Агар сизни жавобингиздаги вариантлар:
«а» бўлса, бу тўғри келадиган ахлоқ нормаларига фаол, барқарор, ижобий муносабатни билдиради;
Агар «б» бўлса бу фаол муносабат, аммо етарли даражада барқарор эмас (муроса ҳам бўлиши мумкин).
Агар «е» бўлса муносабат суст ва етарлича барқарор эмас.
«г» - муносабат салбий, ўзгарувчан.
Ирода хислатларини ривожланганлигини аниқлаш бўйича тест
Йўриқнома:
Қўйида келтирилган анкета орқали ўзингиздаги ирода хислатларини ривожланганлиги аниқланг. Анкетадаги барча саволларга жавоб беринг. Саволга жавоб бераётганда, сизни ҳаракатингизга тўғри келадиган жавобни айланага олинг.
1. Эрталаблари бадантарбия қиласизми?
a. Доимий
b. Вақти вақти билан.
c. Қилмайман.
2. Ўртоқларингиз ва катталар олдида ўз фикрингизни, улар қўшилмаган тақдирда ҳам, химоя қила оласизми?
a. Ҳар доим.
b. Баъзи холда шунака қилмокчи бўламан, аммо ҳар доим ҳам амалга ошавермайди.
c. Йўқ.
3. Ўзингизни хис-хаяжонингизни бошқара оласизми?
a. Ха, ҳамма холатда ҳам.
b. Ҳар доим эмас, вазиятга қараб.
c. Қўлимдан келмайди.
4. Мажлисларда ўзингизни фикрингизни айта оласизми, ўртоқларингизни камчиликларини танқид қиласизми?
a. Ҳар доим.
b. Баъзида шунақа қиламан.
c. Ҳеч қачон.
5. Сизни масалани ечишдаги, машқларни қайтаришдаги ва ш. у. омадсизликлар тўхтата оладими?
a. Ха.
b. Баъзан.
c. Жуда кам ҳолатларда.
6. Сизда асосий маиший кўникмалар қай ҳолда шаклланган (ўринни йиғиштириш, хонани тартибда сақлаш, кўринишдаги асосий талабларни сақлаш)?
a. Асосан барқарор шаклланган: доимий равишда ўринни йиғаман, хонада тартибни сақлайман, кийимда саранжомлик).
b. Шаклланган, аммо барқарор эмас.
c. Шаклланмаган.
7. Четдаги аралашувсиз ўзингизни вақтингизни ташкил эта оласизми?
a. Ҳа.
b. Буни доимий равишда қилмайман.
c. Асосан буни қилмайман.
8. Сиз эслатмасларидан олдин уй вазифаларини бажаришга уринасизми?
a. Асосан ҳар доим.
b. Баъзи ҳолларда.
c. Ҳеч қачон буни қилмайман.
9. Сиз узоқ мудддат мобайнида (бир неча хафта ёки бир неча ой) бирор бир иш билан шуғуллана оласизми?
a. Ха.
b. Жуда кам ҳолларда.
c. Йўқ.
10. Ўз-ўзини тарбиялашга эътибор берасизми?
a. Керагидан ортиқ.
b. Баъзи баъзида.
c. Эътибор қилмайман.
11. Агар ўз-ўзини тарбиялашга эътибор қаратсангиз, у қандай даражада барқарор ҳарактерга эга?
a. Ўз - ўзини тарбиялашни ҳаракатини доимий уриниб кўраман.
b. Ўз-ўзини тарбиялаш ҳаракатига вақти вақти билан.
c. Уриниб кўраман.
d. Ўз - ўзини тарбиялашга ҳеч қанақанги уриниш қилмайман.
12. Сизда ўз-ўзини тарбиялаш дастури мавжудми?
a. Ха.
b. Аниқ дастур йўқ, аммо баъзи мулжаллар бор.
c. Ҳеч қанақанги дастур йўқ.
13. Сиз ўз ишларингизни охиригача етказасизми?
a. Ха.
b. Ҳамма ишларни охирига етказмийман.
c. Жуда кам ҳоллларда бошланган ишларни охирига еткизаман.
14. Бўш вақтингизни режалаштирасизми (айниқса якшанба, таътил вақтларини) ёки қанақа тўғри келса шунақа ҳаракат қиласизми?
a. Кўп ҳолларда режалаштираман.
b. Баъзида режалаштираман.
c. Ҳеч қачон режалаштирмайман.
15. Сиз ўз ҳаяжонларингизни бошқара оласизми?
a. Асосан бошқараман.
b. Баъзида бошқара олмайман.
c. Бошқара олмайман.
16. Сиз керакли деб ўйлаган топшириқни жиддий ва масъулият билан бажара оласизми?
a. Одатдагидек, бажара оламан.
b. Ҳар доим ҳам бажара олмайман.
c. Бажара олмайман.
17. Сиз ўзингиз учун жиддий хаётий мақсадни (касб танлай, керакли касбий кўникмаларни эгаллаш) аниқлашга ҳаракат қиласизмми?
a. Ха.
b. Ҳаракат қиламан, аммо баъзи баъзида.
c. Ҳаракат қилмайман.
18. Агар сиз бирор бир жиддий мақсадга эга бўлсангиз, уни амалга ошириш учун бирор бир ҳаракат қиласизми?
a. Ҳаракат қиламан.
b. Қиламан, аммо жуда кам.
c. Ҳеч нарса қилмайман.
Сизни жавобларингиз неча марта «а», «б», ва «в» вариантларига тўғри келганлигини ҳисоблаб чиқинг. «а» вариантига тўғри келган ҳар бир вариант учун сиз 2 балл оласиз, «б» варианти учун 1 балл, «в» учун – о баллга эга бўласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |