Poliz ekinlari



Download 0,73 Mb.
bet11/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#228004
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Poliz ekinlarining ahamiyati

Саволлар:

  1. Қовуннинг бир тупида нечтадан гул ҳосил бўлади?

  2. Тарвуз ўсимлигида нечтагача барг ҳосил бўлиши мумкин?

  3. Қовоқ турлари мевасининг тузилиш белгилари бўйича қандай фарқланади?

  4. Полиз ўсимликлари ўсиш ва ривожланишида нечта босқични босиб ўтади?

  5. Полиз ўсимликларининг яхши ўсиши учун йиллик ёруғлик миқдори қанча бўлиши керак?

  6. Гуллаш даврида ҳаво ҳарорати қандай бўлиши керак?

  7. Полиз ўсимликларининг ҳаво намлигига таъсирчанлиги қандай?

  8. Ўсимликлар тупроқнинг қандай физик хоссаларига талабчан?

4-МАВЗУ: СУҒОРИЛАДИГАН ЙЭРЛАРДА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЙЭТИШТИРИШ ТЭХНОЛОГИЯСИ.

Режа:


  1. Полиз экинларининг ўтмишдошларга муносабати ва алмашлаб экишдаги ўрни.


  2. Ерга асосий ва экишдан олдин ишлов бериш.


  3. Полиз экинларини ўғитлаш.


  4. Уруғларни экишга тайёрлаш.


  5. Экиш муддатлари, уруғларни экиш чуқурлиги ва меъёрлари.


  6. Ўсимликларнинг озиқланиш майдони ва экиш схемалари


  7. Ўсув даврида тупроққа ишлов бериш ва ўсимликларни парваришлаш.


  8. Суғориш сони, суғориш оралиғи ва меъёрлари.


  9. Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш.




Адабиётлар: 1; 2; 3; 9; 10.

1. Полиз экинлари тупроқнинг механик ва химик хоссаларига, унинг унумдорлигига жуда талабчан ўсимликлардир. Ҳаво ва намликни яхши ўтказадиган ғовак тупроқларда полиз экинлари жуда яхши натижа беради. Органик ва минерал ўғитларга бой бўлган ҳамда боғ ва токзорлардан янги бўшаган ерларга экилган полиз экинлари касалликка чалинмай, юқори ҳосил беради. Полиз экинларидан юқори ҳосил олиш учун алмашлаб экишни тўғри жорий қилиш зарур. Полиз экинларини яхши униб ривожланишида ўтмишдош экиннинг аҳамияти катта.

Қадимдан полиз экинларини янги ўзлаштирилган қўриқ ва бўз ерларга экиб келишган. Кўп йиллик беда ҳам полиз экинлари учун яхши ўтмиш-дош экин ҳисобланади. Кўп йиллик беда тупроқ структурасини яхшилайди, унумдорликни оширади. Бунга сабаб полиз экинлари илдизлари жойлашган тупроқ қатламида бошқа экинлардагига нисбатан кўпроқ миқдорда чиринди тўпланади, нитрат ва фосфорли элементлар миқдори ортади.

Кўп йиллик беда экилган ерларда бегона ўтлар кам бўлиб, полиз экинлари учун энг хавфли касаллик-фузариоз сўлиш касаллигини тарқатувчи замбуруғлар кам бўлади. Полиз экинларини экишдан олдин ўтмишдош экинни яхши ўрганиб, юқорида қайд қилинган касалликлар бўлмаган ерларга полиз экинларини жойлаштириш керак.

Полиз экинлари учун ўтмишдош экин сифатида донли, дуккакли экинлар, карам, картошка ва илдиз мевали ўсимликлар энг яхши ҳисобланади. Полиз экинларини маккажўхори, шоли ўсимликларидан сўнг экилса, фузариоз сўлиш ва нематода касалликлари билан касалланиш даражаси бирмунча камаяди.

Ўзбекистон шароитида полиз экинлари учун уч далали алмашлаб экиш схемаси жорий қилинган. Бу схема қуйидагича: 1-2-3 йили беда, 4-йил полиз экинлари, 5-йил полиз ва кечки хашаки экинлар, 6-йил эртаги сабзавот ва кечки картошка, 7-йили пиёз ва карам, 8-йили полиз экинлари.

Полиз экинларининг қишки навларини иккинчи экин сифатида эртаги картошка, сабзи, карам, редиска ва икки йиллик сабзавот ўсимликларининг уруғидан бўшаган ерларга экилса, жуда яхши натижа беради.



2. Полиз экинларини етиштиришда ерни тайёрлаш кейинги барча агротехника чора-тадбирларининг яхши наф беришида муҳим шартдир. Ерга белгиланган муддатларда ва полиз экинларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлов бериш керак. Полиз экинларини экиш учун ерни тайёрлаш юзасидан бажариладиган асосий иш кузги шудгор қилишдан бошланади.

Ўтмишдош экинлардан барвақт бўшайдиган суғориладиган ерларга аввал сув қўйилади, сўнгра Т-4А чопиқ тракторига тиркалган ЧКУ-4 маркали чизел-култиватор билан ер юмшатиб чиқилади. Ерни ҳайдашдан олдин РТТ-4,2 ўғит солғич сеялка билан минерал ўғитлар ва РТО-4 машинаси ёрдамида органик ўғитлар солинади.

Кузда 30 см чуқурликкача шудгор қилиш учун одатда, тўрт корпусли ПЛЧ-4-35 осма плуг, қўш ярусли қилиб ҳайдаш учун қўшярусли 4 корпусли, чуқур ҳайдагичли (40 см) ПД-4-35 плуглар қўлланилади.

Кўп йиллик бегона ўтлар билан ифлосланган ерларда кузги шудгорлаш олдидан тупроқни юмшатмасдан олдин ВКС-1,8 машина воситасида ўтлар илдизлари тирмалаб, йиғиштириб олинади. Бузилган пушта ва эгатлар ГН-2,8 текислагич-грейдер ёрдамида текисланади.

Эрта баҳорда ёғинлар туфайли тўпланган намликни сақлаб қолиш учун ер майдонига 6-8 см чуқурликда ишлов берилади. Тупроқнинг тури ва ҳолатига қараб, оғир ёки ўрта вазнли тиркамалардан фойдаланилади. У шудгорлаш йўналишига нисбатан бироз қиялатиб солинади.

Экиш олдидан ер майдони ЧКУ-4 култиватори билан 18-20 см чуқурликда чизелланади. Ерни текислаш учун ВП-8 текислагичдан фойдаланилади. Полиз экинлари эрта муддатларда (апрелда) экилганда ерни баҳорда қайта ҳайдашнинг ҳожати йўқ.

Бу экинлар кечки муддатларда (май ойи охирларида) экилганида қайта ҳайдаш зарурати туғилади. Чунки экиш пайтида тупроқ зичлашади ва уни бегона ўтлар босиб кетади. Бу ҳолда ерни ағдармасдан туриб, яна 22 см чуқурликда ҳайдаб чиқиш зарур бўлади.

3. Полиз экинлари экиладиган майдонга кузги шудгорлаш олдидан 15-20 т/га гўнг ёки компост, фосфорли ўғитларнинг йиллик нормасидан 75 % ва калийли ўғитларнинг тўлиқ нормасини солиш тавсия этилади. Фосфорли ўғитларнинг қолган қисми (25 %) экиш олдидан солинади. Азотли ўғитларнинг 50 % экиш олдидан ёки экиш билан бирга, қолган қисмини эса ўсимликлар 3-4 та чинбарг ёзганда озиқлантириш учун солиш керак. Ўғитларни солиш меъёри ва муддатларига амал қилиниши, полиз экинларидан юқори сифатли ва ширин мевалар олинишини таъминлайди.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish