Пул, кредит ва банклар дарслик



Download 2,12 Mb.
bet137/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

Жами

90

141

1031

ОTБнинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Мамлакатимиз 1995 йилдан буён ушбу йирик халқаро молия ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзосидир.


1996 йилдан ОТБ нинг лойихалари Ўзбекистон худудида транспорт, энергетика, сув таъминоти, молия ва таълим соҳаларида амал қилмоқда. Бугунги кунга қадар ОТБ томонидан ажратилагн 1,29 млрд доллар қийматидаги қарз маблағлар ва 40,83 млн доллар грант маблағи техник ёрдам дастури доирасида амал қилмоқда.82 Ушбу ресурсларнинг 27 % қишлоқ хўжалиги, 23 % таълим, 21 % транспорт ва 15 % сув таъминотида ўзлаштирилмоқда. Бозор муносабатларида микромолиялаш тизимини ривожлантириш мухим ривожланиш омил бўлиб ҳисобланади. Шу мақсадда 2008 йилдан Ўзбекистонда ОТБ нинг икки босқичли лойиҳаси амал қила бошлади. Лойиҳага асосан ушбу соҳани ривожлантириш учун 2008 йилда 137,4 млн доллар, 2009 йилда 125,9 млн доллар ажратилди.
Шу билан бирга, қиймати 300 миллион АҚШ долларлик “Сув таъминоти ва канализация соҳасида мултитраншли молиялаш дастури” 2009 йилдан амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан биридир. Илгари қабул қилинган ана шундай лойиҳани амалга ошириш доирасида Қашқадарё ва Навоий вилоятларининг 170 та аҳоли пунктида қувурлар ўтказилмоқда ҳамда мавжуд ускуналар ҳолати яхшиланмоқда.
ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 43 – йиллик мажлисида ОТБ Президенти Харухико Курода ва Жахон божхона ташкилотини бош котиби Кунио Микурия томонидан Осиё – Тинч океани худудида стратегик ҳамкорликни таъминлаш мақсадида меморандуми имзоланди. Меморандумнинг асосий мақсади халқаро савдони ривожлантиришдан иборат.
Бундан ташқари Осиё тараққиёт банки президенти Ўзбекистон раҳбариятига ОТБнинг Тошкентдаги форуми юксак савияда ташкил қилингани ва уни ўтказишга яхши тайёргарлик кўрилгани ҳамда тадбирнинг самарали ўтишига ёрдам бергани учун самимий миннатдорлик изҳор этди. ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг бу йилги мажлисида Осиё – Тинч океани минтақаси мамлакатларининг жаҳон молиявий – иқтисодий инқирозидан самарали чиқиши ва инқироздан кейинги ривожланиши билан боғлиқ қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Шу мақсадда минтақанинг иқтисодий барқарорлигини ошириш, унинг глобал иқтисодий бошқарувга, минтақавий интеграцияни кенгайтиришга ҳисса қўшиши учун зарур чораларни кўриш лозимлиги ҳамда бу жараёнлар ОТБ томонидан бундан кейин ҳам қўллаб – қувватланиши таъкидланди. ОТБ томонидан ишлаб чиқилган "Стратегия – 2020" айнан ушбу масалаларни ҳал этишга қаратилган. Барқарор иқтисодий ривожланишга бевосита дахлдор бўлган иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва қуёш энергиясидан янада кенг фойдаланиш мажлисда кўриб чиқилган муҳим масалалар сирасидандир.
ОТБнинг Ўзбекистондаги энг йирик лойиҳаларидан бири кредит уюшмаларини фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бугунги кунда ОТБнинг ушбу лойиҳаси натижасида 100 та кредит уюшмаси депозитида 88 млн АҚШ долларга ва 107 млн АҚШ доллар кредит портфелига эга бўлган 141000 та аъзони бирлаштирди. Бу эса ўз навбатида миллий иқтисодиётни ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish