Практикум ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ва танглик вазиятидаги болалар билан ишлаш бўйича


Характер типини аниклаш тести (Карл Юнг)



Download 0,91 Mb.
bet63/70
Sana22.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#91715
TuriПрактикум
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   70
Bog'liq
практикум хуқуб ва жиноят бн ишлаш бўйича психолг ун

Характер типини аниклаш тести (Карл Юнг)

Берилган саволларга жавоб вариантлардан бирини танлаш керак


1. Кайси бири сиз учун мухимрок?
а) кичкина дустлар давраси;
б) купгина уртоклар давраси.
2. Кандай китоблар сизга купрок ёкади?
а) кизикарли сюжетли;
б) одамлар, рухий кечинмалар акс этган.
3. Ишда купрок нимага йул куйишингиз мумкин?
а) кечикиш;
б) хатоликлар.
4. Агар ёмон иш килиб куйган булсангиз?
а) жуда кайгурасиз;
б) унчалик кайгурмайсиз.
5. Одамлар билан кандай чикишасиз?
а) жуда тез ва осон;
б) секин эхтиёткорлик билан.
6. Узингизни аразкаш деб хисоблайсизми?
а) ха;
б) йук.
7. Чин дилдан кулишга мойимисиз?
а) ха;
б) йук.
8. Сиз кандайсиз?
а) камгап;
б) сергап.
9. Сиз очикмисиз ёки хисларингизни бировлардан яширасизми?
а) очикман;
б) яшираман.
10. Уз хис кечинмаларингизни тахлил килишни ёктирасизми?
а) ха;
б) йук.
11. Купчилик даврасида булганда сиз?
а) тинмай гапирасиз;
б) бошкаларни тинглайсиз.
12. Тез-тез узингиздан норози булиб турасизми?
а) ха;
б) йук.
13. Бирор нималарни ташкил килишни ёктирасизми?
а) ха;
б) йук
14. Сирларингиз ёзилган кундалик тутишни ёктирасизми?
а) ха;
б) йук.
15. Бирор нарсанинг кароридан уни бажаришга тез утасизми?
а) ха;
б) йук.
16. Кайфиятингизни тез узгартира оласизми?
а) ха;
б) йук.
17. Узгаларни ишонтириб, уларга уз фикрингизни утказишни ёктирасизми?
а) ха;
б) йук.
18. Сизнинг харакатларингиз?
а) тез;
б) секин.
19. Сиз булиши мумкин булган нохуш нарсалардан таъсирланасизми?
а) тез-тез;
б) базъан.
20. Кийин холатларда Сиз:
а) ёрдам сурашга шошиласиз;
б) Хеч кимга мурожаат килмайсиз.
ИНТЕРПРИТАЦИЯ:
Жавоблар ичидаги куйдагилар экстроверсияни курсатади:
1б, 2а, 3б, 5а, 6б, 7а, 8б, 9а, 10б, 11а, 12б, 13а, 14б, 15а, 16а, 17а, 18а, 19б, 20а. Мос келган жавоблар сонини 5 га купайтиринг.
0-35 баллар – интроверсия;
36-65 баллар – амбиверсия;
66-100 баллар – экстроверсия.


Т/р

А

Б

Т/р

А

Б

Т/р

А

Б

1







14







27







2







15







28







3







16







29







4







17







30







5







18







31







6







19







32







7







20







33







8







21







34







9







22







35







10







23







36







11







24







37







12







25







38







13







26







39






Калит.


  1. Реалистик тип: 1а, 2а, 3а, 14а, 15а, 17а, 19а, 29а, 30а, 31а, 32а;

  2. Аклий тип: 1б, 6а, 7а, 8а, 14б, 18а, 20а, 21а, 28а, 29б, 33а, 34а, 35а;

  3. Ижтимоий тип: 2б, 6б, 9а, 10а, 15б, 18б, 23а, 24а, 25а, 34б, 36а, 37а, 39б;

  4. Конвенциал (шартли) тип: 3б, 9б, 11а, 12а, 16б, 20б, 23б, 26а, 27а, 30б, 33б;

  5. Тадбиркорлик типи: 4б, 7б, 11б, 13а, 19б, 21б, 24б, 26б, 28а, 31б, 35б, 37б, 38б;

  6. Артистик тип: 4а, 5б, 8б, 10б, 12б, 17б, 22б, 25б, 27б, 28б, 32б, 39а.


Ўқувчининг мактабга, билим олишга ва мактабдошларининг унга бўлган муносабатини аниқлаш методикаси.

Ўқувчига жадвалда берилган саволларга ўзига маъқул бўлган жавобларнинг фақат биттасини танлаб белгилаши таклиф этилади.





Саволлар

Жавоблар

1

Мактабда ёки коллежда ўқиш сенга ёқадими ?

Ҳа
Билмадим
Йўқ

2

Сен ҳар доим таълим муассасасига бажонидил борасанми ёки уйда қолишни истайсанми?

Бажонидил бораман
Ҳар доим ҳар хил
Кўпроқ уйда қолишни хоҳлайман

3

Агар ўқитувчи эртага ҳамма ўқувчилар мактабга келиши шарт эмас деб қолгудек бўлса, сен қандай йўл тутасан?

Мактабга борар эдим
Билмадим
Уйда қолар эдим

4

Сенга маълум сабабларга кўра дарсларнинг қолдирилиши ёқадими?

Ёқмайди
Ҳар доим ҳам эмас
Ёқади

5

Ўқитувчи уй вазифаси бермаслигини хоҳлармидинг?

Хоҳламас эдим
Билмадим
Хоҳлар эдим

6

Таълим муассасасида фақатгина танаффус бўлишини хоҳлармидинг?

Йўқ
Билмадим
Хоҳлар эдим

7

Ота – онангга ва дўстларингга ўқишинг ва у жой ҳақида гапириб берасанми?

Доим
Камдан – кам
Йўқ гапирмайман

8

Сен ўқитувчининг феълини юмшоқроқ бўлишини ҳоҳлармидинг ?

Менга ўзимнинг ўқитувчим ёқади
Аниқ бир нарса дейиш қийин
Хоҳлар эдим

9

Синфда дўстларинг кўпми?

Кўп
Кам
Дўстларим йўқ

10

Сенга синфдошларинг ёқадими?

Ёқади
Унчалик эмас
Ёқмайди

Натижалар таҳлили:
Ҳар биринчи жавоб учун – 3 балл. Оралиқ жавоб учун – 1 балл,охирги жавоб учун – 0 балл
Энг юқори балл - 30 балл.
25–30 балл. Ўқишга фаоллиги юқори, ўқувчининг таълим муассасасига ва ўзига бўлган муносабати яхши шаклланган.
20–24 балл. Мактабга нисбатан муносабати меъёрида шаклланган.
15–19 балл. Таълим муассасасига бўлган муносабати ижобий шаклланган, лекин ўқув жараёни уни қизиқтирмайди.
10–14 балл. Ўзини ўқувчи сифатида ҳис этиш шаклланмаган.
10 баллдан паст. Таълим муассасасига, ўқишга муносабати салбий.

VI БОБ. ТАВСИЯЛАР
Синфда ўғирлик: Ўқитувчига айрим психологик тавсиялар
Ўқитувчининг алоҳида олинган инсон ва бутун жамият тақдири, ривожланишида тутган ўрни ҳақида чиройли гапларни узоқ гапириш мумкин. Мактабга фарзандини олиб келаётган ота-она ўқитувчи боласининг жисмоний ва психик тараққиётини таъминлаш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишига умид боғлайди. Аммо айни вақтда ота-она ўқитувчидан мактабда боланинг моддий-иқтисодий хавфсизлиги таъминланишида фаолликни кутиб қолади. Мамлакатимизда аксарият оилаларнинг моддий фаровонлиги ортиб бораётган ва бу оилаларда болаларга турли қимматбаҳо буюмлар харид қилиш одатий ҳолатга айланаётган ҳозирги даврда бола синфда ўғрилик қурбонига айланишига йўл қўймаслик масаласи ўқитувчи учун янада долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Ушбу мақолада мазкур муаммони психологик тадқиқотларда ўрганиш натижалари таҳлил этилади ҳамда уни ҳал этиш учун ўқитувчига қандай тавсиялар берилиши ҳақида мулоҳаза юритилади.
Аввало, шуни тан олиш керакки, бутун ҳаёти давомида бирор марта бировнинг нарсасини ундан сўрамай олмаган одамни топиш қийин. Албатта, ҳазил-мутойиба учун бировнинг нарсасини унинг рухсатисиз олиш билан, одамга атайин моддий зарар етказиш мақсадида қилинадиган ўғрилик, спонтан, йўл-йўлакай амалга оширилган ва аввалдан тузилган пухта режа асосидаги ўғриликни бир хил кўриш тўғри бўлмайди. Аммо ўғрилик деганда айнан нимани тушуниш кераклиги юзасидан уюштирилиши мумкин бўлган баҳсдан ўз синфида бундай муаммога дуч келган ўқитувчига наф катта эмас. Кўтарилаётган масалада ўқитувчини, биринчи навбатда, муаммони ҳал этишнинг амалий йўллари қизиқтиради. Шу билан бирга ҳар қайси тавсия ва йўриқнома муайян илмий-назарий асослар ва қарашларга таянгандагина жўяли бўлади, самара беради. Шунинг учун мазкур мақолада синфда ўғрилик муаммоси ҳақида фикр юритар эканмиз, назарий ва амалий билим мутаносиблигига эътиборли бўлиб, унда ҳам илмий тадқиқотчи, ҳам амалиётчи журналхонларга фойдали материални тақдим этишга уринамиз.
Бола томонидан амалга оширилган ўғрилик муаммоси, айниқса, вояга етмаган жиноятчилар эмас, балки ўзига нисбатан тўқ оилаларнинг болалари содир этувчи ўғрилик муаммоси педагог ва психологлар томонидан деярли ўрганилмаган. Аммо айрим оз сонли тадқиқотларда болалар ўғрилигининг сабаблари аниқланган. Болалик психологияси ҳақида бироз тасаввурга эга ҳар қайси ота-она ва педагог, албатта, болага “меники” ва “бировники” деган тушунчалар ўртасидаги фарқ ўргатилмаган, унинг ирода ва масъулият тарбиясига эътибор қаратилмаган, унда бошқа одамнинг ўрнига ўзини қўя олиш хусусияти ривожлантирилмаган жойда ғайриқонуний ва ғайриинсоний хулқ-атвор шаклланиши учун қулай шароит вужудга келишини тушунади. Аммо бирма-бир болалар ўғрилигининг аниқ психологик сабаблари ажратиладиган бўлса, мутахассислар кўпинча учрайдиган учта сабабга ишора қиладилар:
1.Боланинг импульсивлиги. Импульсивлик сабабли бола ўз хулқ-атворида қисқа муддатли хоҳиш-истаклар таъсирига осон берилади. Импульсив бола ҳавасини келтираётган нарсани ўғрилаб олиш учун қулай шароит мавжуд бўлганда ўзини-ўзи тўхтатиб қолишга қодир бўлмайди. Импульсив болани бошқалардан ажратиб олиш қийин эмас – серҳаракат, зардаси тез, дарсда тинч ўтирмайдиган, ўқитувчини диққат билан тинглашга сабри етишмайдиган бола. Гарчанд криминалогия соҳасидаги тадқиқотларда болалар ва ўсмирлар ўғрилиги вояга етмаганлар ўғрилигини келтириб чиқариши, ундан эса рецидив жиноятчилик ривожланишини кўрсатишига қарамай психологлар ўғрилик сабаби импульсивлик бўлса, унинг келажак учун асоратлари катта эмас, улар такрорланмаслиги эҳтимоли юқоридир. Чунки импульсивлик сабабли ўғрилик содир этган бола нотўғри иш қилганини англайди, унда одатда етарлича маънавий тасаввурлар шаклланган бўлади.
Бундай болалар қаттиқ назорат қилинса ва масъулиятли бўлишга ўргатилса, уларнинг хулқидаги ушбу салбий сифат бартараф этилади. Фақат бундай сабабга асосланган ўғрилик вазиятида катталар ўзини ҳеч нарса бўлмагандай тутмаслиги, айни вақтда оламшумул ваҳимага ҳам йўл қўймаслиги тавсия этилади. Импульсивлик сабабли ўғрилик содир этган болага вазиятни аниқлаштириш, ўғрилик қурбонидан кечирим сўраш ва ўғриланган нарсани эгасига қайтариш жараёнининг ўзи ҳам анча оғриқли бўлиб, унга кучли тарбиявий таъсир ўтказади.
2. Боланинг муайян психологик эҳтиёжлари қондирилмагани. Мутахассислар боланинг меҳр-муҳаббатга эҳтиёжи қондирилмаслигини унга нисбатан шафқатсизлик сифатида баҳолаб, бундай ҳолат хулқ-атвордаги кўплаб бошқа бузилишлар қаторида ўғрилик сабаби бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Уларнинг фикрича, катта одамнинг бирор нарсасини ўғрилаб, болалар рамзий равишда уни ўзига яқинлаштиришга уринадилар. Шунингдек, ўғрилик билан бола катталардан ўч олаётган бўлиши, яъни уни муҳаббат, эътибор, ғамҳўрликдан жудо қилганлари учун ўзига хос қасос йўлидан бориши тахмин қилинади.
Психологияда бундай ҳодиса “ёлғизликка қарши исён” деб аталади ва кўпинча эмоционал совуқ шахслараро муносабатлар ҳукмрон оилаларда кузатилади. Шунинг учун мутахассислар ўғрилик профилактикаси сифатида ота-оналарга болага ҳеч нарса қилиш режаси бўлмаган жойга уни олиб бормасликни ва шу тариқа уни қуруқ ҳавас вазиятига тушурмасликни, “олиб беринг” деган нарсасига қарамай “йўқ” демасликни тавсия этадилар (бу нарсага ота-онанинг лоақал бир қараб қўйиши болага қачондир унга эришиш умидини бағишлайди). Қондирилмаган меҳр-муҳаббат эҳтиёжига асосланган ўғриликни яққол намоён этувчи аломат шуки, бола ўғриланган нарсаларни бошқаларга тарқатади, яъни етишмаётган эътиборни “сотиб олишга” уринади.
Бундай сабабга асосланган ўғрилик вазиятида психологлар боланинг қилмишига оддий ҳодисадек муносабат билдириши, ҳатто, уни бирор ютуғи учун мақтаб қўйиш, узоқ орзу қилган нарсасини совға қилишни тавсия этадилар. Бола катталарнинг бундай олийҳимматлигига жавобан содир этган ўғрилигига иқрор бўлмаса ҳам, кўнглида вужудга келган уят ва ҳижолат ҳиссини анчагача ёдида сақлайди.
3. Маънавий тасаввурлар ва ироданинг шаклланмаганлиги. Баъзи болалар учун ўғрилик ўзининг имкониятларини, қўлидан катталар ўйлагандан кўра кўпроқ иш келишини исботлаб қўйиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Болага ўз мустақиллигини намойиш этиш учун масъулиятли топшириқлар ишониб топширилмас экан, унинг ўғрилиги ўзини кемтик, ҳеч нарсага ноқобил ҳис этмаслигини таъминлашга хизмат қилади. Бошқача айтганда, бундай сабаб устун бўлган вазиятда бола ўзини ва атрофдагиларни нақадар эпчил, қўрқмас, чапдаст эканига ўғрилик орқали ишонтиришга уринади. Ҳаддан ташқари қаттиқ интизом ўрнатилган вазиятда бола ўғрилик ҳисобига ўз ҳаётига қизиқроқ воқеаларни олиб киришга интилади.
Махсус тадқиқотларда ҳам боланинг асоциал хулқ-атвори, шу жумладан, ўғрилиги унга ўтказилаётган босим ва ўрнатилаётган янгича талабларга нисбатан норозилиги бўлиши мумкинлиги таъкидланади. Хусусан, ўсмир ота-она томонидан инфантилизация қилиниши (унга ёшига нисбатан кичик боладек муносабатда бўлиш), унинг имкониятларига ишончсизлик билдириш, уни ҳеч нарсага қодир эмасдек идрок этилиши тотал оилавий назорат ўрнатилишига сабаб бўлиб, бола ўғриликка қўл уришига олиб келиши исботланган.
Бундай болаларни ўзлари учун умуман кераксиз, қандайдир бемаъни нарсаларни, ўзларида ҳам мавжуд ёки бемалол сўраб олиш мумкин бўлган нарсаларни ўғирлаш билдириб қўяди. Мазкур ҳолатларда ўғрилик режалаштирилмайди, кўпинча бошқалар кўз ўнгида ёки ўғрини топиш осон бўлган вазиятларда содир этилади. Бундай тоифа болалар билан кўпроқ ўз нарсасини йўқотган одамларнинг ҳол-аҳволи қанчалик ёмон бўлиши мумкинлиги юзасидан суҳбат ўтказиш, уларнинг ўз-ўзига нисбатан баҳоси ва ҳурматини ошириш самаралидир.
Албатта, катталар ва, айниқса, педагоглар болалар ўғрилигининг психологик илдизлари, мотивлари ҳақида кенг илмий асосланган тасаввурларга эга бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунинг учун ҳам биз мақолада кўтарилган муаммонинг бу жиҳатига қисқача бўлса ҳам тўхталмай ўтолмас эдик. Аммо амалиётчи педагогларни кўпроқ синфда ўғрилик содир бўлган вазиятда уларнинг ўзи қандай стратегия ва тактикани қўллаши мумкинлиги кўпроқ қизиқтириши табиий. Тадқиқотчи ва муаллиф сифатида журналхон педагогларнинг бундай кутилмаларини тўғри англаган ҳолда, айни вақтда уларни синфда ўғрилик содир бўлгани аниқланган дақиқадан бошлаб қадам-бақадам қандай ҳаракат қилиш алгоритмини чизиб беришга ҳеч бир ақли расо мутахассис жазм этолмаслигини тушунишга чақирамиз. Зеро, ҳар бир педагогик вазият ўзига хос ва бетакрор, ҳамма вазиятларга мос келувчи универсал “рецептлар” йўқ. Педагог фаолияти айнан импровизация ва ижодий ёндашувга катта талаблар қўйиши билан мураккаб интеллектуал иш соҳаси сифатида тан олинишини эслатиш ортиқча бўлса керак. Шунинг учун синфида ўғрилик содир бўлган ўқитувчи қуйидаги амалий-психологик тавсияларни мутлақ ҳақиқат сифатида эмас, балки вариантлардан бири, якуний ечимни топиш йўлида тўғри мулоҳаза юритишга ёрдам берувчи манба ўрнида кўриши мақсадга мувофиқ.
Синфда ўғрилик рўй бергани аниқланганда, аввало, ўқитувчи ўзининг педагоглигини унутмасдан, изқуварликка берилиб кетмай гуноҳкорларни фош этишга эмас, эътиборни вужудга келган вазиятдан тарбиявий мақсадда қандай фойдаланишга йўналтириши керак. Аввало, ўғрилик ҳаракатига (уни содир этган ҳозирча номаълум бола шахсига эмас) нисбатан салбий баҳони қатъий маълум қилиш, ҳар қандай иши учун одам эртами кечми жавобгар бўлишини таъкидлаш лозим. Кейин вужудга келган вазиятни ўғрилик қурбонига айланган одамнинг ҳис-кечинмалари нуқтаи назаридан изоҳлаш мақсадга мувофиқ. Педагог ўғирланган нарсани ишлатиш қатъиян ман этилиши ва уни эгасига қайтариш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш мумкинлиги, бунда ўзи ҳам воситачи бўлишга тайёрлигини, бировнинг сирини сақлай билишини айтиши керак.
Аслида мутахассислар синфда ҳеч ким берухсат бошқаларнинг нарсасини олмаслиги учун эгаси номаълум нарсани ўқитувчига олиб бориб бериш қоидасини ўрнатишни тавсия қиладилар. Ўғриликка қўл урган маълум ёки номаълум болани милиция ва даҳшатли жазолар билан қўрқитиш, унга “ўғри” деган тамғани босиб қўйиш ва келажакда жиноятчи бўлиб кетишини башорат қилиш психологик жиҳатдан ўзини оқламайдиган тактикадир. Бундан кўра, болаларга нарсасини ўғирлатган синфдошининг ўрнига ўзларини қўйиб кўришни ва бу ҳодиса улар билан содир бўлганда қандай аҳволга тушишлари мумкинлиги ҳақида ўйланиб кўришга ундаш фойдалироқдир.
Педагог томонидан синфдаги ўғриликни қоралаш даражаси йўқолган нарсанинг нарх-навосига боғлиқ бўлмаслиги, чизғич ўғрилигига ҳам, катта пул ўғрилигига ҳам бирдек салбий баҳони баён этиш керак. Нотўғри иш қилганини тан олиб, одамлардан кечирим сўраш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмаслигини, бунга фақат ҳақиқатдан мард инсонлар қодир бўлишини таъкидлаши самаралидир. Содир бўлган нохуш воқеадан кейин педагог синф билан суҳбатлашишда ўғриликни амалга оширган одам билан яккама-якка суҳбатлашишга тайёрликни, бунда ўғирланган нарса нима учун керак бўлганини билиб, мақсадга эришишнинг бошқа тўғри йўлларини қидиришиб юборишга ваъда бергани маъқул.
Нотўғри иш қилган бола ўқитувчининг гапларидан атрофдагилар томонидан кечирилиши мумкинлиги ва қайта ҳурмат қозониши учун имконият берилишига амин бўлиши керак. Номаълум “ўғри бола” ни шахсий мулоқотга чорлаш, қолганларга эса вазиятдан фойдаланиб профилактика мақсадига йўналтирилган таъсирни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бунда бола ўғриликни спонтан, бирламчи ҳис-туйғуга эргашиб, ўзининг истак-хоҳишларини, ҳавасларини бошқара олмай содир этган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаш педагогга кўпроқ ярашади. Нохуш ҳодиса ортида бўлажак катта жиноятчининг қўллари эмас, тан олиниш, ўзининг нималарга қодирлигини исботлаш, эътибор қозониш эҳтиёжи қондирилмаган ёки зерикиб, бекорчи қолган, жўшқин, воқеаларга бой ҳаётни қадрловчи, кимдандир шундай йўл билан қасос олса, барчага ўз қудратини намойиш этса ички ғалаёнлари босилади, деб янглиш ўйлаётган, ўзини ўзи тушунмаётган педагогик-психологик ёрдамга муҳтож кўнгилни кўриш ўқитувчининг юксак касбий эътиқодидан дарак беради. Агар таълим вазияти учун ўта нозик муаммо – синфдаги ўғирлик масаласи ортидан ўқитувчининг касбий эътиқодига яна бир карра мурожаат қила олган бўлсак, ушбу мақоладан кўзланган энг асосий мақсадга эришилди, деб ҳисоблаймиз.



Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish