2.7-расм.Бир гуруҳ мамлакатларда тижорат банклари капитали етарлилик коэффиценти, (фоизда)
Манба. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари
Шу билан бирга, аҳоли даромадларининг барқарор ўсиб бораётганлиги, аҳолига хизмат кўрсатишнинг услуб ва механизмларининг такомиллашиши, омонатларнинг ишончли сақланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳоли омонатлари тўлиқ қайтарилишининг давлат томонидан кафолатланганлиги тижорат банклари ресурс базасининг мунтазам равишда ошиб боришини таъминламоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларидаги депозитлари умумий ҳажми 2013 йил бошига нисбатан 30,2 фоизга ортиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, 26,1 трлн. сўмга етди.
Шунингдек, банкларда ўзоқ муддатли ресурс базасини шакллантириш борасидаги чора-тадбирлар доирасида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банкларга жалб қилишдаги молиявий воситалардан бири ҳисобланган банк қимматли қоғозларини муомалага чиқариш ишлари ҳам жадаллаштирилди.
2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар орасида жойлаштирилган тижорат банкларининг депозит ва жамғарма сертификатлари 592 млрд. сўмни, шунингдек, инвесторлар орасида жойлаштирилган тижорат банкларининг ўзоқ муддатли облигациялари 330 млрд. сўмни ташкил этди.
2.8-расм. Тижорат банкларининг жами депозитлари қолдиғи динамикаси, триллион сўм
Манба. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари
Маълумки, ҳозирги кунда дунё миқёсида электрон савдо хизматлари жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари сингари Ўзбекистонда ҳам замонавий пул муомаласига ўтилиши пластик карточкаларни инсон ҳаётий фаолиятининг умумий тан олинган воситасига айлантирилишини назарда тутади.
2004 йил 24 сентябрда 445-сон билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилди. У савдо ташкилоти ёки хизматлар соҳасига ёхуд пластик карточка эгасига қайси банк орқали хизмат кўрсатилаётганидан қатъи назар, банк операцияларини барча савдо шохобчаларида ягона режимда олиб бориш имконини беради. Айни пайтда, Ягона умумреспублика процессинг маркази сўм пластик карточкаларини муомалага чиқарувчи барча банкларни бирлаштиради. Марказда “UZKART” сўм пластик карточкалари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банклараро тўлов тизими ташкил этилган.
Ўзбекистонда ҳозирда пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизими жуда кенг тарқалган. Жойларда пластик карточкалар эгаларига кечаю кундўз хизмат кўрсатишга имкон берувчи ахборот-маълумот терминаллари тармоғи ишлаб турибди, терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларни таъмирлаш бўйича сервис хизматлари ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |