Пул, кредит ва банклар дарслик



Download 2,12 Mb.
bet35/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

Нақд пулларнинг тижорат банкидан чиқиб яна тижорат банкига қайтиб келиш ҳаракати уларнинг доиравий айланмаси дейилади.
Тижорат банклари фақат муомаладан вақтинча ортиқча бўлган ва муомалага яроқсиз нақд пулларни Марказий банк муассасаларига топширишади. Нақд пулларнинг Марказий банкдан тижорат банкларига чиқиши муомалага пул чиқариш, яъни Марказий банкнинг эмиссия операцияси, тижорат банкларидан Марказий банкка қайтиб келиш ҳаракати муомаладан пул олиш операцияси дейилади.
Нақд пуллар айланишини мамлакатимиз мисолида қуйидаги чизмада акс эттирилган.
1. Марказий банк буюртмасига кўра, пул фабрикасида ишлаб чиқарилган нақд пулларни Марказий банк ва унинг муассасаларига махсус инкассаторлар аппарати орқали етказиб бериш.
2. Марказий банк тижорат банклари буюртмаларига ва пул – кредит сиёсати кўрсатгичларига асосан тижорат банкларига инкассаторлар орқали нақд пуллар етказиб бериш. Марказий банк Ҳисоб – китоб марказлари кассасидан фақат ўз мижозларига қонунчиликда белгиланган тўловлар учун нақд пуллар бериш.
3. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан ўзлари хизмат кўрсатаётган корхона ва ташкилотларга қонунчиликда белгиланган тўловларни амалга ошириш учун нақд пуллар бериш.



4. Корхона ва ташкилотлар томонидан ишчи ва хизматчиларга меҳнат ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа ижтимоий нафақалар бериш, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш.


5. Аҳоли томонидан корхона ва ташкилотлардан нақд пулларга товарлар ва қимматли қоғозлар, лотерея билетлари ҳарид қилиш, кўрсатилган турли маданий ва маиший хизматлар, транспорт, суғурта, коммунал тўловлари, жарима ва устамалар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш.
6. Корхона ва ташкилотлар томонидан нақд пул тушумларини тижорат банк кассаларига топшириш (инкассация қилиш).
7. Жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларидан нақд пулда кредитлар, омонатлардаги пул қўйилмалари, дивиденд ва нақд пулдаги бошқа даромадларини олиш.
8. Жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига нақд пулда кредитларни қайтариш, омонатлар қўйиш ва бошқа тўловларни амалга ошириш.
9. Тижорат банклари томонидан муомалага яроқсиз ва ортиқча нақд пулларни Марказий банкка топшириш.
Юқоридаги чизманинг 4 ва 5 – босқичлар нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини ўз ичига олади, яъни нақд пулларнинг бу ҳаракати банкларни четлаб ўтади. Нақд пулларнинг бу айланмасининг маълум қисми, аҳоли ва хўжалик субъектлари томонидан амалга ошириладиган ноқонуний фаолият тури ҳисобланади. Шунинг учун дунёнинг барча мамлакатларида нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасига барҳам бериш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Республика Ҳукумати томонидан нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш бўйича мунтазам равишда катта тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни қабул қилигиши ҳам айнан шу масалаларнинг ижобий ечимини таъминлашга қаратилган.
Қонунда у қуйидагича баён қилинган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол – мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол – мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини ёхуд пул маблағларига ёки бошқа мол – мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмишдир”.
Мазкур қонунга биноан банклар пул маблағлари ёки бошқа мол – мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилот сифатида қаралиб, уларга мажбурий назоратни амалга ошириш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни улар тақдим этган ҳужжатлар асосида аниқлаш ёки идентификациялаш вазифаси юклатилган.
Лекин, банкдан ташқари пул айланмаси қонунда кўзда тутилган пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар томонидан ҳам қайд этилмайдиган пул айланмасига эга. Масалан, мамлакатга ноқонуний олиб кирилган ёки хуфиёна ишлаб чиқарилган товарларни уюшмаган бозорларда аҳолига сотиш, деҳқон бозорларидаги маҳсулот олди – сотди операциялари қонунда кўрсатилган бирорта ташкилот томонидан расман қайд этилмайди ёки уларни идентификациялаш деярли мумкин эмас. Пулнинг бу айланмасини фақат махсус изланишлар ва тадқиқотлар ўтказиш орқали аниқлаш мумкин.
Айрим мамлакатларда пул муомаласини тартибга солиш учун унинг амал қилиш доирасига чегаралар ўрнатилган. Ўзбекистонда нақд ва нақдсиз пул ўртасидаги мавжуд фарққа барҳам бериб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 790 – моддасига мувофиқ фуқаролар ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб – китоблар ҳамда фуқаролар билан корхона ва ташкилотлар ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ айрим ҳисоб – китоблар нақд пулда амалга оширилиши белгиланган. Юридик шахслар ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ барча тўловлар нақд пулсиз шаклларда амалга оширилади. Республиканинг аксарият пул айланмаси корхона ва ташкилотлар ўртасида амалга оширилиши сабабли, умумий пул айланмасида нақд пул айланмасининг улуши анча камдир.
Демак, нақд пул муомаласи асосан жисмоний шахсларнинг нақд пул шаклидаги даромад ва ҳаражатларининг ҳаракатидан иборат бўлиб, аҳолининг кундалик ҳаётий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган тўловларда қўлланилмоқда. Шу билан биргаликда, мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ айрим тўловларни ҳам нақд пулда амалга оширишга рухсат берилган.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish