Психика — бу инсон руҳиятининг шундай ҳолати­ки, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли тарзда акс этишимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди. Психологиянинг предмети


V. Спорт жамоасидаги ўзаро ижтимоий-психологик муносабатлар жараёнини, спорт гуруҳларини бошқаришни ва гуруҳ спортчиларини бошқарувчилик қобилиятларини шакллантириш



Download 105,13 Kb.
bet5/15
Sana24.02.2022
Hajmi105,13 Kb.
#232352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
3.1. Спорт фаолияти психологияси МАЛАКА ОШИРИШ

V. Спорт жамоасидаги ўзаро ижтимоий-психологик муносабатлар жараёнини, спорт гуруҳларини бошқаришни ва гуруҳ спортчиларини бошқарувчилик қобилиятларини шакллантириш:
а) спорт командаси ва гуруҳлардаги ички механизмларининг қонуниятларини ўрганиш (ҳис этиш, миллий мафкура, қадриятлар), бошқариш услубиятларини ишлаб чиқиш;
б) спорт командалардаги лидерлик масалалари ва уларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш;
в) спортчининг хулқ-атворини, қизиқишларини ва ижтимоий психологик мотивларини ўрганиш;
г) спорт мусобақаларида спортчининг муваффақиятли қатнашишида муррабий ва бошқа шахсларнинг таъсирини ўрганиш.
VI. Спорт фаолиятининг ғоявийлиги. Спортчи бирорта жамоанинг ва команданинг аъзоси ҳисобланади, спортчи жаҳон биринчилиги ва олимпиада ўйинларида ўз давлати фуқароси сифатида қатнашади. Шунинг учун спортчи ғоявий, маънавий ва ахлоқий жиҳатидан яхши тарбияланган бўлиши лозим:
а) спортчи характерининг барқарор сифатларини тарбиялаш;
б) спортчининг жисмоний ва психологик жиҳатидан тайёрлаш тарбиясини яхши йўлга қўйиш вазифаларини тўғри ҳал этиш;
в) Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон ва олимпиада мусобақаларида фаол иштирок қилиши учун шарт-шароитлар яратиб бериш.
Спортчи спорт фаолиятида объект ва субъект сифатида қатнашади. Масалан, команда, тренер, раҳбар, врач ва бошқа тарбия берган кишиларга нисбатан спортчи объект ҳисобланади, аммо спортчининг ўзига-ўзи онгли муносабатда бўлиши субъект вазифасини бажаради. Буларнинг барчаси спортчининг спортдаги маҳоратини такомиллаштириш имконини беради.
Спорт фаолияти икки гуруҳдан ташкил топган бўлади.
1. Спорт машқлари.
2. Спорт мусобақалари. Мусобақа спорт фаолиятининг асосий томонини ташкил қилади.
VII. Спорт фаолиятининг мотивлари. Мотив психологик тушунча бўлиб, инсоннинг ички сифатларини аниқ бир фаолият турига нисбатан уйғонишидир.
Мотивлар турлича бўлади:
1) спорт мусобақаларининг фаолият мотивлари;
2) ахлоқийлик интизомлилик мотивлари (бурч ватанпарварлик),
3) ишонтириш мотивлари:
4) спортчининг ракибига муносабат мотивлари:
5) тренер ва томошабинларга бўлган мотивлар:
6) мусобақалашиш мотивлари:
7) тозалик мотивлари:
8) мақташ, рағбатлантириш мотивлари кабилар.
Масалан, инсон нималарни хоҳлайди, нималарга қодир, нималарга интилади, қандай киши, нима учун бу ишни бажаради, ўқувчи нима учун спорт билан шуғулланади. Мотивларнинг фаоллиги, йўналиши спортчининг тўсиқларни енгиб ўтишида намоён
Спорт фаолиятида тренернинг асосий мақсади қандай бўлсада, шогирдининг ғалаба қилишга ҳаракат қилади. Спорт психологияси фанининг муҳим вазифаларидан бири тренер-педагогик кадрларни тайёрлаш билан бирга спортчиларни спорт фаолиятига психологик жиҳатдан тайёрлашдан иборатдир. Тренер ўзининг педогогик фаолиятида, ижтимоий фанларни яхши билса, спортчилар билан ишлашда ижобий натижаларга эришади. Агар тренер ижтимоий фанларни ва спорт психологияси фанини яхши ўзлаштирган бўлса, спорт жараёнида илмий тажрибалар билан ўтқазиш билан шуғулланса, тест орқали маълум бўлмаган маълумотларни топишга эришади. Тренер спортчиларга клиник ёрдам беришни ўрганса, спортчиларнинг ҳис-туйғулари бўйича суҳбатлар ўтказилиб, спорт жараёни тренер томонидан тўғри таҳлил қилинса, спортчилар ҳақида қўпроқ маълумот тўплашга муваффақ бўлади ва спорт жараёнида фойдаланиш имкониятини яратади.
