Бобга оид саволлар Пул айланмасининг иқтисодий моҳияти ва таркиби.
Пул айланмаси таркибида нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг улушини ортиб боришига қандай омиллар ижобий таъсир қилади?
Марказий банк нақд пул муомаласини ташкил этишда қандай ишларни бажаради?
Пул муомаласини тартибга солишда тижорат банкларига қандай вазифалар юклатилади?
Юридик шахслар касса лимитидан ортиқча сумма бўйича қандай қарор қабул қилиши зарур?
Тижорат банклари қандай манбалар ҳисобидан нақд пулларни қабул қилади?
Тижорат банклари қандай мақсадлар учун нақд пулларни беради?
Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг қандай шакллари қўлланилади?
Тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларнинг қандай салбий жиҳатлари мавжуд?
Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларнинг бир – биридан қандай фарқлари мавжуд?
Аккредитивнинг қандай турлари мавжуд ва улар бир – биридан нимаси билан фарқ қилади?
Инкассо топшириқномаларнинг ўзига хос жиҳатлари?
Бобга оид тестлар
1. Ўзбекистон тижорат банкларида электрон тўлов тизими қачон жорий этилди?
А. 1995 йил декабр ойида
Б. 1996 йил апрел ойида
В. 1997 йил март ойида
Г. 1998 йил майда
2. Қуйидагилардан қайси бири нақд пулсиз ҳисоб – китобларни ташкил этиш қоидалари ҳисобланмайди?
А. Нақд пулсиз ҳисоб – китоблар жараёнида иштирок этаётган ҳар иккала томоннинг ҳам банкда тегишли ҳисобварақлари мавжуд бўлиши лозим.
Б. Мижознинг ҳисобварағидан маблағларни бошқа манзилга ўтказиш ва кирим қилиш Марказий банк томонидан қаътий белгиланган тўлов ҳужжатлари асосида ҳамда улардаги реквизитларни тўлиқ тўлдирилган ҳолда амалга оширилади.
В.Банк мижознинг ҳисобварағидан унинг хабари бўлмаган ҳолларда мемориал ордер билан ҳисоб – китобларни амалга ошириши мумкин.
Г. Банк мижознинг пул маблағларини ўтказиш ҳақидаги топшириғини унинг ҳисобварағида маблағ бўлгандагина қабул қилади.
3. Тўлов топшириқнома бу:
А.Сотиб олувчининг банкка ўз ҳисобварағидан маблағни сотувчи ҳисобига ўтказиб бериш ҳақидаги ёзма топшириғи.
Б.Сотувчи жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун маблағни талаб қилиши ҳақидаги ҳужжат.
В.Банкнинг сотувчига тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ёзма топшириғи.
Г.Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги шартномага кўра тўловни амалга ошириш бўйича маблағ олувчининг ёзма топшириғи.
4. Тўлов талабнома бу:
А.Сотиб олувчининг банкка ўз ҳисобварағидан маблағни сотувчи ҳисобига ўтказиб бериш ҳақидаги ёзма топшириғи.
Б.Сотувчи жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун маблағни талаб қилиши ҳақидаги ҳужжат.
В.Банкнинг сотувчига тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ёзма топшириғи.
Г.Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги шартномага кўра тўловни амалга ошириш бўйича маблағ олувчининг ёзма топшириғи.
5. Аккредитивнинг шакллари қандай жавобда тўғри келтирилган?
А. Қопланган ва қопланмаган аккредитив
Б. Кредитланадиган ва кредитланмайдиган.
В.Тўланадиган ва тўланмайдиган.
Г.Даромадли ва даромадсиз.
6. Акцептли тўлов талабномаларда:
А.Банк дастлаб тўловни амалга оширади сўнг мижознинг розилигини олади.
Б.Банк дастлаб белгиланган муддатда мижознинг розилигини олади, сўнг тўловни амалга оширади.
В.Банк белгиланган муддатда тўловни амалга ошириб бу ҳақда мижозга хабар беради.
Г.Банк ҳужжат келиб тушган заҳоти тўловни амалга оширади ва бу ҳақда мижозга хабар беради.
7. Акцептсиз тўлов талабномаларда:
А.Банк дастлаб тўловни амалга оширади сўнг мижознинг розилигини олади.
Б.Банк дастлаб белгиланган муддатда мижознинг розилигини олади, сўнг тўловни амалга оширади.
В.Банк белгиланган муддатда тўловни амалга ошириб, бу ҳақда мижозга хабар беради.
Г.Банк ҳужжат келиб тушган заҳоти тўловни амалга оширади ва бу ҳақда мижозга хабар беради.
8. Банкларда иккинчи картотека қандай ҳолларда юритилади?
А.Банк келадиган барча тўлов ҳужжатлар тўловдан олдин дастлаб кирим қилади.
Б.Мижознинг ҳисобварағида мабалағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган ҳолларда кирим қилинади.
В.Мижознинг топшириғига асосан айрим ҳужжатлар кирим қилинади.
Г.Тўловлар вақтинча кечиктирилганда айрим тўлов ҳужжатлар мижознинг розилиги билан кирим қилинади.
9. Инкассо топшириқномаси:
А. – банкка тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини беради;
Б. – мижознинг ҳисобварағига унинг розилигсиз маблағларни кирим қилиш ҳуқуқини беради;
В. – мижознинг ўз ҳисобварағидан маблағни сўзсиз кўчириш ҳақидаги топшириғи ҳисобланади;
Г. – маблағ тўловчи ўз ҳисобидан тўловларни амалга ошириш бўйича топшириғи.
10. Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг энг кўп қўлланиладигани шакли бу:
А. Тўлов талабномалар
Б.Аккредитивлар
В.Тўлов топшириқномалар
Г.Инкассо топшириқномалар