Практикум ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ва танглик вазиятидаги болалар билан ишлаш бўйича



Download 0,91 Mb.
bet64/70
Sana22.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#91715
TuriПрактикум
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70
Bog'liq
практикум хуқуб ва жиноят бн ишлаш бўйича психолг ун

АГАР БОЛА УЙДАН ҚОЧИБ КЕТСА

Агарда фарзандингиз уйдан кетиб қолса, ташқаридан муаммо қидирманг: дўстлари йўлдан урган ёки фарзандингиз хаёлий саёҳатлар билан қизиқади.


Боланинг уйдан кетганлиги сабаби , унга бу вазиятда жуда хам оғирдир. Кўпинча, сабабларини оиладан қидириш лозимдир. Албатта кўпчилик болалар оиладаги қийинчилик ҳаётидан кетиб қолади. Болаларнинг хулқи оилада бутунлай тушунарсиз бўлади. “Қочоқлар” ўсган оилалар икки-турга бўлинади.
Биринчиси–тўлиқ ва моддий таьминланган ва болага тўғридан-тўғри таьсир кўрсатувчи моддий талаблари қолдирилган тўлиқ маьнавий камбағаллигига аралашиб кетган оила;
иккичиси–ота-оналар ва болалар ўртасида келишмовчиликлар умуман учрамайдиган, талабга жавоб берадиган илиқ муаммолар барпо этилган ижобий оилалардир.
Илиқ муаммолар барпо этилган ижобий оилаларда тарбияланган боланинг ўкув фаолиятига ҳам яхши таьсир кўрсатади. Бундай оилада катта бўлган бола хушмуомала, мулоқотчан, ижобий алоқаларини ўз тенгдошлари билан осон ўрната олади ва тез дўстлашади.
Нега бундай бўлар экан? Яхши оилалардан бўлган болаларнинг озодликни танглашлари учун сабаблар жуда кўп.
Рашк-бу тўғри, эътибор фақатгина кичкина укасига қаратилаган бўлиб қолмай, бу рашкнинг сабаби ота-онанинг янги умр йўлдоши, ҳаттоки ота-онанинг иши бўлиши ҳам мумкин. Бола учун бу ҳолат худди уни ёқтирмагандай, унга нисбатан эътиборсизликдай бўлиб туюлади. Романтика, орзулар қанотида сузиши, китобларни ўқиб, ҳар-хил филмларни кўра олиб, улар бирдан тўғри бўлиши хохшига бўйсуниб, бошқаларга ва ўзига ота-онасиз хам яшай олиши мумкинлигини исботламоқчи бўлади. Хеч кимнинг кузатувисиз, мамлакатнинг бошқа томонларига кета олиш, ўз бошига хар –хил саргузашлар қидириб, улар мустақил чиқиб кетишга харакат қилишади. Қачонлардир кимдир бу муаммолардан мустақилгина озод бўлса уйига қайтиб келишади.
Шу жумладан хафагарчилик холатида бола ўз уйида навбатдаги жанжалдан сўнг ота-онасига алам билан уйдан кетиб қолиши кузатилади.Лекин у ўз уйидан ҳеч ҳам кетишни хохламасди. аксинча кўчада қолишдан қўрқарди.
Бу ҳолатда тарбиявий мақсадда ота-оналарни қўрқитиб қўймоқчи бўлади ва бу куни ўтса, келгусида бу методини доимо қурол қилиб ишлатади.
Дўстлик: Ёмон гуруҳларга қўшилишидан ҳеч бир ўсмир сақланмаган. Кўпинча дўстлари йўлдан уришади. “Онанинг эрка ўғлимисан ёки эркатоймисан” деб гуруҳдан айрилмасликка маслаҳат беришади.
Аразгарлик вақт ҳам ўтади ва бола уйга қайтади.
Болангизнинг уйга қайтишига яхшилаб таёрланинг:
совға олинг, унинг уйга қайтганига қандай хурсанд бўлишингизни қайси йўл билан билдирмоқчисиз - шуни ўйлаб кўринг, дарров уни бирор оилавий ишга жалб этинг, ундан бошқа одам буни бажара олмаслиги деб ўқтиринг.
Ўзингиздан очиқчасига сўраб кўринг:
1 - Ўз фарзандимни шахс деб хисоблайманми?
2 - Уни хурмат қиламанми?
3 - Уни шунчаги борлиги учун сева оламанми?
4 - Боламнинг ўз хонаси ёки бурчаги борми?
5 - Болам ўз шкафи, ўз хонаси, дарс столи ва ўйинлари учун жойи бўлиши керак
6 - Фарзандимга ўзи хохлаган ишни қилишини рухсат бераманми?
7 - Фарзандимга кам миқдорда бўлса хам чўттак пули бераманми, ўз хохши бўйича ишлатишга.
8 - оилада унга яқин бўлган эркак борми, ким билан у сайр қилиб, гаплашиб, бирор бир фойдали ишни бажариши учун.
Ёдингизда бўлсин: Бола тарбиясига бобосининг, бувисининг алоқадор бўлиши ижобий ахамиятга эга, хатто ота-анаси ажримда бўлса ҳам, учрашиб туришга ва мулоқатда бўлишни таьқиқлаш мумкин эмас.
Мактабга бориб, раҳбариятини бўлган воқеалардан хабардор қилиб қўйинг.
Боланинг уйга қайтиш холати юз берганда эса, ота-оналар ўқитувчилари ҳам болани нима сабабдан кетганлигини суруштирманг. Чунки нима сабабдан кетганлигини ўзи ҳам юрагининг туб-тубидан билмайди. Уйдан кетиб қолиш сабаблари кўпинча ота-оналар билан қаттиқ тортишувлар, мактабдаги келишмовчиликлар ва камситилишлар бўлиб, шу муаммоларга дучор қилади.Бу вазият энг хавфлиси хисобланиб, криминал (жиноятчи) гурухларга қўшилишга сабаб бўлади.
Бу вазиятда нима қилмоқ керак?
Агарда сиз бола билан алоқани йўқота бошлашингизни сезсангиз, вақтни бўш ўтказмай психологга (рухшиносга) учрашинг ва мурожат қилинг.
Агарда бола бир бор уйдан қочган бўлса, у билан қайтганда албатда сухбатлашинг. Вазиятни хар бир икир чикиригача кўриб чиқинг, икковингиз хам енгил тортасиз, сабаби, ичингиздагини тўкиб соласиз.
Доимо боланинг сиз учун ахамиятли эканлигини таькидлаб ўтиннг. Уни катталарнинг ишига жалб этинг, у билан маслаҳатлашинг, қатьиятлилик ва мустақилликни ўз уйида намоён этсин.
Кичик ёшидан тозаликка ўргатинг, саришталикни тарбияланг. Агар сиз тўғри тушунча берсангиз, инстинк ҳосил бўлиб, болангиз ифлос жойда ухламайдиган ва бир неча кун ювинмасдан юра олмайдиган бўлади.
Дўстларини уйга олиб келишни тақиқламанг – ким билан бўлишдан хабардор турасиз. Дўстлари билан самимий алоқалар хам оиладаги ишонч ва тушунишларини мухокамлайди.
Ўқитувчиларга хам, ота-онасига хам боланинг уйдан кетиб қолиш сабабларини сўраш тавсия этилмайди, чунки боланинг ўзи хам хақиқий чуқур сабабларини билмайди. Ташқи сабаблар (ота-она билан уришиб келгани, мактабда хақоратлашганлари, нохақликлар)булар хаммаси уйдаги кетишга мажбур қилган бир бахонадир.
Боланинг уйдан кетиши – бу оиладаги чуқур ва жиддий нотинчлик, келишмовчиликларни кўрсатиб, бу мохиятини фақатгина мутахасис тушунтириб бера олади. Шу сабабли, болани кутиб олиб, албатда рухшуносга мурожаат қилиш керак. Акс холда уйдан кетиш холати такрорланиши мумкин ва бу холат натижасида жиддий асоратларга олиб келиш мумкин (хуқуқбузарлик) қилиб юрган болалардан атрофидаги хуқуқбузарлар олами ўз мақсадлари йўлида фойдалантиришлари мумкин.
Болаларни севинг!



Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish