Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet27/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
Психология

Спорт психодиагностикаси – спортчи шахсининг индивидуал-психологик хусусиятларини ўлчаш ва аниқлаш методларини ишлаб чиқувчи психология фани соҳаси. Психолог К.М. Гуревич фикрига кўра, психодиагностика – инсонларни психологик ва психофизиологик белгиларига кўра таснифлаш ҳамда фарқлаш методлари ҳақидаги фан. Р.С. Немовнинг таъкидлашича, психодиагностика – бу махсус билимларнинг шундай соҳаски, у индивид ёки гуруҳ томонидан эришилган психологик ривожланиш даражаси ҳамда психик ҳолат, хусусиятларни аниқ баҳолашнинг назарияси, методология ва методларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Ҳозирги замон психологик диагностикасининг мақсади – инсонлар ва гуруҳлар ўртасидаги психологик фарқларни қайд қилиш ҳамда ёритиб беришдир. Масалан, техник тафаккур даражаси бўйича 12 ёшли бола ўзининг тенгдошидан фарқ қилиши мумкин. Ёки умумлаштириш даражасига кўра, шаҳарнинг 30 нафар 5-синф ўқувчилари қишлоқ ўқувчиларидан фарқ қилишини муайян методикалар ёрдамида аниқлаш мумкин. Бунда тадқиқотчининг вазифаси қўлга киритилган маълумотларни тартибга солиш (масалан, ўсиб боориш даражасига кўра).
Диагностика қилинаётган белгилар тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб, турлича психологик фарқларни ўз ичига олади:
- Ёш бўйича.
- Маълумотига кўра.
- Маданий даражасига кўра.
- Психик ҳолатларига қараб,
- Генетик, психофизиологик хусусиятлари бўйича.
1.3. СПОРТДА ПСИХОТЕХНОЛОГИЯЛАР
Замонавий спорт психологиясида психотехнология муаммоси ҳам амалий ҳам назарий жиҳатдан ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Айниқса, спортчиларда мусобақалардан олдинги эмоционал ҳолат ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотган эмас. Кейинги вақтларда спортда юқори натижаларга эришишга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, спортчиларда жисмоний ва психологик тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларга ҳамоҳанг тарзда кўтарилиб бормоқда. Албатта, бунда бир томондан спортчиларнинг организмига таъсир қиладиган катта ҳажмли юклама ва иккинчи томондан спортчиларнинг бундай юкламани кўтаришга функционал жиҳатдан тайёргарлиги назарда тутилади. Бошқа томондан эса, мусобақаларга тайёргарлик кўриш заруриятига оид тренировкалар, хусусан беллашув билан боғлиқ спорт фаолияти спортчилардан юқори даражадаги эмоционал зўриқишлар билан кечиб, ҳар қандай стресс-омилларга нисбатан, зотан вазиятга хос кучли эмоционал барқарорликни талаб этади.
Спорт фаолиятида амалий характердаги кўрсаткичлар таҳлилининг кўрсатишича, спортчиларнинг катта фоизи гарчи тренировка-тайёргарлик даврида яхши жисмоний тайёргарликка ва хатти-ҳаракатларнинг юқори даражасидаги тактик-техник услубларига эгаликларини намоён этсаларда, мусобақаларда ўз потенциал имкониятларидан кўра кам натижаларга эга бўладилар.
Зеро, бундай муваффақиятсизлик замирида спорт мусобақалари фаолиятини амалга оширишдаги стресс-омилларга осонлик билан берилувчанлик ётади. Оқибатда, кўпгина спортчиларда муайян қобилиятлар мавжуд бўлса-да, ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқара олмайдилар.
Одатда, шу зайл бир қанча мусобақалардаги муваффақиятсизликлардан сўнг, улар спортни тарк этишга мажбур бўладилар.
Айни вақтда, спортчиларнинг мусобақалардан олдинги эмоционал ҳолатларини ўзгартириш мақсадида қўлланиладиган психологик коррекцион методикалар, уларни зарурий психологик билимлар билан қуроллантиради.
Спортчиларнинг амалий кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаб, мавжуд эмоционал ҳолатларидаги мақсадга йўналтирилган ўзгартишларни баҳолаш имкониятларига йўл очади. Натижада, улар ҳам жисмоний ҳам психологик жиҳатдан оптимал ҳолатга эга бўлиб, спорт фаолиятларида ўзларини тўлиқ намоён эта оладилар. Бу эса уларга нафақат республикамиз миқёсида балки жаҳон спорт ареналарида муваффақиятлар “эшигини” очишга замин яратади. Спортчилар билан индивидуал психокоррекцияни ташкил этишда “Арттерапия и артсинтезтерапия техникаси” услубларини қўллаш кутилган натижаларни қўлга киритиш имкониятини яратади. Мазкур методика қуйидагилардан иборат.
1. Метафорфозалик автопортрет
2. Виннекот каракули
3. “Йўл” экзистенциал расм методикаси
4. Беш сатр
5. “Мен ва менинг муаммоим” ассоциатив расм

Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish