Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

)
эксперименти 
 
методининг (1879 йили В.Вунт 
киритган) асосий хусусияти, шундан иборатки бунда ўрганилиши лозим 
бўлган психик жараёнларнинг (масалан идрок, диққат,хотира каби) қандай 
шароитда қачон юз беришини кутиб ўтирмасдан текширувчи киши 
(экспериментатор) синалаётган одамда шу жараёнларни махсус тарзда ишга
солади. Бундан 
ташқари 
лаборатория 
экспременти 
шароитида 
экспериментатор ўрганаётган ҳар бир психик жараённи ҳоҳлаган марта, яъни 
такрор-такрор яхшилаб синаб кўриши мумкин. Бу мураккаб психик 
жараёнларнинг табиатини ўрганишда катта қулайлик туғдиради. Биринчидан,
исталган психик жараённи ҳоҳлаган пайтда юзага келтириш вақтни тежаш 
имконини берса, иккинчидан ҳар бир психик жараённи такрор-такрор юзага 


келтириб, синчиклаб ўрганиш бу жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш 
имкониятини беради. 
Ҳозирги кунда одамдаги айрим психик жараёнларнинг юз бериш 
тезлигини, диққатнинг барқарорлиги ва кенглигини, хотиранинг хусусият-
ларини уқув ҳамда малакаларнинг қонуниятларини аниқ ва пухта текшира
оладиган кўплаб махсус асбоблар мавжуддир. Масалан, электрон хроноскоп 
орқали айрим психик (акс эттириш, кўриш, эшитиш, ҳид билиш, тери 
сезгилари каби) жараёнларнинг юзага келиш тезлигини аниқ ўлчаш мумкин. 
Электрон тахистоскоп орқали диққатнинг хусусиятларини белгилаш мумкин, 
перцептометр орқали идрок қилиш хусусиятларини ўрганиш мумкин, 
аудиометр орқали эшитиш хусусиятларини ўрганиш мумкин ва бошқалар. 
Умуман, ҳозирги кунда техниканинг илдам тараққиёти муносабати билан 
лаборатория экспрементининг имконияти ортиб бормоқда. 
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, лаборатория эксперименти методи 
билан турли ёшдаги инсонларнингг психик жараёнлари ўрганиладиган бўлса 
экспериментни тайёрлаш ва ўтказишда уларнинг ёш хусусиятларини 
ҳисобга олиш керак.
Психик жараёнларнинг моддий, яъни нерв-физиологик асосларини 
ҳам лаборатория экспременти ёрдами билан текширилади. Психик 
жараёнларнинг нерв физиологик асосларини аниқлашда академик 
И.П.Павловнинг шартли рефлекслар методи жуда катта аҳамиятга эга. 
Ҳозирги вақтда бу метод болаларнинг ўсишини текширишда ҳамда биринчи 
ва иккинчи сигналлар тизимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни 
текширишда кенг қўлланилмоқда. 
Лаборатория эксперименти методи энг аниқ метод сифатида 
психология фанининг тараққиёти учун катта аҳамиятга эга. Лекин
лабаротория эксперимент методининг ҳам маълум камчилиги мавжуд. Бу 
камчилик шундан иборатки, лаборатория шароитида ўтказилаётган 
текшириш ҳеч вақт маълум сунъийликдан холи бўлмайди. Текширилаётган
одамга ҳеч нарса дейилмаса ҳам, бари бир лаборатория шароитининг ўзи 
текширилаётган одамнинг табиий психик ҳолатига таъсир қилади. 
Бинобарин, бу нарса ўз навбатида текшириш натижаларига салбий таъсир 
қилади. Ана шуни назарда тутиб лаборатория экспременти ёрдами билан 
қўлга киритилган натижаларни баъзан бошқа методлар ёрдами билан 
текшириб кўриш лозим бўлади. Лабаратория эксперименти методи махсус 
хона ва турли асбоблар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу методдан айрим 
шароитларда фойдаланиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун психология 
фанида лаборатория экспременти билан бир қаторда табиий экспремент 
методидан ҳам кенг фойдаланилади.
Ёрдамчи методлар 
 
Суҳбат методи
билан инсон психикасини ўрганишда фойдаланилди. 
Унинг мақсади ва вазифаси белгиланади. Суҳбатнинг объекти ва субъекти 
танланади, мавзу ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва 
жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан боғлиқ 
савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади маълум бир 


вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида инсон психикасидаги 
ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг 
тафаккури, ақл-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, билим савияси, эътиқоди, 
дунёқараши, иродаси тўғрисидаги маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида 
ўзаро изчил боғланган саволлар берилади.
Суҳбат методидан тўғри фойдаланиш ва ундан кутиладиган натижага 
эришиш суҳбат ўтказиш учун пухта тайёрланишга боғлиқдир. Суҳбат методи 
қуйидаги шартларга риоя қилишни талаб этади. 
Ø
Ўтказилган суҳбатнинг мавзуси ва мазмуни синалувчининг тараққиёт 
даражаси ҳамда ёш хусусиятларига мос бўлиши керак. 
Ø
Суҳбат пайтида синалувчиларга берилган саволлар мазмунан яхшилаб 
ўйлаб олиниши лозим. 
Ø
Суҳбат пайтида берилган саволларга «ҳа», «йўқ» каби қисқа тарзда эмас, 
балки батафсил жавоб олишга эришиш керак. 
Ø
Синалувчилар зерикиб ёки толиқиб қолмасликлари учун суҳбат ҳаддан 
ташқари чўзилиб кетмаслиги лозим. 
Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан 
бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Такрорланган сўзлар, «ғализ» 
иборалар нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарлилиги, 
муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир хил 
шаклда эмаслиги синалувчида ўзига хос ишлаш услуби ошкораликнинг 
етишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни 
қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга 
тўғри келади.
 
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи 
Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини 
аниқлаш мақсадида бу метод фаолият психологиясида кенг қўлланилади. 
Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, ёзган шеърларини 
таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник, 
бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли юзасидан материалларни 
қўллаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган 
шахс бевосита иштирок этмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот 
ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан маълум ҳукм,
хулоса чиқарилади.
Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар, 
ўқувчилар, талабалар, конструкторлар, олимлар, ҳунармандлар, ишчилар 
психик хусусиятлари тўғрисида маълумотлар тўплаш мумкин. Лекин 
инсондаги психик ўзгаришлар камол топиш ва уларнинг кечишини 
ифодаловчи материаллар йиғиш учун бу методнинг ўзи етмайди. Шунинг 
учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан ҳам 
фойдаланиш маъқул.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish