Пул-кредит сиёсати ва уни белгилаб берувчи омиллар


-расм.Тижорат банклари капиталининг ўсиш динамикаси, триллион сўм



Download 435,79 Kb.
bet12/23
Sana25.02.2022
Hajmi435,79 Kb.
#261709
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
Pul-kredit-siyosati-va-omillar

2.6-расм.Тижорат банклари капиталининг ўсиш динамикаси, триллион сўм

Манба. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари


Банклар капиталлашувини оширишнинг барча воситаларидан самарали фойдаланиш, жумладан, қўшимча акциялар ва қарз қимматли қоғозларини чиқариш ҳамда жойлаштириш орқали аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини жалб қилиш кўламларини кенгайтириш натижасида тижорат банкларининг умумий капитали ҳажми 2012 йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, 6,5трлн. сўмдан ошди. Бунда тижорат банкларининг устав капиталини янада ошириш борасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва уларда белгиланган тадбирлар ижросининг таъминланганлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Хусусан:


– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 мартдаги «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банкининг капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1945-сонли Қарорига мувофиқ, «Микрокредитбанк»нинг устав капитали 40 млрд. сўмга;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» очиқ акциядорлик-тижорат банки капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 83-сонли қарорига мувофиқ, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг устав капитали 152 млрд. сўмга оширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 16 майдаги «Агробанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки капиталлашув даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1966-сонли Қа­рорига мувофиқ, 2013-2014 йилларда «Агробанк»нинг устав капиталини 123,8 млрд. сўмга ошириш белгиланди ва шундан 2013 йилда 94,1 млрд. сўмлик маблағлар «Агробанк» устав капиталига йўналтирилди.
Умуман олганда, 2013 йилнинг ўзида тижорат банкларининг устав капиталини ошириш мақсадида жами 534,5 млрд. сўмлик қўшимча акциялар инвесторлар орасида жойлаштирилди. Бунда муомалага чиқарилган акцияларнинг 25 фоизидан кам бўлмаган қисми «Тошкент» республика фонд биржаси орқали бирламчи очиқ савдоларда жойлаштириб борилди.
Жумладан, 2013 йил бўйича банк тизимида капиталнинг етарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил этди. Бу эса, Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро меъёрдан 3 баробар юқоридир.
Қиёслаш тариқасида бир гуруҳ мамлакатларда тижорат банклари капитали етарлилик коэффициентини келтириш мумкин.
Банкларда барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни янада кенгайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш ва кафолатлашга доир қабул қилинган Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.
Мамлакатимиз банкларининг барқарор мавқеи банк тизимига бўлган ишончнинг, хусусан, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк депозитларида сақланаётган бўш пул маблағлари ҳажмининг барқарор юқори суръатларда ошиб боришига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.


Download 435,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish