Стресс – инглизча (stress) сузидан олинган бўлиб, асабийлик кескинлик деган маъноларни англатади. Асабийлик турли жисмоний ва аклий ишлар хаддан ошиб кетиши, хавфли вазият туғилган пайтларда, зарур чораларни зудлик билан топишга мажбур бўлганда вужудга келадиган руҳий ҳолатдир.
Бундай ҳолатга тушган кишиларга нисбатан: «у асабийлашди» деб айтишади. Шу маънода асабий тушунчаси: салга асабийлашаверадиган, бўлар-бўлмасга қизишиб, тутақиб кетадиган, зардаси тез, жиззаки киши;· асабларнинг касаллиги туфайли юз берган, асаблар фаолиятининг бузилганлиги натижасида юзага келган хасталик; асабларнинг қўзғалиши билан боғлиқ бўлган ҳолат (жанжал, бақирик-чақирик) кабилар маъносида талқин қилинади.
Канадалик буюк физиолог Ганс Сельс асабийлашишини одам ёки ҳайвон организмининг ҳар қандай таъсирга ўзига хос муносиб жавоб деб баҳолайди. У уч босқичга бўлинади:
1. Бошланғич таъсирчанлик (эмоционал) туйғуси (ғалаён);
аъзои бадандаги кучларнинг сафарбарликка тортилиши.
2. Каршилик кўрсатиш босқичи.
3. Толиқиш босқичи.
Стресс – бу оддий ва кўп учровчи ҳолат. Қаттиқ безовта бўлиш, ҳаёжон ва уйқусизликдан биз ҳаммамиз уни сезамиз. Озгина стрессларнинг зиёни бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳар бир раҳбар ёки ходим: йўл қўйилиши мумкин бўлган ва ҳаддан ташқари асабийлашганлик даражасини билмоғи лозим.
Стрессни содир бўлишига асосан икки йўналишдаги омиллар сабаб бўлади.
Асабий ҳолатнинг вужудга келиши ва унинг ўтиб кетиши, руҳий ҳаловатсизликни билиш, уни бартараф этиш кабилар раҳбарлик фаолиятининг диққатт марказида туриши керак.
Асабийлашган ҳолатда:
· онгни фаолиятидаги айрим томонлар тўхташдан қолади;
· идрокда, хотирада англашилмовчиликлар пайдо бўлади;
· кутилмаган қўзғалишларга нисбатан айни бир хил бўлмаган таъсирлар юзага чиқади;
· диққатт ва идрок кўлами торайиб, ҳаловатсизлик кучаяди ва бошқалар.
Шундай вазиятларда нохуш ҳолатнинг олдини олиш, яъни уни бошқариш керак.
Кучли ҳаяжонланиш (стресс) ҳолатлари. Психологик таърифига кўра аффектив ҳолатга яқин турадиган, лекин бошдан кечирилишининг давомлилигига кўра кайфиятларга яқин бўлган хис- туйғулар бошдан кечирилишининг алоҳида шакли кучли ҳаяжонланиш (стресс) ҳолатидан, ёхуд хиссий зуриқишдан иборадир. Хиссий зўриқиш хавф- хатар туғилган, киши хафа бўлган, уялган, тахлика остида қолиб кетган ва шу каби вазиятларда рўй беради. Хиссий бўроннинг жадаллигига ҳамиша ҳам эришилавермайди, кишининг кучли ҳаяжонланиш вақтидаги ҳолати хатти- ҳаракат ва нутқнинг бир хил вазиятларда бетартиб тарздаги фаоллиги намоён бўладиган, бошқа бир пайтда эса қатъият билан ҳаракат қилиши керак бўлган ҳолатларда сусткашликка, фоалиятсизликка эрк бериладиган даражада издан чиқиши билан белгиланади. Шу билан бирга хиссий зўриқиш унчалик кучли бўлмаган пайтларда куч- ғайратларнинг сафарбар этилишига, фаолиятнинг кучайтирилишига ёрдам бериши мумкин.
Спортчиларда психик ҳолатлар ва уларнинг ташқи ифодаси, ҳис- туйғуларнинг хиссиёт (эмоция)лар, кайфиятлар, кучли ҳаяжонланиш тарзида бошдан кечирилиши чоғида маълум даражада сезиладиган ташқи белгиларга ҳам эга бўлади. Юзларнинг ифодали ҳаракатлари (мимика), қўл ва гавданинг маъноли ҳаракатлари, турқи- тароват, оҳанг, кўз корачиғларининг кенгайиши ёки торайиши кабилар шулар жумласига киради. Бу ифодали ҳаракатлар бир ҳолатда ўзига ўзи ҳисоб бермаган тарзда юз берса, бошқа бир ҳолатда онгнинг назорати остида содир бўлади.
Кишининг хис- туйғулари рўй беришига кўра мураккаб шартсиз рефлексларга боғлиқ бўлгани ҳолда ижтимоий хусусиятга эгадир. Одамнинг хис- туйғулари билан ҳайвонлар хис-туйғуларининг тубдан фарқи, биринчидан, гап хатто айнан бир хил хис- туйғулар ҳақида кетган ҳолларда ҳам одамларнинг хис- туйғулари ҳайвонларникига қараганда бениҳоя мураккаб эканлигида кўринади; бу одамларда ҳам, ҳайвонларда ҳам, ғазабланишни, қўрқувни, қизиқувчанликни, шодланиш ва руҳан тушкунлик ҳолатини уларнинг келиб чиқиши сабаблари жиҳатидан ҳам, шунингдек уларнинг намоён бўлиши хусусиятлари жиҳатидан ҳам таққосланганда аниқ- равшан бўлади. Иккинчидан, одамлар ҳайвонларда мавжуд бўлмаган жуда кўплаб хис- туйғуларга эгадир.
Одамлар орасида меҳнат жараёнида, сиёсий, маданий, оилавий ҳаётда рўй берадиган ўзаро муносабатларнинг бойлиги кўплаб соф инсоний хис- туйғуларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Жумладан, жирканиш, фахрланиш, хасад қилиш, шоду хуррамлик, зерикиш, хурмат қилиш, бурчни хис этиш ва ҳоказолар пайдо бўлди. Бу хис- туйғуларнинг ҳар бири ўзига хос йўллар билан (нутқ оҳангида, имо- ишорада, турқи тароватда, кулгида, кўз ёши ва шу кабиларда) ифодаланди. Учинчидан, киши ўз хис-туйғуларини ноўрин ифода этилишидан сақлаган ҳолда уларни «жиловлаб» боради.
Одамлар кучли ва аниқ- равшан сезиладиган хис- туйғуларни бошидан кечираётиб, ташқи кўринишда кўпинча осоишталикни сақлаб қоладилар, баъзида эса хис- туйғуларини сездирмаслик учун ўзини бепарво қилиб кўрсатиш керак, деб ҳисоблайдилар.
Киши баъзан ҳақиқий ҳис- туйғуларини «жиловлаш» ёки яшириш мақсадида ўзини хатто бошқача, қарама- қарши ҳис- туйғуларни бошдан кечираётгандек қилиб кўрсатади: ранжиган ёки қаттиқ оғриқ азоб бераётган маҳалда кулади, кулгуси қистаб турганда ўзини жиддий тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |