Психолог спортчидан сўрайди: ҳаммаси бўлиб Сизнинг ҳаракатларингизни ўзгартирсак, нима бўлади? Сизда ирода борми? Сиз бирор нарсани ўзгартиришга қодирмисиз? Агар учинчи қатор “ўтираман, жим тураман, йиғлайман”ни бошқача сўзлар билан алмаштирсак-чи? Ўйлаб кўринг-чи, нима ҳосил бўлади?
Бошқачаси (муқобили):
- учинчи сатр – юраман, телефонда сўзлашаман, конфетлар билан кофе ичаман;
- тўртинчи сатр – енгиллик, мамнуният, ажабланиш, илиқлик;
- бешинчи сатр – вақтичоғлик.
Савол туғилади: Нима ҳосил бўлди? Ирода кучингиз билан фақатгина ҳаракатларингизнинг ўзгартирилиши натижасида Сизнинг туйғуларингиз ҳам, ҳолатингиз ҳам ўзгарди.
5. “Мен ва менинг муаммоим” ассоциатив расм
Кўрсатма: сизнинг олдингизда ранг, чўтка ва қоғоз турибди. Ўз муаммоингиз ва ўзингизни қандай кўринишингизни ушбу варақда тасвирлаб беринг.
Ушбу расмнинг мақсади: сўровни ифодалашга, диалогни мулойимлик ва хушмуомалалик билан (хавотирли ва депрессив ўсмирлар билан ишлашда жуда муҳим) ёрдам бериб, диагностикани амалга ошириш имконини таъминлайди. Дастур якунида батафсил вазифа берилади. Аввалги расм кўрсатилиб, қуйидаги савол берилади: Нима ўзгарди, нима алмашди, ҳозирда Сиз ва сизнинг муаммоингиз қанақа кўринишда?
Спортчи реал ўзгаришларни – енгиб ўтиш ёки ижобий томонга ўзгаришларни кўради.
Психосинтез техникалари
1. Айнанлаштирмаслик.
2. Субшахслар билан ишлаш.
3. Архетип тимсоллар ва шахсусти кечинмалари тимсоллари билан ишлаш.
4. Медитатив машқлар.
1. Айнанлаштирмаслик
Техниканинг мақсади: ўзининг ҳиссиётларини бошқариш, уларни тушиниш ва ўзининг “Мен”ини ўз ҳис ва истакларидан ажратиш.
Масалан: бахтсиз муҳаббат – бу мен, муҳаббат ва бошқа инсон.
Масалан: мен қўрқаяпман – бу мен, қўрқув ва ушбу ҳисга муносабат.
Масалан: мен қайғудаман – бу мен, қайғу ва ушбу ҳисга муносабат. Мен тобеман – бу мен, кимдир бошқа ва менинг истагим.
Кўрсатма: қулай ўтириб олинг, ўзингизни бўш тутинг, хаёлан ўзингизга шундай денг: “Мен гавдага эгаман, лекин мен – гавда эмасман. Мен уни қадрлайман, уни сақлаб туришга интиламан, бироқ мен – фақатгина менинг гавдам эмасман”. Эътиборингизни асосий фикрга қаратинг: “Мен гавдага эгаман, лекин мен – гавда эмасман”. Қисқа тўхташдан сўнг айтинг: “Мен ҳисларга эгаман, лекин мен – ҳис эмасман. Ҳислар турли-туман ва ўзгарувчан, улар муҳаббатдан нафратга, қувончдан қайғуга айланиши мумкин, бу вақтда эса менинг ҳақиқий “Мен”им ўзгармайди. Биламан, ҳислар ўзгаради ва ўткинчи, “Мен” эса қолади”. “Мен ҳисларга эгаман, лекин мен – ҳис эмасман” фикрига қаратинг. Бир неча нафас олишдан сўнг ўзингизга айтинг: “Мен интеллектга эгаман, лекин мен – интеллектмасман. Менинг ақлим – мақсадларга эришиш ва ўзимни намоён этиш учун яхши восита, лекин у менинг асл моҳиятим эмас. У ёш, маълумотга қараб ўзгаради, менинг асл моҳиятим эса қолади. Мен ақлга эгаман, лекин мен – ақл эмасман. Мен кимман? Мен – бу шахснинг шундай қисмиманки, у муҳитга жалб қилинмаган ҳолда бизнинг фаолиятимизнинг ҳар қандай соҳасини кузатишга қодир. У жисмоний ва психик қулайлик учун зарур бўлган мувозанат, гармонияни топишга имкон беради. Мен қачон истасам ўз ҳисларим билан айнанлашаман, истамасам ўз ҳисларимга айнанлашмайман”.
Do'stlaringiz bilan baham: |