Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Тест методи 
– “
Тест” инглизча сўз бўлиб синаш текшириш 
демакдир. Шахснинг ақлий ўсишини, қобилиятини, иродавий сифатлари ва 


бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт 
масала, топшириқ тест деб аталади. Тест айниқса, одамнинг қандай касбни 
эгаллаши 
мумкинлиги, касбга 
яроқлилиги 
ёки 
яроқсизлигини,
истеъдодлилар ва ақли заифларни аниқлашда кенг қўлланилади. Тест 
методининг қиммати тажрибанинг илмийлик даражасига текширувчининг 
маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик материалларнинг 
объективлиги ва уларни илмий таҳлил қилишга боғлиқдир.
1905 йилдан француз психологи А.Бине ва унинг шогирди А.Симон 
инсоннинг ақлий ўсиши ва истеъдод даражаларини ўлчаш имконияти 
борлиги ғоясини илгари сургандан кейин психологияда тест методи қўллана 
бошлади.
 
Биография (таржимаи ҳол) методи 
- инсон психикасини тадқиқ 
қилиш учун унинг ҳаёт фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма 
маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли,
хотиралари, эсдаликлари, ўзгалар ижодига берган баҳолари, тақризлари 
алоҳида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган 
таржимаи ҳол ҳақидаги материаллар, эсдаликлар, хатлар, расмлар, 
тавсифлар, баҳолар, магнитафон овозлари, фотолавҳалар, ҳужжатли 
фильмлар ўрганилаётган шахсни тўлиқроқ тасаввур этишга хизмат қилади.
Таржимаи ҳол маълумотлари инсон психикасидаги ўзгаришларни 
кузатишда унинг суҳбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган 
жиҳатларини очишга ёрдам беради.
 
Сўровнома методи - 
психологияда кенг қўлланиладиган методлардан 
биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги одамларнинг психологик 
хусусиятлари нарса ва ҳодисаларга муносабатлари ўрганилади. Сўровнома 
одатда 3 хил тузилишда бўлади. Уларнинг биринчиси англанган мотивларни 
аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида ҳар бир 
саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи турида
синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия 
этилади. Сўровномадан турли ёшдаги одамларнинг лаёқатларини, муайян 
соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, катта ва 
кичикларга муносабатларини аниқлашда фойдаланилади. 
 
Социометрик метод. Б
у метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги 
бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнинг даражасини 
ўлчашда қўлланилади. Бунга Америкалик социолог Дж.Морено асос солган. 
Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳ аъзоларининг бир-бирлари билан
муносабатини аниқлаш учун унинг қайси фаолиятда ким билан бирга 
қатнашиши сўралади. Олинган маьлумотлар матрица, график, схема, жадвал 
шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлар гуруҳдаги 
кишиларнинг шахслараро муносабатлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. 
Бу маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради.
Шунинг учун ҳозир Я.Л.Коломинский ва И.П.Волков томонидан 
социометриянинг ёш даври психологиясига мослаб ўзгартирилган янги 
турлари ишлаб чиқарилган. Булар шахснинг бир-бирини танлаш 


мотивларини кенг ифодалаш имконини беради. Айниқса социометриянинг 
Я.М.Коломинский ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар жамоасидаги 
шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish