Араб валюта жамғармаси (АВЖ) минтақавий молиявий ташкилот бўлиб, 1976 йил 27 апрелда 20 та араб мамлакатлари иштирокида Мароккода ташкил этилган. Асосий мақсади, араб мамлакатларининг иқтисодий ва валюта сиёсатини тартибга солиб туришдан иборат. Жамғарманинг яна бир муҳим вазифаларидан бири, араб мамлакатларида нефтдолларни тартибга солиш бўлиб, жамғармага аъзо мамлакатлардаги ортиқча нефтдолларни ғарбдан эркин фойдаланиш бўйича мустақиллик даражасини оширишга қаратилган.
Европа иттифоқига аъзо малакталар томонидан ўнга яқин халқаро молиявий ташкилот, институт, марказлар (1960 – 65 йиллардан буён) ташкил этилган бўлиб. Уларни ташкил этилишининг асосий мақсади қуйидагилар билан изоҳланади:
ягона бозор ва ягона валютани яратиш асосида иқтисодиётнинг, шунингдек валюта – кредит ва молия муносабатларининг ривожланиши ва интеграциясини таъминлаш;
Ғарбий Европа мамлакатлари жаҳон иқтисодиётидаги мавқиени мустаҳкамлаш асосида АҚШ ва Япония марказлари билан рақобат қила оладиган муҳитини яратишга бўлган ҳаракат;
ривожланаётган иқтисодий ҳамкор мамлакатларга ёрдам бериш минтақада ижтимоий – иқтисодий сиёсатни барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўшма жамғармаларни кенгайтиришга бўлган заруриятнинг мавжудлиги.
17.6. Ўзбекистоннинг халқаро молиявий институтлари
билан ҳамкорлиги ва истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ нинг ўзаро ҳамкорлик алоқалари 1992 йил 30 апрелда бошланди. 1993 йилдан мамлакатимиз ЕТТБ нинг тўлақонли аъзоси ва акционери бўлди. Ўзбекистон ЕТТБ нинг ҳамкорликдаги алоқаларини ривожланишга қуйидаги ҳолатларни таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ. 1993 йил Республикамиз Президенти И.А.Каримов Буюк Британияга расмий ташрифи чоғида ЕТТБ нинг штаб – квартирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишига 60 млн доллар ҳисобидаги биринчи келишув имзоланди. 1994 йил Тошкентда ЕТТБ нинг ваколатхонаси очилди ва шу йилнинг 10 январида ЕТТБ Ўзбекистонда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун мажбурий гаровни бекор қилди. Бу эса, икки томонлама ҳамкорликнинг янада ишончли тусга кирганидан хабар беради. 2002 йилнинг якунида ЕТТБ Президенти Жан Лемьерани юртимизга расмий ташрифи ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасида 2003 йил 4 мартдан стратегик ҳамкорлик бошланишига сабаб бўлди.
ЕТТБ томонидан амалга оширилган лойиҳалар Ўзбекистонда асосан пахта ва нефтни қайта ишлаш, қурилиш, текстиль ва тоғкон саноати, темир йўл транспорти, банк сектори ва қимматбахо қоғозлар бозори соҳаларига йўналтирилган. Бундан ташқари банк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, туризм ва энергетикани ривожланишида фаол иштирок этмоқда.
ЕТТБ нинг 60 млн доллар қийматидаги биринчи кредит линияни кичик бизнесни қўллаб қувватлаш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) Миллий банки орқали амалга оширилди. Ушбу кредит линияси орқали умумий қиймати 96,47 млн долларлик 21 та лойиха 1996 йил ниҳоясига етди.
Бозор муносабатларининг ривожланишини белгиловчи омиллардан бири, бозорда соғлом рақобат мухитини шакллантиришдан иборат. Шу мақсадда 2002 йилнинг 7 – 9 август кунлари Европа тикланиш тараққиёт банки, Жахон тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнлари ва телекоммуникация соҳасидаги қонунчилик холати бўйича “айлана стол” ташкил этилди.
1995 – 1996 йилларда бевосита ЕТТБ иштироки билан Ўзбекистонда “Ўзбеклизинг Интернейшнл” лизинг компанияси ташкил этилди. Ушбу лойиҳага ЕТТБ 0,9 млн.доллар компания устав капиталининг 15 % ни йўналтирди.
ЕТТБ Япония хукумати билан келишган ҳолда Ўзбекистонда BAS дастурини амалга оширди. Дастур мақсади Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махсулотларни сертификатлаштириш ва ташқи бозорга олиб чиқишдан иборат. Бу дастур бугунги кунда бозор иқтисодиётига ўтаётган 10 та давлатда амал қилиб, экспорт корхоналарининг сертификатлаштириш билан боғлиқ 50 % ҳаражатларини қоплайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |