2.2- расм. Ўзбекистон Республикасида инфляция даражаси (нархлар ўсиши %да)
Манба. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди
Бунда истеъмол баҳолари индексининг ўсиши асосан номонетар омиллар ҳисобига юз берди. Жумладан, 2014 йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи 3,7 фоизга ўсиб, унинг инфляцияга таъсири 1,8 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 7,0 фоизга ўсиб, инфляция даражасига таъсири 2,2 фоизни ташкил этди. Хизматлар нархи эса 11,3 фоизга ўсиб, инфляция даражасига таъсири 2,1 фоизни ташкил қилди.
Сўнгги йилларда валюта сиёсати унинг асосий тамойиллари, яъни миллий валютамиз сўмнинг алмашув курси барқарорлигини ҳамда ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.
Бунда асосий эътибор инфляцион жараёнларни жиловлашга, миллий валюта алмашув курси кескин тебранишларининг олдини олишга ҳамда экспортни қўллаб-қувватлашга қаратиляпти. Экспортни рағбатлантириш мақсадида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курсини босқичма-босқич пасайтириш чоралари кўриляпти (2.1-жадвал).
2.1-жадвал
1994 - 2014 йилларда Ўзбекистон миллий валютаси сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси динамикаси
Йиллар
|
Алмашув курси, сўм/$
|
Ўсиши (камайиш) суръати, %
|
олдинги йилга нисбатан
|
1994 йилга нисбатан
|
2005
|
1170,77
|
109,2
|
6344,1
|
2006
|
1281,99
|
109,5
|
6946,8
|
2007
|
1329,43
|
103,7
|
7203,8
|
2008
|
1387,92
|
104,4
|
7520,8
|
2009
|
1541,98
|
111,1
|
8355,6
|
2010
|
1668,42
|
108,2
|
9040,7
|
2011
|
1803,57
|
108,1
|
9773,0
|
2012
|
1987,53
|
110,2
|
10769,9
|
2013
|
2202,18
|
110,8
|
11933,0
|
2014
|
2422,40
|
110
|
13126,3
|
Манба. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган
Жадвал маълумотлари таҳлилидан кўришимиз мумкинки, миллий валютамиз сўм муомалага киритилган вақтдан ҳозиргача бўлган даврда миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан девальвацияси 131,2 баробарни ташкил қилган. Экспортни рағбатлантириш мақсадида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курсини босқичма-босқич пасайтириш чоралари кўрилиши натижасида, 2014 йил давомида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 10 фоизга пасайиб, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, бир АҚШ доллари 2422,4 сўмни ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини модернизациялаш шароитида Марказий банк пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш борасида 2013 йилда сезиларли натижаларга эришилди. Бу борада, Марказий банк Ҳукуматнинг белгилаб берган дастурнинг макроиқтисодий кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратди.
Пул бозоридаги операциялар муомаладаги пул массасини бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлашга қаратилди. Ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси ва банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликнинг инфляцион босимга таъсирини олдини олиш мақсадида ўтказиб борилган стерилизация операцияларининг ўртача ҳажми 2012 йилга нисбатан 1,2 мартага ошди.
2013 йилда, инфляция ва пул массасининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида ўзоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида диверсификацияланган мажбурий резерв нормалари қўлланилиб, тижорат банклари томонидан жалб қилинган юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча ва 1 йилгача бўлган муддатли депозитлари учун – 15 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун – 12 фоиз, 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун – 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |