2.9-расм.Муомалага чиқарилган банк карталари сони, минг дона
Манба. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари
Мамлакатимизда банклар томонидан 11 миллиондан зиёд пластик карточка муомалага чиқарилган бўлиб, уларнинг қарийб 2 млн 500 минг донаси онлайн карточкалардир. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган терминаллар сони қарийб 130 мингтага, тўловларни ўзлуксиз қабул қилувчи инфокиосклар сони 1733 тага етди. Банк тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жадал жорий этилиши транзакциялар сонининг ўсишида, шунингдек, нақд пул муомаласини барқарорлаштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Ҳисобот йилида пластик карточкалар орқали амалга оширилган транзакциялар ҳажми 41 фоиз ошди.
Аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган банк хизматлари таркибида пластик карточкалар билан боғлиқ бўлган хизматларнинг салмоғи кундан кунга ошиб бормоқда.
Пластик карточкаларни муомалага киритилиши пулнинг банкдан ташқари айланмасини камайтиради, пулнинг айланиш тезлигини оширади, пул массасига хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб этиш, аҳолини банкларга бўлган ишончини ошишини такомиллаштиришга олиб келади.
Шу сабабли, мамлакатимизда пул тушумини банклар орқали ўтишини таъминлаш, пул ва валюта оқимини айланиши тезлигини ошириш, чет эл тажрибаси асосида пластик карточкаларни муомалада кенгайтириш, пластик карточкаларга асосланган тўлов тизимини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, бугунги кунда иқтисодиётнинг реал секторини кредитлашнинг ресурс манбаларини шакллантиришда асосий эътибор ички имкониятларга, яъни аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банк акциялари ва ўзоқ муддатли депозитларига жалб қилишга қаратилмоқда. Бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш ва омонатларнинг янги ҳамда жозибадор турларини жорий этиш бўйича тижорат банклари томонидан фаол амалга оширилаётган тадбирлар натижасида банклардаги депозитлар ҳажми йилдан йилга ўсмоқда. Таъкидлаш жоизки, аҳоли омонатларининг миқдорларидан қатъий назар давлат томонидан юз фоиз тўланиши юзасидан берилган кафолатлар, мамлакатимизда Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди самарали фаолият кўрсатаётгани, омонатлардан олинган даромадлар солиқдан озод қилинганлиги ва уларнинг манбалари декларация қилинмаслиги каби Ҳукуматимиз томонидан яратилган имтиёзлар банкларнинг ресурс базасининг кенгайишига муҳим рағбатлантирувчи омил сифатида хизмат қилмоқда.
Кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш борасида қабул қилинган дастуриламал ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида соҳа субектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2012 йилга нисбатан 1,3 баробар ошиб, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 6,9 трлн. сўмни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |