10-машқ
«Разведкачи» ўйин.
Гуруҳ аъзоларидан бири «разведкачи» бўлиб тайинланади. Ўқитувчи бошловчилик қилади ва «ҳамма тўхтасин» деб буйруқ беради. Бу буйруқ билан гуруҳ аъзолари қайси ҳолатда турган бўлсалар, шу ҳолатда қимирламай қотиб қолишлари керак. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳолати ва мимикасини эслаб қолишга «разведкачи» эса ҳар бир одамнинг тана ҳолати ва мимикасини эслаб қолишга ҳаракат қилиши керак. Ўйин қатнашчиларининг ҳолати, мимикаси ва ташқи кўринишини диққат билан ўргангандан кейин «разведкачи» кўзини юмади, бу пайтда ўйин қатнашчилари ўз туришлари ва мимикаси ҳамда кийимларида ўзгартиришларини юзага келтирадилар. Маълум бир вақтдан кейин «разведкачи» кўзини (бошловчининг буйруғи остида) очади ва гуруҳ аъзолари томонидан бўлган ўзгаришларни қайд этиб чиқади. Ўйин шу тариқа яна такрорланади.
V. БОБ. ТЕСТЛАР
Мижозни ўзига хослигини аниқлаш бўйича
тест
Янги ишга мен киришаман:
a. Сабрсизлик билан, тезда.
b. Ижодий куч билан.
c. Бутун иш жараёнини яхшилаб ўйлаб.
d. Ўз имкониятларимга ишончсизлик рухи билан.
Мен учун нотаниш ва янги бўлган жойда ўзимни ҳис қиламан:
a. Ўзимни хўжайиндек хис қиламан, дарров ўзимни кимлигимни кўрсатаман.
b. Эркин, тенг хуқуқли асосда одамлар билан мулоқот қиламан.
c. Ўта босиқ, ўзимга камроқ эътибор қаратишга ҳаракат қиламан.
d. Жуда ноқулай, тезроқ кетишга ҳаракат қиламан.
3. Ишдаги ёки ўқишдаги омадсизлигим туфайли мен:
a. Ўзимдан, мактабдан, ота-онамдан, ўртокларимдан хафа бўламан.
b. Хафа бўламан, аммо омадсизликни сабабини тезрок топишга ва бартараф этишга ҳаракат қиламан.
c. Қаттик хафа бўлмайман, тинчгина омадсизлик сабабини излайман.
d. Йиғлаб юборишим мумкин ва узоқ вақтгача омадсизликни унутолмаслигим мумкин.
4. Менинг нутқим:
a. Тез, пойма-пой, фикрлар тезлигидан нутқ тезлиги юқори.
b. Тез, ишончли, ўзимга имо-ишоралар билан ёрдам бераман.
c. Секин, эътиборли, ишончли.
d. Секин, ишончсиз, жуда секин овозда гапираман ва фикрларим бошимда қоришиб кетгандек туюлади.
5. Янги ишни бошлаб, мен:
a. Унга катта иштиёқ билан киришаман, аммо камдан кам холатда охиригача еткизаман.
b. Унга катта иштиёқ билан киришаман, агар у менга ёқса охирига еткизаман.
c. Унга жуда астойдил киришаман ва охирига еткизаман.
d. Унга бажара олмайман деган ишончсизлик хисси билан киришаман.
6. Мен афзал кўрадиган эртакларда:
a. Қахрамонлар дўстлик ва севгини синаш учун синовлардан ўтади.
b. Қахрамонлар хаёти, кийимлар, қасрлар хашаматли кенг ёритилган.
c. Қахрамонлар меҳнат қиладилар ва ўзларининг машаққатли меҳнатига яраша мукофот оладилар.
d. Табиат, хис-ҳаяжонлар чуқур ёритилган.
Жавобларда кўпроқ: а – холерик, б- флегматик, в. - сангвиник, г – меланхолик.
Do'stlaringiz bilan baham: |