Командада спорт психологиясининг асосий вазифаси: спортчиларнинг мусобақадан олдин ва мусобақа жараёнига пайдо бўлаётган эмоционал безовталаниши, ташвишланиши тўғрисида суҳбатлар олиб бориш, спортчиларга маслахат бериш. Спортчининг ваҳимага берилмасдан мусобақада ғалаба қилиш йўл-йўриқларини бериш. Масалан, спортнинг қуролдан ва камондан нишонга отиш турларида кучли ҳаяжонланиш кузатилади. Мусобақа қанча кўп узоқ давом этса, спортчидаги ҳаяжонланиш ортиб бораверади. Спорт турларининг характерли томони шундан иборатки, рақибнинг юқори кўрсаткичлари ҳам спортчидаги ҳаяжонланишни пасайтирмайди, спортчининг ўз натижаларини бошқа бир спортчи ғалабасига таққослаши учун хиссиётни, ҳаяжонланишни ошириб юборади. Спортнинг фигурали учиш ва бадиий гимнастика турлари ҳар бир ҳаракат спортчиларда ҳам жонли ва артистик қобилиятда бажаришда талаб қилади. Бу спортчиларда спортчи мусобақага яхши тайёрланган бўлса, катта кучланиш орқали бажариладиган ҳар бир ҳаракат аниқ, ифодали бажарилади, спортчининг руҳий ҳаяжонланиш даражаси ҳаракат бошланишидан тамом бўлгунига қадар ундаги эмоционал тўлқинланиш билан бир хил кечади. Ҳаракатни куч билан бажарадиган оғир атлетика, ядро ва диск улоқтиришда спортчидан чидамлилик талаб қилинади. Спортнинг чопиш, сузиш, узоқ масофага югуриш турларида мусобақанинг охирида ҳаяжонланишнинг пасайиши кузатилади.
Спортчининг қандай куч билан эмоционал ва реакция қилишига қараб, ундаги айни бир хил куч билан таъсир қилувчи таассуротлар ва ички таассуротлар ҳакида хулоса чиқарамиз. Бу хусусиятларнинг ёрқин намоён бўлиши эмоционал ва таъсирланувчанликдир. Биз спортчининг спорт фаолияти жараёнида қандай фаол даража ташқи оламга, жумладан, томошабинларга, рақибига, ақлий фаолият турларига, қизиқишларига, спорт мусобақаси даврида мақсадни амалга оширишда ташқи ҳамда ички қаршиликларни қандай фаоллик билан енгишига қараб хулоса чиқарамиз. Биз бу ҳақда хулоса чиқаришда спортчининг фаолияти кўп жиҳатдан нимага боғлиқлиги, яъни тасодифий ҳодисалар, мақсадлар, ниятлар, интилишлар ёки унинг кайфиятига қараб иш олиб боришимиз тақозо этилади.
Спортчи характерининг силлиқлиги ва унга қарама-қарши сифат бўлган қотиб қолганлик ёки характерининг ўзгарувчанлиги, ташқи таассуротларга қанчалик енгиллик ва чаққонлик билан мувофиқлашиши каби жиҳатлари билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Характери силлиқ ёки мослашувчан аксинча, хатти-ҳаракатлари суст ёки қолоқ, янги шароитларга турлича мослашадиган кишилар билан тил топишиши, вазмин ва ювошлиги, аффектга мойиллиги ёки босиқлиги, диққатининг барқарорлиги жиҳатдан кескин фарқ қиладиган бу спортчиларининг ҳар бири ғалабага ўз йўли билан боради. Командада ҳеч қачон бир характерли спортчи бўлмайди. Ҳар хил фазилатларни ўзига тўла маънода бирлаштира оладиган спортчи ҳақида орзу қилиш мумкин. Масалан, бир спортчи ҳал қилувчи дақиқаларда барча кучларини машорат билан сафарбар қила билади: иккинчиси далил, учинчиси ғалабага чанқоқ, тўртинчиси вазмин, бешинчиси қатъиятли, олтинчиси юмшоқ, бири жозибали,бошқаси очиқ ва кучли бўлади.
Спортчи индувидиал услубининг таркиб топиш шартларидан бири спортчи характерининг хусусиятларини ҳисобга олишдир. Спортчи ўз характерига кўп жиҳатдан мос келадиган ҳаракатни бажариш усуллари ва йўлларини танлайди. Характерга энг мос келадиган ҳаракат усуллари ва йўлларига характерга сабаб бўлган, кўпинча ихтиёрсиз ва беҳуда жавоб бериш формулаларига ҳамда ҳаракат хусусиятларига боглиқ. Масалан, мувозанатсиз холерик тақиқланган ҳаракатни ушлаб қолиш учун сангвиникка қараганда анча кўп марта мутлақо беихтиёр ва беҳуда қарама-қарши ҳаракатларни бажаради. Бундай ихтиёрсиз ва беҳуда реакция шаклларининг йиғиндисидан индувидиал услубни характерлайдиган тўла онгли қўлланадиган режали ва мақсадга мувофиқ қаратилган усуллар ва ҳаракатлар системаси таркиб топган.
Спортчи индувидиал услубининг пайдо бўлишида энг муҳим шартлардан бири унинг бажараётган спорт машғулотига, ишга онгли, ижобий муносабатда бўлишидир. Агар спортчи энг яхши натижаларни қўлга киритишда ёрдам берувчи энг қулай усулларни қидирса, ана шундагина спортчида индивидуал услуб юзага келиши мумкин. Шунинг учун индивидуал услуб яхши спортчиларда, мастерларда ва биринчи разрядчиларда жуда аниқ намоён бўлади. Спортчи фаолиятининг индивидуал услуби спортчида ўз-ўзидан, стихияли равишда пайдо бўлмайди. У таълим ва тарбия жараёнида таркиб топади. Жисмоний маданият ўқитувчиси педогогик фаолият жараёнида психологик тадқиқотлар ўтказишда спорт психологиянинг асосий услубларидан амалий фойдаланиш имконига эга бўлиш учун уларни ўзлаштириш зарур. Психологик услублар ўкувчининг психик ҳаётини табиатнинг бошқа объектларида бўлганидек, холис таҳлил этувчи тадқиқотлар олиб боришни талаб қиладиган назарий талабларга асосланиб яратилади. Бунда турли-туман услублар, шу жумладан, психик ҳодисаларни ҳар томонлама тадқиқ этишни таъминловчи бошқа фанларнинг услубларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
1. Ташкилий услуб. Бу услубда тажрибанинг илмий стратегик томонлари аниқланди. Бу гуруҳдаги услубларга қуйидагилар киради: а) таққослаш услуби орқали спортчининг турли руҳий жараёни, ҳолати тузилиши, ёш хусусиятлари, жинси руҳий тайёргарлиги ва жисмоний тарбияга хос характер хусусиятлари ўрганилади; б) ташкилий услуб ёрдамида кўп йиллик махсус жисмоний машқ бажариш орқали спортчи ҳаракатларининг ривожланиши ўрганилади. Бу услуб мактабда жисмоний маданият ўқитишни такомиллаштиради, спортчиларнинг кўп йиллик спорт машғулоти жараёнининг сифатини оширишда қўл келади; в) умумийлик услубининг асосий мақсади бирорта объектни ҳар томонлама ўрганишдан иборат. Жумладан, спортчининг лабороториядаги ҳаракатлари камерада махсус техник асбоблар ёрдамида ўтказилади, реакция тезлиги ҳис-туйғулари ўрганилади.
2. Табиий тажриба ўтқазиш услуби аниқ фаолиятни ташкил этишда қўлланилади. Жисмоний маданият дарсида, спорт мусобақаси даврида аниқ сифатлар ўрганилди. Бу услубда тажриба ўтказувчи киши спортчига билдирмасдан унинг ўзига керакли томонларни ўрганади. Масалан, қобилиятини малакасини қизиқишларини ўрганишга ҳаракат қилади.
3. Психодиагностика услуби орқали спортчининг жисмоний ва руҳий ҳаракатларининг ривожланиши ўрганилади. Жумладан, аниқ спорт турларининг махсус хусусиятларини спортчининг мусобақадан олдинги, мусобақа вақтидаги, мусобақадан кейинги руҳий ҳолатини ўрганади, ҳамда спортчининг мусобақага тайёргарлигини, спорт машқини бажаришдаги руҳий кучланишини ўрганади. Бу услубдан спортчиларни командаги саралаб олишда, уларнинг ақлий, ҳис-туйғулари, иродавий сифатларини аниқлашда фойдаланиш мумкин.
4. Эмпирик услубда суҳбат, анкета, рейтинг, социаметрия ва биография йўлларидан фойдаланса бўлади. Бунга ҳам ўз-ўзини кузатиш услублари киради.
5. Миқдор сифатларини таҳлил қилиш услубида математик коррелияциялар ёрдамида аниқ материаллар ишлаб чиқилди. Биринчидан спортчилар асаб тизимининг кучли ёки кучсизлигига қараб гуруҳларга ажратилади. Иккинчидан асаб тизимининг типларини ўрганиш орқали уларнинг темпераменти аниқланади.
Спорт психологияси Россия федерациясидаги олимлар томонидан ўрганилди холос. Бу борада 1925-26 йилларда П.А. Рудик томонидан Москва жисмоний тарбия институтининг психологияси кафедрасида бир талай ижобий ишлар бажарилади. А.Ц.Пуни Ленинград жисмоний тарбия институтида спорт психологиясига доир илмий ишлар олиб борилди. Грузия, Арманистон, Латвияда ва бошқа республикаларда, жумладан, 1960 йилларда Ўзбекистон жисмоний тарбия институтида спорт психологияси кафедралари ташкил қилинди. 1946 йилда Лесгафт номидаги Ленинград жисмоний тарбия институти кафедрасида А.И.Пуни раҳбарлигида спорт психологияси бўйича аспирантура очилди. 1952 йилда А.И.Пуни биринчи бўлиб, спорт психологияси фанидан докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ундан кейин бирин-кетин спорт психологияси фани бўйича монографиялар чиқа бошлади.
Шахс камолотида жисмоний маданият ва спорт психологияси муҳим ўрин тутади :
1. Инсоннинг ўзи предмет фаолияти сифатида, яъни субъект эмас, балки, объект сифатида ҳам, қатнашади. Демак, факат бошқа кишилар ( жисмоний тарбия ўкитувчиси, тренер, судья ва спорт рақиби сифатида) эмас, ўзи учун ҳам, тадқиқот объекти ҳисобланади.
2. Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг мақсади: тарбия масаласи билан шуғулланиш ёшларга, талабаларга, спортчиларга жисмоний ва маънавий тарбия бериши.
3. Жисмоний тарбия ва спорт инсондан жисмоний ва психолик кучланишни кучланишни талаб қиладиган меҳнат соҳасидир.
4. Спорт фаолиятининг ҳамма соҳасини мусобақа ташкил этади.
5. Жисмоний тарбия фаолиятининг натижасини соғломлаштириш, таълим-тарбия турлари ташкил этади. Кишиларни ҳар томонлама ривожланган етук мутахассис бўлиб етишишга ёрдам беради.
6. Жисмоний тарбия психологияси спортназарияси ва амалиёт билан биргаликда иш юритади. Жисмоний тарбия психологияси назарий билим беришга билан бирга, амалий ва ҳарбий билимлар беришга ҳам йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов саломатликни шахс камолотидаги аҳамиятини таъкидлаб: «Соғлом авлод деганда, шахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват, шу билан бирга, руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман. Буюк Давлатни фақат соғлом миллат, соғлом авлодгина қура олади», - деган эди. Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида мустақиллик эълон қилинган кундан бошлаб узлуксиз равишда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни дунёга келтириш, тарбиялаш, ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантириш ғояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мазкур ғоя шарофати билан давлат миқёсида босқичма-босқич мақсадга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёв Шавкат Миромонович томонидан таълим жараёнини ислоҳ этиш ва баркамол авлодни нафақат таълим тарбия уларни инсон саломатлигини таъминлашда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши, бунда барчамиз жавобгарлигимизни таъкидлаб ўтдилар. Мустақил таълим сиёсатида соғлом авлод ғоясини амалга оширишда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:
- миллий генофондни сақлаш, миллий менталитетни кучайтириш;
- жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялаш;
- эркин ва мустақил, кучли ва софдил авлодни ўстириш;
- иқтидорли ва соғлом фикрли, тўғри мулоҳаза юритувчи эркин ёшларни тарбиялаш.
Бу ғоялар Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган сиёсатга, яъни талабани жисмоний, психологик саломатлик асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш, организмнинг умумий ва репродуктив саломатлиги билан таништириш, бундан ташқари шахс ва миллат саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш йўналишига мос келади.
Инсон саломатлигига конструктив ёндошишни ўргатиш орқали саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг фаол стратегиясини шакллантириш имконияти юзага келади.
Саломатлик инсонда руҳий, жисмоний ва физиологик сифатларнинг ривожланганлиги бўлиб, мақбул даражадаги ишчанлик қобилияти ва умрнинг максимал давомийлиги муҳитида ижтимоий фаолликни сақлаб қолишга эришишдир.
Ёшларни соғлом турмуш тарзига тайёрлашда бугунги кунда валеологик ёндашув муҳим ўрин тутади. Валеология - “саломатлик”, “соғлом бўлиш” маъноларини билдириб, соғлом авлодни тарбиялаш масалаларини ҳал этишда зарур ўрин эгаллайди. Бу ўринда педагогларнинг вазифаси ҳар бир ёшларга ўз-ўзининг ва имконият даражасида, атрофидагиларнинг саломатликларни сақлаш ва мустаҳкамлаш кўникма ва малакаларини сингдиришдан иборат.
Тарбия масканлари (оила – таълим муассасалари – маҳалла, мактабдан ташқари таълим ва б.) ҳар бир бола, ўсмир, йигит-қиз ва катталарда соғломликнинг муҳим таркибий қисмлари: фаол ҳаракатли режим, чиниқиш, жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланиш сифатида акс этадиган соғлом турмуш тарзини ташкил этиш эҳтиёжини шакллантириши ва ривожлантириши зарур. Овқатланиш, меҳнат ва дам олиш гигиенаси, шахсий ва умумий гигиена, кундалик режим, шахсий ва жамоатчилик гигиенаси талабларига риоя қилиш, атрофимиздаги олам (экология ва саломатлик)ни асраш, зарарли одатларнинг олдини олиш, психогигиена талабларига амал қилиш тарбиячи ва тарбияланувчилар орасида ҳамкорлик педагогикаси муносабатлари заруриятини тақозо этади. Инсон ҳаётий фаолияти ирсий механизмлари ва заҳираларини оқилона татбиқи ва муҳит ички ва ташқи шароитларига унинг мослашувчанлик имконияти юксак даражасини таъминлашдан иборат. Назарий жиҳатдан мазкур муносабатда валеологиянинг мақсади сифатида саломатликни шакллантириш қонуниятларини ўрганиш ва соғлом турмуш тарзини муваффақиятли моделлаштириш йўлларини ишлаб чиқиш акс этади. Амалий жиҳатдан эса валеологиянинг мақсади саломатликни шаклантириш, сақлаш, мустаҳкамлаш йўллари ва чора-тадбирларини белгилаш бўлиб, саломатликни сақлашга масъулиятли муносабатни шакллантиришдир.
Ёшларни соғлом турмуш тарзига тайёрлашда қуйидаги психологик омиллар муҳим ўрин тутади:
- саломатлик ва соғлом турмуш тарзи фалсафасини шакллантириш;
- саломатликни сақлашга қаратилган муҳит яратиш;
-тиббий - гигиеник маданиятга оид билим ва малакаларни таркиб топтириш;
- ёшларни соғлом оила қуришга тайёрлаш.
Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда соғлом турмуш тарзи тамойилларини эгаллаши орқали ёшлар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш кучаяди, бўлғуси келажак ҳаётларида саломатликларини сақлаш ва мустаҳкамлашга масъулиятли муносабат кўникмасига эга бўлади.
Спорт психологиясини кенг оммалаштириш спортчиларни психологик-жисмоний жиҳатдан ўз-ўзини англаш ва ўз устида ишлаш билан бирга машғулотларда ва мусобақаларда руҳий жиҳатдан тайёрланиш механизимини ишлаб чиқиш билан кифоялаш мумкин. Биз шахсни ҳар томонлама тарбиялашда спортнинг аҳамиятини кўрсатмоқчи эканмиз, аввало шахснинг ўзи нима, унинг психологик хислатлари тўғрисида умумий тушунча бериб ўтишимиз лозим.
Шахс деб конкрет кишини айтамиз. ҳар бир киши жамият аъзоси бўлиб индивидуал жисмоний ва психик хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. Шахснинг психологик хусусиятларига эҳтиёжлар, қизиқишлар, дунёқараш, қобилият, темперамент ва характерлари киради.
Спорт ҳам шахс фаолиятининг энг муҳимларидан биридир. Чунки жисмоний қобилиятсиз демократик жамият ҳам ва бу жамият ҳақида тушунчаларни ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Спортда шахс жисмоний жиҳатдан камолотга етади, жисмоний ривожланиш эса шахсда психик сифатларининг ўсишига зўр таъсир кўрсатади. Бу иккаласи бир-бири билан органик равишда боғланган бўлиб, уларни ажратиб қараш мумкин эмас. Демак, бундан маълумки кишиларни демократик руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эгадир.
Шундай қилиб шахс табиий мавжудот бўлиб у психологик хусусиятларга эгадир. Бу хусусиятлар шахснинг спорт фаолияти жараёнида камолотга етади. Спорт ҳам шахснинг конкрет, энг муҳим фаолиятларидан биридир. Демак, спорт шахсни камолотга етказиш воситаларидан биридир. Шу сабабли шахсни ҳар томонлама табиялашда спорт катта аҳамиятга эгадир.
Спорт фаолияти максимал тезлик, куч, чаққонликни ўз гавдасини (ҳар томонлама идора қилиш хусусиятларини) таркиб топтириш воситаларидан биридир. Бизга маълум, интенсив (серунум) меҳнат қилиш учун ўртача куч ва тезлик кифоя қилади. Спортда бирор разряд олиш ёки рекорд қўйиш учун максимал даражада асаб-мушак кучи сарфлашни юқори тезлик ва чаққонликни талаб қилади. Спорт ўзининг бу кучи билан киши фаолиятининг бошқа турларидан фарқланиб туради. Спорт жараёнида шахснинг ҳаракат малакалари юксак даражада ривож топади. Шунингдек спортда шахснинг иродавий ва бошқа псиологик сифатлари такомиллашади.
Спорт одам ёшининг маълум даврида катта аҳамиятга эгадир. Анатомия, физиология ва психология фанидан равшанки, шахснинг ўсмирлик ва ёшлик даври жисмоний қобилиятни намоён қилиш учун жуда лойиқдир. Шу билан биргаликда бу ёки у даврида шахснинг психологик хусусиятларини тарбиялаш учун ҳам кенг имконият туғилади чунки, психологик хусусият ва сифатлар жисмоний ривожланиш билан боғлиқдир. Бу даврда ёшларни спортнинг у ёки бу тури билан шуғуллантиришнинг моҳияти шундаки, агар ўсмир ёки ёш спорт билан шуғулланиш даврини яхши ўтказар экан, унда юксак жисмоний қобилият ирода ва характер тарбияланади, шунингдек дунёқараш шаклланади. Аксинча бола ўсишнинг бу муҳим даврида жисмоний ҳаракатли ўйинларидан маҳрум бўлар экан ёки спорт билан шуғулланмас экан, ҳаёт жараёнида у ҳар томонлама етук одам бўлолмайди. Демак, ўсиш жараёни муайян даврида спорт билан шуғулланиш ўсмирда келгуси ҳаёт учун энг муҳим бўлган жисмоний тўлиқ: чаққонлик, эпчиллик, ботирлик, жисмонй гўзаллик ва бошқа муҳим сифатларни тарбиялайди. Спортчи спортнинг у ёки бу тури билан шуғулланар экан, у доимо юқори натижаларига эришишини мақсад қилиб қўяди.
Бу эса спортчидан:
1. Узоқ вақт давомида шуғулланиш натижасида умумий жисмоний тараққиётни, организмнинг физиологик функцияларни юксак даражада ривожланганлигини талаб қилади. Спорт фаолияти доимий равишда ҳар бир ҳаракатга ижобий қарашни талаб қилади. Бу ҳол айниқса бадиий гимнастикада, боксёр, фехтовальшик, футболист, курашчиларда, сакровчи ва бошқаларда яққол кўринади.
2. Бу эса спортчида тафаккурнинг юритиш операциясининг юксак ўсишини талаб қилади. Чунки спортда дарҳол ечилишни талаб қиладиган приёмга, тактикага оид масалалар тез-тез учраб туради. Бу зарурият спортида тафаккур қилиш қобилиятини ўстиради. Бундан ташқари спортда эмоция, идрок ва бошқа психик жараёнлар ҳам камол топади.
3. Спорт шахс темпераменти ва характерини тарбиялашда ҳам зўр кучга эга. Илмий текширишлар шуни кўрсатадики, кўп йиллик тажрибага эга бўлган тренер ва спортчиларни текширилганда улар орасида бўш асаб тизимига эга бўлганлари кам учрайди. Ваҳоланки спорт билан шуғулланмаган кишилар ўртасида бўш асаб тизимли кишилар тез-тез учраб туради.

Download 105,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish