Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи



Download 0,81 Mb.
bet30/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсаҚасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997, 328 б.
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Ўзбекистон», 1998, 31 б.
Абдуллаев Р.М. Национальнûе политические организации в Туркистане в 1917-1918 гг., автореф. дисс. Доктора ист.наук. Т., 1998, с.62.
Аъзамхўжаев С. Туркистон Мухторияти (Мустақиллигимиз тарихидан саҳифалар). — Т., «Фан», 1996, 60 б.
Мустафо Чўқай ўҚли. Истиқлол жаллодлари. Тошкент, 1992, 8 б.
Ражабова Р.Ё. ва б. Ўзбекистон тарихи (1917-1993 йй.). Т., «Ўқитувчи», 1994.
Ражабов Ж. Мустақил Туркистон учун мужодалалар (1917-1935 й.). //Жамият ва бошқарув, 1998, № 1-2, 3-4.
Норжигитова Н. «Босмачилик ҳаракати» ва унинг совет тузуми давридаги тарихий адабиётларда ёритилиши. Т., 1996.
Ибодинов А. Жўрбоши Мадаминбек Т., «Ёзувчи», 1993 й.


12-мавзу. МУСТАБИД СОВЕТ ТУЗУМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҚАТАҒОНЛИК СИЁСАТИ
Совет тузумининг миллий раҳбар ходимларга нисбатан қатағонлик сиёсати (20-30 йй.)
1918 йил апрел ойида РСФСР таркибида Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси тузилди. Большевикларнинг мажбуран ён бериши билан ҳокимият органларида маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок қила бошладилар. 1919 йил сентябр ойида маҳаллий аҳолининг Советларга жалб қилинишига халақит берувчи, совет ҳокимиятининг ўлкадаги таянчи фақат рус ишчилари деб ҳисоблайдиган, маҳаллий аҳолига ишончсизлик билан қаровчи Туркистоннинг бир қатор раҳбарларига нисбатан чоралар кўрилди. Шу ўринда қайд қилиш лозимки, ўлкада мустамлакачилик сиёсатини олиб боришда Марказ ташкил қилган Турккомиссия ва РКП (б) МК Туркбюроси, кейинроқ унинг ўрнига ВКП (б) МК нинг Ўрта Осиё бюроси каби ташкилотлар катта хизмат кўрсатдилар.
Туркистондаги раҳбар ходимлар, хусусан Турор Рисқулов (Туркистон МИК раиси) бошчилигидаги миллий коммунистлар, Туркистон мустақиллиги ва унинг ўз тақдирини ўзи белгилашдек демократик тамойиллар учун кураш бошладилар. 1920 йилда ТКП Мусулмон бюросининг III-конференцияси ва ТКП нинг V-ўлка конференциясида Т. Рисқуловнинг турк халқлари коммунистик партияси тузиш ва Туркистон Республикасини Турк республикаси деб аташ ҳақидаги Қоялари кўриб чиқилди ва маъқулланди. Бироқ бу Қояларнинг асл мақсади Туркистон мустақиллиги бўлганлиги боис, Марказ Т. Рисқулов ва унинг тарафдорларининг фикрларига қарши чиқди. Ўз навбатида Марказнинг Туркистондаги ҳукмронлигининг таянчи Турккомиссия бу ҳаракатни рад этди ва миллат фидойиларини қувғинга учратди.
Т. Рисқулов ўлкада улуғ давлатчилик шовинизми, буржуа миллатчилиги юзага келаётганлиги тўғрисидаги масалаларни кўтариб чиқдилар. Ф. Хўжаев партия ичидаги тоғат қилиб бўлмас ҳолатларни кўрсатиб ўтди. Ушбу ватанпарварларнинг чиқишлари, кейинчалик уларни жисмоний йўқ қилишда айблов учун асос бўлди.
Туркистоннинг социал — иқтисодий ривожланиши борасида билдирилган муқобил фикр муаллифлари миллатчиликда айбландилар. Айни шу дамларда Ўзбекистоннинг илҚор, ҳурфикрли фарзандлари «иноҚомовчилик», «18 лар гуруҳи», «қосимов-чилик» каби гуруҳбозликда ва давлатга қарши — миллатчиликда айланиб қатағон қилиндилар. 20-йилларнинг охирига келиб республикада мустабид тузум ўзини тўлиқ намоён этди. Сиёсий қатағонликлар авж олди.
1929 йилда машҳур жадидчи, маърифатпарвар Мунавварқори Абрурашидхонов бошлиқ «Миллий истиқлол» ташкилоти аъзоларини қамоққа олиш бошланди. Бу ташкилотнинг қамоққа олинган 85 аъзосидан 15 таси отилди, қолганлари ахлоқ тузатиш лагерларига жўнатилди. «Миллий иттиҳод» ташкилотининг аъзолари ҳам қатағон қилиндилар. Машҳур жамоат арбоблари Маннон Абдуллаев (Рамзи), Носир Саидов, Маҳмуд Мирходиев, Хосел Василов, Собир Жодиров ва бошқалар ўлим жазосига ҳукм қилиндилар, сўнгра бу ҳукм узоқ муддатли қамоқ жазосига алмаштирилди.
1930 йилда Давлат Банки маъмуриятида ўтказилган тозалаш вақтида қатор раҳбар ходимлар қамоққа олиндилар. Ўзбекистон ССР Суди раиси Саъдулла Жосимовнинг «қосимовчилик» деб номланган ишини кўриб чиқиш бошланди. Бу жараёнларнинг моҳияти кўзга кўринган сиёсий арбобларни тугатишга қаратилган эди.
30-йилларнинг боши диндор ва эътиқодли кишиларга нисбатан зўравонлик сиёсий қатағонликнинг чўққиси бўлди. Жуда катта миқдордаги ислом, христиан, будда динига тааллуқли асарлар йўқ қилинди. Бу даврда Ўзбекистондаги диндорлар, уламоларнинг асосий қисми қамоқ лагерларига жўнатилди. Ўтмишда нафақат диний русумлар адо этадиган, балки маданият, фан, тарбия, санъат марказлари, халқнинг кўп асрлик меросини сақловчиси бўлган мачит ва мадрасаларнинг деярли барчаси ёпиб қўйилди, айримлари бузиб ташланди.
Бутун республиканинг ҳаёти Марказнинг қаттиқ назорати остига ўтди. Партия директиваларидан ҳар қандай чекиниш аксилинқилобий, сиёсий мухолифат деб баҳоланди.
1937 йилдан «антисовет», «халқ душманлари»ни қидириб топиш ва жазолаш кенг тус олди. Хусусан, сиёсий бошқарув органларининг (ОГПУ) фаолияти асосан ана шундай «тамҚа» олган шахсларни қидириш ва текшириш билан боғлиқ бўлди. Масалан, Ф. Хўжаев, А. Икромов, Д. Манжара, А. Каримов каби партия ва давлат раҳбарлари ҳибсга олиндилар ва отиб ташландилар.
Ўзбекистон Ички Ишлар Халқ Комиссарлигининг «учликлари» олиб борган фаолияти оқибатида 1939-1953 йиллар мобайнида 61799 киши қамоққа олинган, улардан 56112 нафари турли йилларга қамоқ жазосига, қолганлари отишга ҳукм қилинган. Кейинроқ уларнинг кўпчилиги оқланди, минг афсуслар бўлсинки, уларнинг аксарияти бу адолатга ўлимидан сўнг сазовор бўлдилар.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish