Практикум ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ва танглик вазиятидаги болалар билан ишлаш бўйича


Умумий баллар йиғиндисини ҳисобланг. У табиатингиздаги ироданинг кўринишини тавсифлайди



Download 0,91 Mb.
bet61/70
Sana22.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#91715
TuriПрактикум
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   70
Bog'liq
практикум хуқуб ва жиноят бн ишлаш бўйича психолг ун

Умумий баллар йиғиндисини ҳисобланг. У табиатингиздаги ироданинг кўринишини тавсифлайди.
20-30 балл - паст;
10-20 баллар – ирода сифатлари умуман ривожланмаган.


«Мен афзал кўраман» тести

Йўриқнома:


Деярли барча касбларни, давлат секторидагини ҳам, тижорат сохасидагини ҳам инсонни фаоллиги йўналишини ҳисобга олган ҳолда 5 та катта гурухга ажратиш мумкин. 5 та меҳнат предметларини ажратамиз: табиат, техника, инсон, белги (символ), бадиий образ.
Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ кўплаб касблар «инсон-табиат» (И-Т) гурухига киради.
Техникани бошқаришга тегишли касблар «инсон-техника» гурухини ташкил этади. Кўпинча менеджер, маркетолог, дилер касблари ҳақида гапиришади. Бозор иқтисодиётидаги касбларларнинг барчаси «инсон-инсон» (И-И) гурухидаги касблардир.
Бу гурухдаги одатдаги, анъанавий педагог, рухшунос, врач касблари охирги вақтда, бозор иқтисоди даврида ҳам оммабоп бўлиб қолмокда.
Касбларнинг каттта гурухини инсон белгилар билан амалга оширадиган меҳнат турлари ташкил этади. Бозор иқтисодида «инсон-белги» (И-Б) гурухи остида банкир, брокер, программист ёки компьютер системаларининг оператори каби касблар бирлашган.
Санъат сохасига тегишли бўлган «инсон - бадиий образ»
(И-Б) гурухига тегишли бўлган касблар бозор тизимидан узоқдир. Асл ижодкор ўз асарларини сотув учун эмас, балким ўз қобилияти буюргани учун яратади.
Энди сизни қайси гурух касблар хақиқатдан қизиқтириши мумкинлигини аниқлаймиз. Сизни эътиборингизга 20 та тасдиқномадан иборат «Нимани афзал кўраман» тест саволномаси хавола этиляпти. Уларнинг ҳар бири аниқ машғулот турини акс эттиради. Жавобларда иккита вариантдан бирини танлаш керак.
Шундай қилиб: мен афзал кўраман……
1а. Хайвонларга қарайман.
1б. Машиналарга, асбобларга хизмат кўрсатаман (назорат қилмок, тартибга солмоқ).
2 а. Бемор инсонларга ёрдам бериш, уларни даволаш.
2 б. ЭХМ учун дастурлар, схемалар, жадваллар тузиш.
3 а. Пластинкалар, откриткалар, плакатлар, китобий безаклар сифатини назорат қилиш.
3 б. Ўсимликларнинг холати ва ривожланишини назорат қилиш.
4 а. Турли материалларни қайта кўриб чикиш.
4 б. Махсулотларни мижозларга етказиш, реклама қилиш, сотиш.
5 а. Илмий - оммабоп китоблар, мақолаларни мухокама этиш.
5 б. Бадиий китобларни, пьесаларни, концертларни, кўргазмаларни мухокама қилиш.
6 а. Ёш чорва молларини бирор турини етиштириш.
6 б. Ўртоқларни ва кичикларни бирор бир ҳаракатларни бажаришга ўргатмоқ (меҳнат, ўқув, спорт ҳаракатларига).
7 а. Расмлар, тасвирларни нусхалаш (ёки мусиқий асбобларни тўғирлаш).
7 б. Бирор хил юк кўтариш, кўтарма транспорт воситасини бошқариш.
8 а. Инсонларга керакли маълумотларни (маълумотлар бюроси, экскурсиялар) хабар бериш, тушунтириш.
8 б. Кўргазмалар, витриналарни безаш, кўргазмалар, пьесалар, концертларни тайёрлашда қатнашиш.
9 а. Уй - жойни, буюмларни, нарсаларни таъмирлаш.
9 б. Матнларда, жадваллларда, расмларда хатоларни топиш ва тўғирлаш.
10 а. Хайвонларни даволаш.
10 б. Ҳисоб-китоб ишларини бажариш.
11 а. Ўсимликларни янги навини яратиш.
11 б. Саноат махсулотларининг (машина, кийим ва ш. у.) янги турларини лойихалаш ва режалаштириш.
12 а. Ўртоқлар ўртасида жанжал ва мунозараларни хал этиш.
12 б. Жадвалларни, чизмаларни тушуниш (текшириш, аниқлаш, тартибга келтириш).
13 а. Бадиий хаваскорлик тўгараклари ишини ўрганиш ва кузатиш.
13 б. Микроблар хаётини кузатиш ва ўрганиш.
14 а. Тиббиёт асбоб - ускуналарини ўрнатиш ва хизмат қилиш.
14 б. Одамларга куйганда, синганда, яраланганда тиббий ёрдам кўрсатиш.
15 а. Текшириладиган объектлар, кузатилаётган воқеалар, ходисалар ҳақида аниқ маълумотлар тузиш.
16 а. Касалхонада лаборатория тахлилларини қилиш.
16 б. Беморларни қабул қилиш, кўрикдан ўтказиш, улар билан сухбат ўтказиш, даволанишни буюриш.
17 а. Хоналарни, буюмлар сиртини бўяш ва чизиш.
17 б. Ускуналар, машиналар ва биноларни йиғиш.
18 а. Тенгдошларни (ёки кичикларни) театр, музей туристик саёхатларини ташкил этиш.
18 б. Сахнада ўйнаш, концертларда қатнашиш.
19 а. Чизмаларга асосланиб буюмлар қисмини (машиналарни, куйлакларни) тайёрлаш.
19 б. Чизмачилик билан шуғулланиш, чизмаларни, ҳариталарни нусхалаш.
20 а. Ўсимликлар касалликларига қарши, ўрмон ва боғ зараркунандаларига қарши курашиш.
20 б. Клавишли машиналарда (ёзув машинасида, телетайпда, териш машинасида, компьютерда) ишлаш.



Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish