Пул, кредит ва банклар дарслик


Банк кассасидан нақд пулларни беришда



Download 2,12 Mb.
bet22/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

Банк кассасидан нақд пулларни беришда
ҳужжатларнинг айланиш тартиби

Иқтисодиётда нақд пулли ҳисоб – китоблар ҳажмини имконият даражасида пасайтириш асосида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар билан амалга ошириладиган тўловлар ҳажмини ошириш лозим. Бунинг учун банкдан ташқари нақд пул айланамалар ҳажмини зарур даражада бўлишига эришиш зарур. Банкдан ташқари айланмаларнинг ҳажмини қисқартириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш керак:


а). Банкларнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришига эришиш лозим. Бунда асосий эътибор мижозларнинг ҳисобварақларидаги маблағларни улар истаган пайтда ва миқдорда тегишли манзилга ўтказиб бериши, нақд пул ва кредитга бўлган талабини тўлиқ қондириш лозим.
б). Аҳоли ва мижозларнинг банкларга бўлган ишончини тўлиқ қозониши лозим. Ишончининг пасайиши қуйидагилар билан изоҳланади:
–банкларнинг ўз вақтида мижозларнинг олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги;
–аҳоли ва мижозларнинг кредитга, айниқса, нақд пулга бўлган талабининг тўлиқ ва ўз вақтида қондирилмаслиги;
–мижозларнинг пул ўтказмаларини исталган пайтда ва миқдорда тегишли манзилга ўтказилмаслиги;
–банкда омонатларни сақлашнинг иқтисодий манфаатдорлигини пасайиб кетиши ва бошқалар.


3.3. Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг тамойиллари

Бозор иқтисодиёти шароитида юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ҳар куни бир неча юз минглаб нақд пулли ва нақд пулсиз операциялар амалга оширилади. Ушбу операцияларнинг 85 – 90 фоизи, айрим ривожланган мамлакатларда 98 – 99 фоизи нақд пулсиз кўринишида амалга оширилади.


Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб – китоблар тижорат банкларининг ички ва ташқи вакиллик ҳисобрақамлари орқали, электрон тўлов тизими ёрдамида, мижозларнинг ҳисобварақларида бухгалтерия ёзувлари кўринишда амалга оширилади. Мамлакатимиз банк тизимида 1997 йил март ойида жорий этилган электрон тўлов тизими банклараро амалга оширилаётган тўловларни жуда қисқа дақиқалар ичида амалга ошириш имкониятини беради. Бу давлат идоралари ва корхоналари, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўловларни нақд пулсиз кўринишда амалга оширишга жуда кенг қулайликлар яратилганлигидан далолат беради.
Нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширишда қатор тамойиллар бажарилиши лозим. Уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни келтириш мақсадга мувофиқ:
– нақд пулсиз ҳисоб – китоблар жараёнида иштирок этаётган ҳар иккала томоннинг ҳам банкда тегишли ҳисобварақлари мавжуд бўлиши лозим;
– мижознинг ҳисобварағидан маблағларни бошқа манзилга ўтказиш ва кирим қилиш Марказий банк томонидан қаътий белгиланган тўлов ҳужжатлари асосида ҳамда улардаги реквизитларни тўлиқ тўлдирилган ҳолда амалга оширилади;
– банк мижознинг пул маблағларини ўтказиш ҳақидаги топшириғини унинг ҳисобварағида маблағ бўлгандагина қабул қилади. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган ҳолатда унинг ҳисобварағидан ундириш тўғрисида инкассо топшириқномаси (ўз вақтида тўланмаган солиқлар ва Давлат бюджетига ўтказиладиган солиқдан ташқари тўловлар (пеня, жарималар)ни ундириб олишда солиқ идоралари томонидан, бюджетдан ташқари фондлар – ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириб олишда, агарда бу қонуний ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолатларда), тўлов талабномалар картотека 2 га кирим қилинади ва белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилади;
– банк нақд пулсиз ҳисоб – китобларни фақат маблағ эгасининг топшириғи асосида белгиланган мақсадлар учун ўтказади, ҳисобварақ эгасининг ҳисобида маблағлар етарли бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно;
– маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг маблағ олувчининг ҳисобварағига кирим қилинади;
– тўловларни амалга ошириш Марказий банк томонидан белгиланган нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг шаклларини қўллаган ҳолда, тегишли тўлов ҳужжатлари орқали амалга оширилади.
Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг шакли ва тўловларни амалга оширишнинг тартиби товар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилот ҳамда уни сотиб олувчи ўртасида тузиладиган шартномада аниқ ва батафсил белгилаб қўйилади.
Банкда маблағларни кирим қилиш ёки ҳисобдан чиқариш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг электрон нусхалари мижознинг ҳисобварағи хизмат кўрсатадиган бухгалтерия ходими томонидан имзоланади ҳамда тўлашга қабул қилиш ва тўлаш саналари кўрсатилган ҳолда ўзига бириктирилган штамп билан тасдиқланади.
Юқорида қайд этганимиздек, мамлакатимиз пул айланмаси таркибида нақд – пулсиз ҳисоб – китобларнинг улуши айрим мамлакатларга нисбатан юқорироқ миқдорни ташкил этади.
Пул айланмаси таркибида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ҳажмини оширишга қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан:
1.Юридик ва жисмоний шахсларнинг банкларга бўлган ишончининг юқорилиги. Агар юридик ва жисмоний шахслар банкларга нисбатан ишончи юқори даражада бўлмаса, банкларга нақд пулларни топширишга бўлган мойиллиги пасаяди, ҳисоб – китобларни нақд пулларда амалга оширишга интилади.
2.Иқтисодиётда монетизация коэффициенти даражасининг тегишли меъёри таъминланган бўлиши лозим. Иқтисодиётнинг етарли даражада пул билан таъминланганлик даражаси монетизация коэффициенти асосида аниқланади. Монетизация коэффициенти мамлакат ялпи ички маҳсулотига нисбатан аниқланиб, халқаро молиявий ташкилотлар ва экспертларнинг фикрларига кўра унинг миқдори, ўтиш иқтисодиёти шароитидаги мамлакатларда 45-60 фоиздан иборат бўлиши лозим. Агар мамлакатда монетизация коэффициенти ушбу миқдордан паст бўлса иқтисодиётда пул тақчиллиги, тижорат банкларида ликвид маблағлар ва ресурсларнинг етишмаслиги, кредитлар ва омонатлар бўйича фоиз ставкаларининг юқорилиги кузатилади. Буларнинг барчаси нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ҳажмига салбий таъсир кўрсатади;
3.Тижорат банкларининг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг етарли равишда қондирилмаслиги. Маълумки, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган пуллар ўзининг бошланғич нуқтасига қайтиб келмаслиги банкларнинг ресурс базасига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида тижорат банкларининг реал секторни кредитлаш учун йўналтираётган ресурсларнинг тақчиллиги, омонатларга тўланадиган тўловлар миқдорининг ошиб кетиши, бу эса ўз навбатида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ҳажмини пасайишига олиб келади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish