Психологиянинг предмети


Ҳайвонларнинг инстинктлари



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Ҳайвонларнинг инстинктлари 
 
Инстинктлар
– ҳайвонинг табиий эҳтиёжларини қондириш учун 
қиладиган мураккаб туғма ҳаракатларидир. Қушлар жуда усталик билан ин 
ясар эканлар, материал танлаш ва инни пишиқ қилиб қуриш йўлида хилма-
хил ҳаракатларни бажарадилар. Масалан, қалдирғочларнинг ин қуриши, 
Калюшка деб аталувчи балиқнинг эркаги сув тагида ердан чуқурча ковлаб, 
уни майда сув ўсимликлари билан тўсади, иннинг ён деворини қуради ва 
устини беркитади буни у йириқроқ ўсимликлардан ўз танасидан елимсимон 
модда чиқариб ясайди. Шундан кейин эркак балиқ урғочи балиқни уруғ 
қўйиш учун ҳайдаб киргизади ва то уруғдан балиқчалар очиб чиққунга қадар 
ин атрофини қўриқлаб туради. Рус зоопсихологи В.А.Вангер (1849-1934) 
урғочи ўргимчакнинг номақул бўлиб қолган инстинктлари шаротида унинг 
хатти-ҳаракатларини кузатган ва тасвирлаб берган эди.
Чунончи, кўпинча ўргимчак пилласининг ичидагини 
зараркунандалар еб кетган бўлади. Лекин урғочи ўргимчак бўшаб қолган 
пиллани қўриқлашда ва у ёқдан-бу ёққа кўчиришда давом этади. Шундай 
ҳоллар ҳам бўлади-ки, урғочи ўргимчак пиллани ясаб ва одатда тухум қўйиш 
чоғида бажариладиган ҳаракатларни бир неча марта такрорлаб, амалда тухум 
қўймаслиги ҳам мумкин. Шундай бўлса-да, у келгуси босқичга, яъни бўш 
пиллани қўриқлашга ва уни у ёқдан – бу ёқга кўчиришга ўтади. Асаларилар 
реакциясининг мақсадга мувофиқлиги ҳам нисбийдир. Агар мумкатакнинг 
орқа томони тешиб қўйилса, асалари яроқсиз уяга маълум миқдордаги 
ширани тўкиб бўлгач, гарчи унинг иккинчи томонидан шира оқиб кетадиган 
бўлса ҳам мум билан беркитиб кетади. Француз тадқиқотчиси К.Фабри ер 
арисининг бир қолипдаги мақсадга мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатини 
кузатган эди. Ер ариси уясининг олдига чалажон чигирткани келтириб, барча 
арилар сингари уясини текшириш учун кириб кетганида тадқиқотчи унинг
ўлжасини йироққа суриб кўяди. Ари уясидан чиқиб, уни излаб, шошиб яна 
уясининг олдига қўяди ва текшириш учун яна уясига кириб кетади. Фабри 
арининг уяси олдидан чигирткани қирқ марта четга суриб қўяди ва ари қирқ 
мартасида ҳам ўлжасини топиб, уни олиб кириш учун уясини текширган. Бу 
мисоллар инстинктнинг чекланганлигини кўрсатади. Инстинктив ҳаракатлар 
муайян шарт-шароитларга қатъий боғлиқ бўлади. Инстинктнинг амал қилиш 
механизми шундан иборат-ки, ташқи шарт-шароитлар 
рефлектор 
муносабатни билдиришга ундайди, энг охирида эса навбатдаги муносабат 
билдириш учун қўзғайди ва ҳоказо. Шу тарзда рефлексларнинг бутун бир 
занжирини ҳаракатга келтиради ва наслий йўл билан мустаҳкамланган 
дастурни амалга оширади. Инстинктив ҳаракатлар стандарт шарт-шароитлар 
ўзгариши биланоқ ўзининг мақсадга мувофиқлигини йўқотади. Шундай 
қилиб, хатти-ҳаракатларнинг инстинктив шакллари фақат доимий 
шароитлардагина мақсадга мувофиқдир. 


Ҳайвонларнинг инстинктлари турли хил кўринишда намоён бўлади. 
Овқатланиш инстинкти – ҳайвонларнинг ўзи ва боласи учун овқат қидириб 
топиш, овқат ғамлаш ҳаракатларидир.
Ҳимояланиш инстинкти – ҳайвон ўз ҳаётини ва омонлигини сақлаш 
ҳаракатларида ифодаланиб, у икки кўринишда содир бўлади. Биринчиси 
душманга ҳужум қилиш, иккинчиси ўзини ҳимоя қилишдир. Ҳар бир ҳайвон 
душмандан ҳимоя қилиш учун бирор органидан шохлари, туёқлари, тиш-
тирноқлари, тиканлари каби ёки заҳарли-ҳидли суюқликдан фойдаланади. 
Масалан, Африка кобраси ўз заҳрини 3,5 метр масофагача ота олади. 
Америкада терисининг усти қора жун билан қопланган унча катта бўлмаган 
бир йиртқич ҳайвон яшайди. У амалда барча турдаги йиртқич ҳайвонларнинг
ҳужумидан сақлангандир. Ҳайвонлар уни орқасидаги узун чизиғидан таниб 
олади. Бу ҳайвон скунс деб аталади. Табиат скунсга бир безни ато этганки, у 
бениҳоя заҳарли, ҳидли суюқлик тарқатади. Салгина хавф туғилиши биланоқ,
скунс душманига орқасини ўгириб, думини кўтаради ва ҳавога суюқлик 
пуркайди. Натижада энг катта йиртқичлар ҳам бир неча соат давомида 
«ҳушидан кетиб қолади». Америка қитъасидаги барча ҳайвонлар скунсни
четлаб ўтишга ҳаракат қиладилар. Бу ҳайвонни янги иқлимга 
мослаштиришга қарор қилиниб, ёш ҳайвонларни олдинига ўралган майдонда 
сақлашди. Йиртқичларни парвариш қилишда хизматчилар қийналмас-
ликлари учун ҳайвонлардаги мумак безлари олиб ташланди. Эркинликка
қўйиб юборилган скунслар ўрмонларда бемалол юришарди. Скунсларга 
ҳужум қила бошланганида, улар қочмасдан, орқаларини ўгириб туришаверди 
ва душманларининг енгилгина ўлжасига айланишди. Шундан кейин, 
скунсларнинг безлари кесиб ташланмай, уларни боқишнинг бошқа усулари 
топилди.
Насл қолдириш инстинкти – бу ота-оналик инстинкти сифатида
кўриниб, насл – авлод учун ғамхўрлик қилиш, уни маълум вақтгача овқат 
билан таъмин этиш, хавф-хатардан сақлаш ўз болаларини парвариш қилиш 
туғма маҳоратига эга бўлиб, ўз наслининг келажаги ҳақида ғамхўрлик 
қилади. Жумладан, ўргимчакнинг баъзи турларида урғочилари ўз тухуми 
учун толалардан пиллалар ясайди. Бу пиллани урғочи ўргимчак қўриқлаб ва 
тез-тез кўчириб юради, ўргимчак болалари пайдо бўлиши билан урғочи 
ўргимчак уяларини ёнидан силжимасдан қўриқлаб туради. Насли 
катталашгани сари урғочи ўргимчак ҳам уларга шунча бефарқ бўла боради 
ва сўнгра эса ўргимчак болалари мустақил ҳаракат қиладиган бўлиб, 
қолгандан кейин уларни ташлаб кетади.
Тўда бўлиб яшаш инстинкти–бу инстинкт ҳайвонларнинг турли 
усуллар билан ўзаро алоқа қилишида хилма-хил шаклда биргалашиб, 
тўдалашиб, пода бўлиб, гала бўлиб яшашларида зоҳир бўлади. Бу тўдаланиш
баъзи ҳайвонларда доимий характерга эга бўлса (чунончи, чумолилар, 
асаларилар), баъзилари эса ўзига ўхшаш ҳайвонлар билан вақти-вақти билан
биргалашиб яшайди асосан йиртқич ҳайвонлар масалан, қоплон энг кучли ва 
маймун учун энг қўрқинчли йиртқич ҳисобланади. Қоплон маймунларга 
ерда доим мушукдек чаққон ҳужум қилади, Шимпанзе доим кучли ҳайвон, 


лекин қоплондан уларга доим кун йўқ. Шимпанзелар қоплонни одатда ёмон 
кўрадилар, уни кўришлари биланоқ шимпанзе маймунлари тўда бўлиб, 
ваҳшиёна букчайиб қўлларини пастга тушириб, сакраб, бақиришиб ҳайвонни 
ҳамма томонидан қуршаб оладилар. Айрим ҳолларда шимпанзелар қўлларига 
калтак олиб, қоплонни уриб ҳайдайдилар. Ҳашоратлар галаси, кушлар 
галаси, сут эмизувчилар подаси, йиртқичлар тўдаси, ҳайвонларнинг доимий
тўда бўлиб яшаш шаклидир. 
Маълумки, асаларилар уясида битта она ари, бир неча ўнлаб эркак ва 
бир неча юзлаб бепушт ишчи ари (жинсий органлари етишмаган)лар бўлади. 
Ишчи ариларнинг хатти –ҳаракатлари жуда ҳам мураккабдир. Ривожлана 
борган сари ҳар бир ишчи асалари уядаги вазифасини ўзгартира боради. 
Олдинига у асалари болаларини (гумакларини) боқади, уяни тозалайди, 
сўнгра уяни қўриқлайди, озуқа топиб келади, катакчалар ясайди. Ерда 
яшайдиган арининг инстиктлари ҳам жуда мураккаб ҳаракатлар занжиридан 
иборатдир. У ўзига уя қазиб олиб, учиб кетишидан олдин ҳар гал уни оғзини 
тупроқ билан қоплайди. Ўлжасини олиб келганидан кейин ари уни уяга 
кираверишига қўйиб, ҳалиги тупроқни четга суриб, уяни текшириб кўради, 
шундан кейингина уни уяга олиб киради. Инстинктив ҳаракатлар, туғма ва 
наслдан-наслга ўтадиган онгсиз ҳаракатлардир. Улар ҳайвонларнинг ҳаёт 
учун курашиш ва муҳитга энг муваффақиятли уйғунлашиш жараёнида 
ҳосил қилинган ҳолда ирсий йўл билан мустаҳкамланиб қолган, онгсиз 
ҳаракатлардир. Булар ақл билан ўйлаб бажариладиган оқилона ҳаракатлар 
эмас. Масалан, янги туғилган сичқон болаларини чўмилтириб, мушук олдига 
олиб келинса, у сичқонни ўз болаларидек меҳр билан боқади, эмизади, 
ҳимоя қилади, аммо уни сичқон боласи эканлигини англамайди. Ўрдак 
тухумлари товуққа бостирилганда, у ўрдак тухумининг фарқига бормасдан, 
шу тухумдан чиққан ўрдак болаларини боқади, улар сувга тушиб 
сузганларида сув лабида у ёқ, бу ёққа юриб уларнинг товуқ жўжалари
эмаслигини англамайди. Демак, инстинктлар доимо бир шаклда кўринадиган 
ҳаракатлардир, аммо инстинктлар шароитга мувофиқ ўзгариши мумкин.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish