Pul va inflyatsiya


ПУЛ-КРЕДИТ КОНЦЕПЦИЯЛАРИНИНГ ИЛК НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



Download 87,28 Kb.
bet2/3
Sana21.12.2022
Hajmi87,28 Kb.
#893163
1   2   3
Bog'liq
Pul va inflyatsiya

ПУЛ-КРЕДИТ КОНЦЕПЦИЯЛАРИНИНГ ИЛК НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Маълумки, Кейнсчилик ХХ асрнинг 30-40-йилларда шаклланган бўлиб, иқтисодий сиёсат дастурлари ва назарий адабиётларда асосий қоидага айланди. Монетаризм майдонга кейинроқ, 50-йиллар ўрталарида чиқди. У асосий эътиборни пул массаси ва унинг иқтисодиётга таъсирига қаратди.
Металлистик пул назарияси пулни қимматбаҳо металлар, олтин ва кумуш билан изоҳлайди ва XVI-XVIII асрларда капитал дастлабки жамғарилиши даврида ривожланган, бу назария намояндалари (Англияда-У. Стаффорд, Т.Мэн, Д.Норс; Францияда-А.Монкретьен) тангаларнинг емирилишига қарши чиқиб, металларнинг барқарор муомалада бўлишини ёқлаб чиқишди. Улар пулларнинг моҳиятини асл металларнинг ижтимоий хусусиятлари эмас, балки табиий хусусиятлари билан боғлашган, пулларга ижтимоий, ишлаб чиқариш муносабати сифатида қарашмаган, балки уларни буюм деб билишган. Шунинг учун улар пулларнинг тўлақонли тангаларни талаб қиладиган функцияларини, айниқса, жаҳон пуллари ва хазиналар функцияларини мутлоқлаштиришган.\
Номиналистик пул назарияси XVII-XVIII асрларда пул муомаласи тўла қийматли бўлмаган тангалар билан олиб борилганда шаклланди. Номинализмнинг биринчи намояндалари инглиз Ж. Беркли, Ж.Локк ва Ж. Стюартлар бўлишган.Уларнинг назарияси учун пуллар - бу фақат товарлар айирбошланишига хизмат қиладиган идеал ҳисоб бирликлари, маҳсулот, давлат ҳокимиятининг натижаси, пулнинг асосий вазифаси-тўлов воситаси вазифасидир деб тушуниш характерли эди, номиналистлар пулларни техник алмашув қуроли сифатида ўрганиб, унинг қиймат табиатини тўлиқ инкор қилишган
Пулнинг қиймат миқдори ҳақидаги масаланинг янада кенгайтирилган талқини миқдорий пул назариясидир. Бу назариянинг асосий ғоялари шундан иборатки, улар пулнинг қиймати-ҳақиқий пулнинг ҳам, пул белгиларининг ҳам қиймати уларнинг муомаладаги миқдори билан белгиланади, деб кўрсатишади. Мазкур гипотезани биринчи марта XVI асрда Француз иқтисодчиси Ж. Боден илгари суради.
У Ғарбий Европада товарларнинг қимматлашиб кетганини қимматбаҳо металларнинг кириб келиши билан изоҳлайди. Бу ғояни XVII асрда Ш.Л. Монтескье, Д. Юм, Ж. Миллар қўллаб-қувватлайдилар, бироқ улар муомаладаги пулнинг миқдори ва улар қийматининг ўзгариши ўртасидаги мутаносибликни қайд этиб кўрсатдилар. Миқдорий пул назариясининг тарафдорлари товарлар бозорга нархсиз, олтин эса қийматсиз чиқади ва фақат бозордагина олтинлар массаси ва товарлар массасининг у ёки бу нисбати товарларни баҳолайди, ҳамда олтиннинг қийматини белгилайди, деб кўрсатишади.
Бу мутлақо асоссиздир. Товарлар муомала соҳасига нархсиз кира олмайди. Айирбошлашга қадар товарлар уларнинг қийматини ифодалайдиган нархга, олтин эса қийматга эга бўлади. Айирбошлаш жараёнида товарларнинг нархи уларнинг қийматига мос равишда сотилади ва олтиннинг ҳақиқий қиймати бошқа товарларга нисбатан аниқланади
Д. Рикардо пул ҳам товар ҳисобланади ва ўз қийматига эга бўлади, пулнинг қиймати уни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнатнинг миқдори билан аниқланади, деб тўғри фикр билдиради. Бироқ у пулнинг алоҳида товар эканлигини кўра билмайди. У пулнинг нисбий қиймати талаб ва таклиф таъсирида исталган товарнинг нисбий қиймати сингари ўзгаради, деб ҳисоблайди. Пул алоҳида умумий товар бўлгани учун талаб буюми ҳам, таклиф буюми ҳам бўла олмаслигини тушунмайди.

Download 87,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish