Психологиянинг предмети


Ҳозирги замон психологиясининг илмий тадқиқот методлари



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Ҳозирги замон психологиясининг илмий тадқиқот методлари 
Маьлумки, ҳар қандай фан ўз предметига эга. Психологиянинг 
предмети психика бўлиб, у обьектив оламни психик ҳодисалар асосида акс 
эттириб, юзага келган ва шаклланган образ субьект фаолиятини, ҳулқ-
атворини мақсад сари йўналтиради. 
Бундан ташқари ҳар қандай фан қандайдир ҳодиса қонуниятларини 
билиш учун маьлум бир методлардан фойдаланади. И.П.Павлов 
«Методнинг қўлида тадқиқот тақдири ётади» деган эди. Методлар тизими 
фаннинг умумий методологиясига бирлашади.
Шуни 
алоҳида 
таькидлаш 
лозимки, психологик
тадқиқотларнинг ташкил этилишига ва ўтказилишига маьлум бир талаблар 
қўйилади. Улар қуйидагилардир: 
1.
Тадқиқотларни режалаштириш. Метод ва методикаларни танлаш ва 
уларни синаб кўриш. 
2.
Тадқиқотни ўтказиш жойи. 
3.
Тадқиқотни техник жиҳозлаш. 
4.
Тадқиқ қилинувчиларни танлаш. 
5.
Тадқиқотчи, шубҳасиз, тадқиқотнинг боришига таьсир этади ва 
тадқиқотни режалаштиришдан то хулоса ва тавсиялар чиқаришга
қадар маъсулиятни ҳис қилади ва бу муҳим аҳамиятга эга. 
6.
Кўрсатма – у аниқ ва қисқа бўлиши лозим. 
7.
Тадқиқот қоидаси баённома тўлиқ ва мақсадга йўналган бўлиши керак. 
8.
Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш.
Ҳар бир фан тараққиётининг асосий шароитларидан бири унинг 
маьлум даражада мумкин қадар обьектив, аниқ ишончли услубларга эга 
эканлигидир. Метод – услубнинг маьноси бирор нарсага бориш йўли 
демакдир. Умуман психологияда инсон психикасини тадқиқ қилишда
методларнинг турли таснифи мавжуддир. Тадқиқот методларини илмий 
жиҳатдан таҳлил қилган рус психологи Б.Г.Ананьев мазкур методларни 
хусусиятларига қараб классификация қилган.
Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини турли гуруҳга ажратиб, 
ўрганган: 
А) ташкилий гуруҳга - қиёслаш, лонгитьюд, комплекс методлари киради; 
Б) эмперик гуруҳга кузатиш, эксперимент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият 
маҳсулини ўрганиш методи, биография, социометрия; 
В) натижаларни қайта ишлаш ёки статистик методлар; 
Г) шарҳлаш гуруҳига генетик ва доналаш методлари киради. 
Б.Г.Ананьев томонидан ажратилган классификацияга кўра, тадқиқот 
ишларида фойдаланиладиган асосий методлар эмперик гуруҳ методлари 
ҳисобланади. Шундай бўлсада бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача 
тўхталиб ўтамиз. 


Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига
қиёслаш, лонгитьюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган 
турларни қамраб олади. 
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда
катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро 
таққослаш учун, медицина психологиясида – соғлом ва бемор 
кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт 
психологиясида спортчиларнинг ҳолати, ўқувлилигини ва ишчанлигини 
ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади. 
Қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари шахс 
хусусиятлари, билимларни ўзлаштириш, ақлий қобилияти, салоҳияти, 
ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослигини 
ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Выготский, П.П.Блонский, 
А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, Д.Б.Эльконин, П.Гальперин ва уларнинг 
шогирдлари олиб борган тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, 
кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро 
солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган. 
Лонгитьюд методининг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта 
синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд 
методидан немис психологи В.Штерн, француз психологи Р.Заззо, рус 
психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва 
бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар. 
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра 
ёки аралаш жинсли Ҳасан – Зуҳра, Фотима- Ҳусан) эгизаклар кузатилган. 
Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини 
объектив шарт – шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири 
ўрганилади. Чунончи эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, 
таъсирланиши, ҳис-туйғуни ўзгариши кишилар ўртасидаги индивидуал 
фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти тизими ва ҳоказо) 
бўйича маълумотлар олиш лонгитьюд методи орқали амалга оширилади.
Комплекс методи ёрдамида ўрганилган объектдаги ўзгаришлар турли 
нуқтаи - назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади. 
Масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик 
жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида ана шу 
ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик 
хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини 
ўрганиш, унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини ёритишга 
хизмат қилади.
Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта 
ишлаш бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (сифат) таҳлил 
турларига бўлинади.


Илмий тадқиқот методларини шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш 
методларидан иборатдир. 
Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар 
яхлит ҳолда, мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан 
фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган ички,
жамики образларнинг ривожланиши, фаолият ва билиш жараёнларининг 
ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир. 
Шунингдек, бунда мазкур фазилат ва хусусиятларнинг намоён бўлиш 
даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, ҳолатларга қўшимча 
шарҳлар бериш имконияти туғилади. Генетик методга асосланиб психик 
ўзгаришлар билан ривожланиш босқичларининг бевосита боғлиқлиги 
илдизи аниқланади.
Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги 
барча ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва 
уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади. Жумладан, инсон хулқини 
идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир 
пайтда, биргаликда тадқиқ қилиниши бунга ёрқин мисолдир. Бунда ҳар 
бир билиш жараёнининг усули ифодаланади ёки унинг аҳамияти алоҳида 
таъкидланади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асослаб берилади.
Эмпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига, яъни асосий ва 
ёрдамчи методларга бўлинади. Асосий методларга кузатиш ва эксперимент 
методлари кирса, ёрдамчи методларга суҳбат, сўровнома, тест, 
социометрия ва фаолият натижаларини таҳлил қилиш каби методларни 
киритиш мумкин.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish