Бобга оид саволлар 1.Пул нима учун махсус товар ҳисобланади?
2.Пул хўжалик юритиш тузумининг қандай шаклида вужудга келди?
3.Натурал хўжалик тузумида кишилар ўртасидаги қандай ҳолатлар пулнинг вужудга келишига туртки бўлди?
4.Пулнинг вужудга келиши айирбошлаш муносабатларида қандай муаммоларни ҳал этди?
5.Пулнинг айирбошлаш муносабатларини фаоллашишига қандай омиллар таъсир этган?
6.Пулнинг қандай қиймат шаклларини биласиз?
7. Ўзбекистон ҳудудида дастлабки металл тангалар қачон ва ким томонидан зарб этилган?
8. Амир Темур ҳукмронлиги даврида қандай пул ислоҳотлари амалга оширилган ва пуллар зарб этилган?
9.Пул нима учун иқтисодий категория ҳисобланади?
10.Пулнинг зарурлигини белгиловчи омиллар нималардан иборат?
Бобга оид тестлар 1. Дастлабки даврда пулнинг вужудга келишига нима сабаб бўлган? А. Ишлаб чиқарувчиларнинг фойда олишга бўлган ҳаракати.
Б. Товар – пул муносабатларининиг ривожланиши.
В. Aйрибошлаш муносабатларининг вужудга келиши.
Г. Меҳнат тақсимотининг ривожланиши.
2. Айирбошлаш муносабатларининг фаоллашишига нималар туртки бўлди? А.Ишлаб чиқаришнинг натурал хўжалик шаклидан товар ишлаб чиқариш даврига ўтилиши.
Б. Ишлаб чиқарувчи субъектларнинг бир – бирига ўзаро боғлиқлигининг вужудга келиши.
В. Айирбошлаш жараёнида товарлар эквивалентлигининг таъминлан – ганлиги.
Г. Барча жавоблар тўғри.
3. Пулнинг вужудга келишини ёритишда асосий эътибор унинг: А. – айрибошлаш хусусиятига қаратилади;
Б. – эволюцион назариясига қаратилади;
В. – қиймат шаклининг ривожланишига қаратилади;
Г. – сотиб олиш қобилиятига қаратилади.
4. Пулнинг қиймат шакли нечта кўринишда намоён бўлади? А. Тўртта.
Б. Бешта.
В. Учта.
Г. Тўғри жавоб йўқ.
5. Дастлабки тангалар қачон зарб этилган? А. Эрамиздан аввалги X асрнинг бошларида.
Б. Эрамиздан аввалги VII асрда.
В. Эрамиздан аввалиги V асрда.
Г. Эрамиздан аввалги III асрда.
6. Дастлабки тангалар қаерда зарб этилган? А. Хитойда.
Б. Мисрда.
В. Ливияда
Г. Ҳиндистонда.
7.Қоғоз пуллар муомалага қачон чиқарилган? А. IX асрнинг охири ва X асрнинг бошлари.
Б. X асрнинг охири XI асрнинг бошлари.
В. XII асрда.
Г. XIII асрда.
8.Қоғоз пуллар муомалага қаерда чиқарилган? А. Хиндистонда.
Б. Xитойда.
В. Мисрда.
Г. Қадимги Римда.
9. Ўзбекистон ҳудудида дастлабки металл тангалар қачон ва ким томонидан зарб этилган? А. Меллоддан аввалги 320 – 327 йилларда македониялик Искандар томонидан.
Б. XIII асрда араблар томонидан.
В. Милоддан илгариги VI асрда ахмоний шох Доро – I томонидан.
Г. IХ асрда сомонийлар томонидан.
10.Амир Темур номи битилган неча турдаги олтин ва кумуш тангалар муомалага чиқарилган. А. 70 дан ортиқ.
Б. 100 дан ортиқ.
В.120 дан ортиқ.
Г.150 дан ортиқ.
11. Ўзбекистон ҳудудида қоғоз пуллар қачон муомалага чиқарилган? А. 1912 йилда.
Б. 1918 йилда.
В. 1920 йилда.
Г. 1922 йилда.
12.Бухоро амирлигининг қоғоз пуллари нечанчи йил бекор қилинган? А. 1917 йилда.
Б. 1920 йилда.
В.1922 йилда.
Г.1924 йилди.