Эти юмшоқ ёзги қовунлар-вар. Бучариcа (Панг) Фил.- вегетация даври 75-90 кун. Мевалари думалоқ ёки тухумсимон шаклда, ўртача катталикда ва йирик. Пўсти сийрак тўр билан қопланган, юмшоқ. Эти майин, хушбўй, таркибидаги қанд моддалари бир мунча кўпроқ (8-12 %).
Эти қаттиқ ёзги қовунлар- вар. Аестиволис Фил.- вегетация даври 90-110 кун. Мевалари чўзинчоқ шаклда, ҳар хил катталикда бўлади. Пўсти қаттиқ, қалин тўр билан қопланган. Эти карсиллайди, ҳиди йўқ, таркибида анчагина 8-18 %) қанд моддалари бўлади.
Кузги қовунлар-вар. аутумналис Фил. - мевалари одатда тўла етилмасдан туриб узилади. Вегетация даври 110-120 кун. Мевалари ўртача катталикда ва йирик, тухумсимон шаклда, ярмигача ёки ҳамма томони тўр билан қопланган бўлади. Пўсти қаттиқ. Таркибида қанд моддалари 9-11 %, сақлаб қўйиш ва транспортда ташишга яхши чидайди.
Қишки қовунлар- вар. ҳибернус Фил.- қишда сақлаб қўйилганида батамом етилиб олади. Мевалари йирик, силиндрсимон шаклда, пўсти қаттиқ, тўри сийрак. Меваси узиб олинган маҳалда қаттиқ, шираси кам, сақлаб қўйилганида анча серсув ва ширин бўлиб қолади.
Кичик Осиё кенжа тури- маданийлиги жиҳатидан олганда ўрта осиё кенжа туридан кейин иккинчи ўринда туради. Мевалари думалоқ ёки тухумсимон шаклда. Меваларида қанд моддаларининг миқдори 10-12 % га боради.
Бу кенжа тур учта тур-хилга бўлинади: ёзги касобилар (вар. зҳукоwскии (Панг.) Фил.), кузги касобилар (вар. ҳасанбей (Панг.) Фил.), гурваклар (вар. гурбек Фил). Гурваклар тур-хили Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида кўп экилади.
3. Т.Б. Фурса (1982) таснифига мувофиқ Cитруллус Шрад туркуми 4 та турга бўлинади:
1. Тукли тарвуз C. Ланатус (Тҳунб) Мацум эт Накаи.
2. Колоцинт C. Cолоcйнтҳис (Л.) Счрад.
3. Жингалаксиз тарвуз C. Эcиррҳосус Cогн.
4. Ноден тарвузи C. Наудинианус (Сонд) Ҳоок.ф.
Бу турларнинг сўнгги учтаси ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардир. Тукли тарвуз ҳаммадан кўра кўпроқ тарқалган бўлиб, учта кенжа турдан ташкил топган.
Шилимшиқ уруғли тарвуз- ссп. муcосо спермус- ёввойи ҳолда ўсувчи (шилимшиқ уруғли тур-хили) ва ярим маданий (синегал тур-хили) формаларни бирлаштиради.
Тукли тарвуз- ссп. ланатус- юмшоқ туклар билан қалин қопланган бўлиб, ёввойи ҳолда ўсувчи жанубий ва жануби-ғарбий африка формалари билан экиладиган хашаки ва сукат формалардан иборат.
Оддий тарвуз- вар. вулгарис- иккита тур-хилни: экиладиган тарвуз (вар. вулгарис) ва кардафон тарвуз (вар. cордопҳанус) ни ўз ичига олади. Буларнинг биринчисига хўраки тарвузнинг ҳамма навлари, иккинчисига -мевасининг эти сариқ бўладиган, асосан Шимолий-Шарқий Африкада ўсадиган ярим маданий формалар киради.
Хўраки тарвуз навларини бирмунча батафсил систематикага солиш учун улар 10 та экологик-географик гуруҳларга бўлинган:
Рус тарвузи- Россиянинг Оврупо қисми ва Украина тарвуз навларини бирлаштиради, булар қурғоқчиликка чидамлилиги билан фарқ килади, уларнинг орасида меваси думалоқ шаклда, эти пушти рангда, сершира бўладиган навлар устун туради.
Кичик осиё тарвузи- рус тарвузига яқин бўлади-ю, лекин камроқ маданийлаштирилгани ва камроқ текислангани билан фарқ қилади.
Кавказ орти тарвузи- бу тарвуз навлари мезофил кўринишда, этининг ранги оч тусда, лекин дағалроқ ва шираси камроқ бўлади.
Ўрта Осиё тарвузи- Марказий Осиё навларини бирлаштиради, тупи дағалроқ тузилган, палаги узун, барги йирик, пўсти қалин, кечпишар бўлиши билан ажралиб туради.
Афғон тарвузи- ўрта осиё тарвузига яқин туради-ю лекин камроқ маданийлаштирилгани билан фарқ қилади.
Узоқ Шарқ тарвузи- нам иқлим шароитида вужудга келган. Бу гуруҳга кирадиган навлар палаги калта, меваси майда, тезпишар, эти лимон ранг ва камшира бўлади.
Шарқий осиё нави- Япония, Хитой ва Корея навларини ўз ичига олади, япалоқ-еллипс шаклда, эти жуда ширали ва нордонроқ бўлади.
Ҳинд тарвузи- тупининг тузилиши мезофил тусда, мевалари йирик ва қаттиқ пўстли, эти дағал ва шираси кам.
Америка тарвузи- АҚШ ва Канада навларини бирлаштиради. Меваси чўзинчоқ шаклда, эти очиқ рангли, майда донадор, жуда сершира ва лаззатли бўлиши билан ажралиб туради.
Ғарбий оврупо тарвузи- тупи мефозил қиёфада бўлиб, етилиш муддатлари ва морфологик белгилари турлича бўлади
4. Қовоқ 4 та кенжа туркум ва 25 турни ўз ичига оладиган Cуcурбита Л. туркумига киради. Мамлакатимизда экиладиган қовоқлар ҳар хил морфологик ва хўжалик-биологик белгиларига эга бўлган қуйидаги учта турга киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |