Ўзбекистонда тупроқ-иқлим шароити ва навлар хусусиятига кўра полиз экинлари қуйидаги муддатларда экилади:
2-жадвал
Навлар
|
Э к и ш м у д д а т л а р и
|
Жанубий худуд
|
Марказий худуд
|
Шимолий худуд
|
|
К о в у н в а т а р в у з
|
Эртапишар
|
1-10 апрел
|
1-30 апрел
|
20-30 апрел
|
Ўртапишар
|
10-20 апрел
|
1-15 май
|
1-15 май
|
Кечпишар
|
1-10 июн
|
15-30 май
|
20-30 май
|
|
Қ о в о қ
|
Ҳамма навлар
|
20 апрел-10 май
|
25-30 апрел
|
25-30 апрел
|
Полиз экинларини экиш нормалари (меъёрлари) экиш усули, бир уяга экиладиган уруғ миқдори ва уруғлар катта-кичиклигига боғлиқ. Қовун ва тарвуз уруғлари бир уяга 4-5 та, қовоқники 3-4 та уруғ экилади. 1 га майдонга 3-4 кг қовун уруғи, 4-5 кг тарвуз уруғи ва 3-5 кг қовоқ уруғи экилади.
6. Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида қовун ва тарвуз ўсимликларининг озиқланиш майдони 1-2 м2 ва қовоқники 3-4 м2 . Жойлаштириш усуллари (схемалари) ўсимликларнинг гектардаги керакли сонини таъминлабгина қолмай, балки полиз экинларини етиштириш ва ҳосилини йиғиш билан боғлиқ бўлган ишларни максимал механизациялаштиришга қаратилган бўлиши зарур. Бунинг учун ўсимликнинг қатор оралари кенглиги трактор ва машиналарнинг юриши учун қулай бўлиши керак. Мамлакатимизда ишлатиладиган тракторларнинг олдинги ва орқа ғилдиракларининг оралиғи, яъни коллеяси 120; 140 ва 180 см, шуни ҳи-собга олган ҳолда ўсимликларни жойлаштириш усулларини танлаш зарур.
Ўзбекистонннинг суғориладиган ерларида ариқлар орқали суғоришда полиз экинларини лентасимон қўшқаторлаб экиш усули қўлланилади. Бундай усулда тор қатор оралари (0,7-0,9 м) ва кенг пушталар (2,1-3,6 м) навбатма-навбат жойлашади. Тор қатор ораларидан суғориладиган эгатлар олинади, пушталарда ўсимлик палаклари жойланади.
Полиз ўсимликлари ҳозиргача турли усулларда жойлаштирилади. Лекин қуйидаги усуллар энг кўп тарқалган:
қўш қаторли лентасимон (қовун)
210+70 х 70 см ва 280+70 х 70 см усуллари ва бир қаторли 180 х70 усули,
2 2
қўш қаторли лентасимон (тарвуз)
280+70 х 70 см ва бир қаторли 180 х90 см усуллари;
2
қўш қаторли лентасимон (қовоқ)
330+70 х 70 см ва бир қаторли 180 х90 см усули.
2
Бунда, 1 гектардаги ўсимликлар сони тегишли равишда қовун 8-10 минг дона, тарвуз 6-8 минг дона ва қовоқ 5,0-5,5 минг дона бўлади.
Ўзбекистон сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий тадқиқот институти олимлари қовун ва тарвузни қуйидаги қўш қаторли лентасимон усулларда жойлаштиришни тавсия этадилар:
текис майдонларда қияли майдонларда
270+90 х 70 290+70 х 70 см
2 2
Бунда 1 гектардаги ўсимликлар сони 7,9 минг дона. Ушбу экиш усуллари (схемалари) қўлланилганида 270-290 см кенг қатор оралари ўртасидан технологик эгат олинади, бундай эгат полиз экинларининг қатор ораларига ишлов бериш маҳалида тўрт ғилдиракли тракторларини (Т-28Х4М, барча русумдаги «Беларус», ТТЗ-100 ҚХ, Жаҳонгир ва б.) ҳосилни йиғиш пайтида эса 2 ПЦ-4-793А трактор прицепини ишлатишга имкон беради. Уруғлар СБУ-2-4А полиз сеялкасининг иккита экиш агрегати ёрдамида экилади.
Ўзбекистон мехаизациялаш ва электрификациялаш илмий текшириш институти ходимлари қовун ва тарвузни 3 қаторли жойлаштириш усулини таклиф қилганлар. Бунда қатор оралари 180 см ва ўсимликлар оралиғи ҳам 180 см ни ташкил этади. 1 га майдондаги ўсимликлар 1,9 минг дона бўлади. Ўсимликлар бу усулда жойлаштирилганда, СБУ-2-4А сеялкасига экиш эгатлари олинадиган НПБ-3 мосламасини улаб, оралиғи 1,2 м бўлган 3 қаторга бир вақтнинг ўзида уруғлар экилади.
7. Полиз экинларини парвариш қилиш тупроқни юмшатиш, ўсимликларни яганалаш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларини тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашни ўз ичига олади.
Баҳор ёмғирли бўлганда тупроқ қатқалоғини юмшатиш зарурати туғилади. Уруғлар униб чиқмасидан олдин қатқалоққа қарши курашиш учун МВН-2,8 ёки МВХ-5,4 маркали ротацион мотигаларидан фойдаланиш мумкин. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан қатқалоқни юмшатиш учун КРХ-3,6; КНБ-5,4 култиваторлари ёки МУБ-5,4 машинасига осилган ротацион юлдузчалар ишлатилади.
Ўсимликлар биринчи чинбарг чиқарганда биринчи яганалаш ўтказилади, бунда ҳар бир уяда 2 тадан ўсимлик қолдирилади. Уяда қолдириладиган ўсимликларга шикаст етказмаслик учун ягана қилинадиган ўсимлик қирқиб олинади. Хатосига ивитилиб, нишлаган уруғлар экиб чиқилади.
Ўсимликлар 3-4 чинбарг чиқарганда ҳар бир уяда битта ривожланган ўсимлик қолдирилиб, иккинчи яганалаш ўтказилади. Яганалаш билан бирга экинлар чопиқ қилинади, бунда ўсимлик атрофидаги тупроқ юмшатилиб, бегона ўтлар юлиб ташланади. Иккинчи чопиқ 25-30 кундан кейин, ўсимликлар гуллашидан олдин ўтказилади.
Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан қатор ораларини юмшатишга киришилади. Сизот сувлари чуқур жойлашган ерларда биринчи суғоришгача бир марта, ер ости сувлари яқин жойлашган майдонларда эса икки марта култивация қилинади. Кейинги култивациялар суғоришлардан кейин, тупроқ етилиши билан ўтказилади. Ўсув даври давомида 4-5 култивацияланади ва ҳар сафар ўсимлик ҳимоя зонаси ошириб борилади. Суғориш эгатлари КРХ-3,6; КРХ-4,2; КРН-5,6; КНБ-5,4 култиваторлари ёрдамида, 3 қаторли экиш усулларида эса МУБ-5,4 машинасида олинади.
Ўсимликларни озиқлантиришда ҳам шу маркали култиваторлар қўлланилади. Трактор ва агрегатларнинг ўсимликларга шикаст етказмасдан ўтиши учун култиватордаги плетеукладчиклар ёки НБЧ-5,4 универсал мослама комплек-сига кирадиган чилпигич ёрдамида ўсимлик палаклари таралади ва ростланади. Тарвуз палакларини тараш, қовун палакларини чилпиш мақсадга мувофиқдир.
8. Полиз экинлари намга ўртача талабчандир. Улар ер сатҳи қуруқ бўлган ва ўсимлик илдизлари жойлашган тупроқнинг намлиги етарли бўлган жойларда яхши ўсиб, ривожланади. Тупроқнинг ўта нам бўлиши ўсимликларга салбий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон шароитида полиз экинлари кўпинча суғориб етиштирилади. Бунинг учун сув оқадиган ариқлар уруғ экиш билан бир вақтда 22-24 см чуқурликда қирқилади. Ариқларни бундай чуқурликда олиш ўсимлик илдизи атрофида намни кўпроқ тўпланишига имконият яратади. Натижада ўсимлик яхши ривожланиб, палаги касалликлардан сақланади. Шунинг учун, полиз экинларини ўсув даврида ўсимлик илдизи жойлашган тупроқ қатлами доимо нам, ўсимлик палаги ёйилиб ётадиган қатлами қуруқ бўлиши керак. Тупроқ намлигининг юқори бўлиши ўсимликларга салбий таъсир кўрсатади. Полиз экинлари учун тупроқ намлиги қуйидагича бўлиши керак: ёзги эти қаттиқ қовунлар учун тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги тупроқ дала нам сиғими бўйича 60-65-60 %, ёки 65-70-75 бўлиши керак. Тупроқнинг бундай намлигига гектарига 600-700 м3 миқдорида 3-4 марта суғориш билан эришилади. Бу суғориш схемаси 0-2-1 ёки 1-2-1 ҳисобида белгиланиб, гуллаш фазасидан олдин-0, қийғос гуллаш фазасида-2, мева тугиш даврида-1 маротаба суғориш демакдир. Тупроқни 60 см чуқурлигигача нам бориши учун юқорида айтилган нормадаги сув билан текис жойларда 2 кун, нишаб жойларда эса 3 кун суғориш керак.
Тарвуз экини учун тупроқ намлиги 70-80-70 ёки 70-70-70 % бўлиши керак. Бундай намлик даражаси 600 м3 сув билан 6 мартаба суғориб ҳосил қилинади. Шунда умумий сув миқдори бир гектар ерда 3600 м3 ни ташкил этади. Схема тарзида бу 2-2-2 ифодаланиб, гуллагунча 2 маротаба, қийғос гуллаганда 2 маротаба ва мева тугиш даврида 2 маротаба суғориш демакдир. Қовоқ ўсимлигининг палаги жуда катта, яъни новдалари узун (5-7 м), барглари жуда катта бўлганлигидан намликни жуда кўп талаб қилади. Шу сабабли тупроқ намлиги қовоқ ўсимлиги учун доим 80 % бўлиши керак (80-80-80%).
Do'stlaringiz bilan baham: |