Қовунчилик
|
Вилоят
|
Раёнлаштирилган навлар
|
макони
|
|
Эртапишар
|
Ўртапишар
|
Кечпишар
|
1. Тошкент қо-вунчилик макони
|
Тошкент, Сирдарё, Жиззах
|
Ҳандалак кўкча 14; Тошлоқи 862, Роҳат
|
Байтқўрғон; Оқ-уруғ 1137; Йирик ичи қи-зил, Бухарка 944, Шакарпалак 544
|
Қўйбош 476, Умрбоқи 3748, Қорапўчоқ
3744
|
|
Тошкент
|
Зарчопон Ғ1
|
Кўк-тинна 1057,
Кўкча 588, Олтин-
тепа, Лаззатли
|
|
2. Фарғона қовунчилик макони
|
Фарғона, Андижон, Наманган
|
Ҳандалак
кўкча 14, Тошлоқи 862
|
Ассати 3806, Шакарпалак 544, Кўк-тинна 1087, Кўкча 588
|
Умрбоқи 3748, Қўйбош 476, Қорапўчоқ 3744
|
3.Зарафшон қовунчилик макони
|
Самарқанд
|
Маҳаллий сариқ ҳандалак, Кўк-калла-пўш, Ма-ҳаллий Даҳбеди, Самарқанд оби-новвоти, Тош-лоқи 862
|
Кўк тинна 1087
|
Зарғалдоқ
гулоби,
Қўйбош 476, Сайли, Маҳал-лий қорақанд
|
|
Бухоро, Навойи
|
Маҳаллий сариқ хандалак, Кўк-калла-пўш, Ма-ҳаллий Бўри-кал-ла, Тошлоқи 862
|
Кўк-тинна 1087,
Кўкча 588, Лаззат-
ли, Олтин водий
|
|
4. Жанубий қовунчилик макони
|
Сурхондарё, Қашқадарё
|
Сариқ ҳандалак, Кўк-калла-пўш, Маҳаллий Даҳбеди, Тошлоқи 862
|
Кўк тинна 1087, Аравакаш 1219
|
Қашқадарёда: Зарғалдоқ гулоби,
Сурхондарёда: Маҳаллий
қора-қанд
|
5. Хоразм қовунчилик макони
|
Хоразм ви-лояти, Қо-рақалпоғис-тон Респуб-ликаси
|
_
|
Маҳаллий Гурбек, Олтин водий, Гурлан
|
Маҳаллий Бешак, Маҳаллий ола-ҳамма, Маҳаллий Қорақанд, Тўёна, Қариқиз
|
Саволлар:
Кам тарқалган қовоқдошлар вакилларидан қайсиларини биласиз?
Қовуннинг оврупа кенжа тури қандай тур хилларини ўз ичига олади?
Ҳашаки тарвузлар маданий навларидан қандай фарқланади?
Ўзбекистонда қовоқнинг қайси турлари етиштирилади?
Полиз экинлари навларидан фузариоз сўлиш касаллигига чидамлилари қайсилари?
3-МАВЗУ: ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ВА БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.
Режа:
Қовун ўсимлиги ва меваларининг морфологик тузилиши.
Тарвуз ўсимлиги ва меваси тузилишининг морфологик хусусиятлари.
Қовоқ турларига оид ўсимликлар ва меваларининг морфологик тузилиши.
Полиз ўсимликларининг ўсиши ва ривожланиши.
Полиз ўсимликларининг ёруғликка муносабати.
Иссиқликка талабчанлиги.
Ўсимликларнинг тупроқ ва ҳаво намлигига талабчанлиги.
Ўсимликларнинг тупроқдан озиқланиш шароитлари.
Адабиётлар: 1; 2; 3; 4; 5.
1. Қовун- Cуcумис мело турига мансуб бўлиб, пояси узунлиги 2,5-3 метр; кўндаланг кесими юмалоқ қиррали, барглари яхлит, орқа томони тукланган, ўқ илдизи 60-100 см чуқурликда бўлиб, тарқалиш диаметри 2-3 метрга етади. Ён илдизлари сони 9-12 та. Аксарият гуллари 2 жинсли бўлиб, четдан чангланади. Қовуннинг думалоқ шаклли навларида оталик ва гермафродит гуллари кўпроқ бўлса, узунчоқ мевали навларда эса оталик ва оналик гуллари шаклланади. Оналик гуллари айрим жойлашади, оталик гуллари бир нечтадан тўпгул ҳосил қилади. Гул барглари беш баргли, гул косачаси тукланган, чангчилари бешта (биттаси эркин ва тўрттаси жуфтлашиб ўсган). Чанглари учбурчак юмалоқ шаклда, оғир ва ёпишқоқ. Чанг доначалари диаметри 55 - 58 мкм. Устунчаси калта, йўғон 3 - 4 ёки 5 бўлакли. Устун оғизчаси уч бўлакли, тугунчаси пастки.
Меваси - ҳар хил шаклдаги сохта мева. Қовун меваси ичида бўшлиқ (уя) бўлиб, у ердаги уруғлар ипчалар (плацента) ёрдамида уруғдонга бирикади. Мевалар уч қатламдан иборат: ташқи - кутикула билан қопланган эпидермис қатлам; ўртанги - хлорофил паренхимали, колленхима қатлами ва ички - йирик ва майда ҳужайралардан иборат серет истеъмол қилинадиган қатлам. Мева пўсти қанчалик қалин бўлса, у шунчалик узоқ сақланади.
2. Тарвуз - Cитруллус турига мансуб бўлиб, поясининг узунлиги 4-5 м, хашаки навларининг поялари эса 5-7 м, барглари калта конуссимон, баъзан япалоқ, уч бўлакли, ҳар бир бўлаги жуда кўп қирқилган майда-майда бўлакчалардан иборат. Ўзбекистонда етиштириладиган тарвуз навларида беш хил гул бўлади: функсионал эркак ва чин эркак гуллар, функсионал урғочи ва чин урғочи гуллар ва гермафродит гуллар. Пастдан юқори томон эркак ва гермафродит гуллар очилиб боради.
Тарвуз гулининг тузилиши қовун гулининг тузилиши билан тахминан бир хил. Чанг доналарининг диаметри 60-63 мкм келади, тугунчаси пастки 3-4, баъзан 5 бўлакли. Тарвузда мева тугадиган гуллар тезпишар навларида 4-11, ўртапишар навларида 15-18, кечпишар навларида 20-25 барг қўлтиқларида юзага келади.
Тарвуз меваси пўст, эт ва уруғли плаценталардан ташкил топган. Пўстининг учинчи қаватида ёғочланган қалин деворли ҳужайралар қатлами (совут) жойлашган, унинг остида кўп қаватли паренхимаси бўлади, шу паренхима мева этининг паренхимасига айланиб боради. Мева этининг паренхимасида пўст паренхимаси билан қўшилиб кетган плаценталар жойлашади. Плаценталар бутун мева бўйлаб тармоқланган, уларнинг шу тармоқларида уруғлар бўлади. Тарвуз уруғлари томирлар билан туташган, бу томирлар тарвуз мевасининг марказида бир-бири билан қўшилиб,томир дасталарини ҳосил қилади.
3. Ўзбекистонда етиштириладиган қовоқ ўсимлиги учта турдан иборат: йирик мевали, қаттиқ пўстли ва мускат қовоқлари.
Поясининг тузилиши йирик мевалиларда юмалоқ, қаттиқ пўстли қовоқларда 5 қиррали ва мускат қовоқларда беш қиррали чуқур ўйилган, поя тукларининг характери қовоқ турлари бўйича тегишлича ўртача қаттиқ, тикансимон ва юмшоқ бўлади. Қовоқ илдиз системаси кучли ривожланган.Ўқ илдиз узунлиги 2 метр. Биринчи тартиб ён илдизлари 2-5 метр, сони 10-12 та. Қовоқ тупларида гуллар ўзининг шакли, ранги ва бошқа белгилари жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган бўлади. Йирик мевали қовоқнинг гул тожи ҳаммадан кўра йирик ва очиқ рангли бўлса, мускат қовоқларининг гуллари ҳаммасидан майдадир. Йирик мевали қовоқ гулбарглари ташқарига қайрилган, қаттиқ пўстли, мускат қовоқ гулбарглари эса тик турадиган ва учи ўткирлашган. Йирик мевали қовоқ гулининг косачаси қадаҳсимон, бочкасимон, косача барглар йирик мевали қовоқда ипсимон, ингичка, мускат қовоқда узунлашган, сербарг, қаттиқ пўстли қовоқда бигизсимондир.
Ҳар хил турдаги қовоқ гулларининг тузилишида ўхшашликлар ҳам кўп. Гулқўрғони беш аъзоли, гул тожи қўнғироқсимон бўлиб, косачаси билан қўшилиб кетган, ўртасигача 5 та сариқ ёки зарғалдоқ рангли япроқларга ажралган. Эркак гулларнинг чангдонлари қовузғоққа ўхшаб букилган ва бир-бири билан қўшилиб кетган, ўртасигача 5 та сариқ ёки зарғалдоқ рангли япроқларга ажралган. Эркак гулларнинг чангдонлари қовузлоққа ўхшаб букилган ва бир-бири билан қўшилиб, битта устунча ҳосил қилган. Чанг доналарининг диаметри, Испан 73 навида 101-107, Палов кади навида 106-111 мкм келади. Урғочи гулларнинг устунчаси йўғонлашган, думалоқ ёки қиррали, тақасимон шаклда бўладиган 3-5 та қиррали тумшуқчаси бор. Тугунчаси пастки бўлиб, учта, баъзида 4-5 та мевабарглардан юзага келади.
Қовоқ мевасининг ички бўшлиғи бўлиб, унда плацента ва уруғлари бор. Пўстлоғида совут қатлами бор, бу қатлам қаттиқ пўстли қовоқда ҳаммадан пишиқ.
4. Полиз экинлари ўсимлиги индивидуал ўсиш даврида қуйидаги босқичларни ўтайди:
1-босқич- экилган уруғ ниш урганда то униб чиққунча бўлган давр бўлиб, уруғпалла барглардан то биринчи чин барг чиққунча бўлган давр
2- босқич ҳисобланади.
3-босқич- қовунларда, уруғ униб чиққандан 10-14 кун, тарвузларда 20-22 кун ўтгандан бошланиб, бу пайтда ўсимлик бирмунча ўсиб, гул ва бошланғич чин барг бўртмалари пайдо бўлади.
4-босқич- гул ғунчалари пайдо бўлгандан бошланади. Бунда қовунлар биттадан, тарвузлар эса иккитадан чин барг чиқарадилар.
5-босқич- чангловчи гулларнинг чанги етила бошлайди. Шу билан бир пайтда биринчи ва иккинчи тартиб новдалар ўса бошлайди.
6-босқич- чангловчи гуллар бўртмаси тўлиқ етилади, гултожи барглари сариқ рангга киради.
7-босқич- чангланувчи гуллар ғунчаси пайдо бўлади.
8-босқич- қовунларда, уруғ униб чиққандан кейин 40-45 кунда, тарвузларда 45-55 кунда чангловчи гуллар очилади, чангланувчи гуллар ғунчаси анча бўртиб қолади. 4-5-6-7-8 босқичларда ҳаво ҳароратини мўътадил бўлиши ҳосилдорликни оширади.
9-босқич- чангланувчи гуллар ғунчаси катталашади, уруғдон чўзилиб уруғ камералари пайдо бўла бошлайди. Чангловчи гуллар сони кўпаяди.
10-босқич- қовун уруғи униб чиққандан 50-60 кун, тарвузларда 60-65 кун ўтгандан кейин чангловчи гуллар қийғос очилиб, чангланувчи гуллар очила бошлайди.
11-босқич- чангланувчи гулларнинг қийғос очилиши билан бошланиб, туганаклар ривожлана бошлайди, 2 ва 3 тартиб новдалар ҳамда асосий новда жуда тез ўсади.
12-босқич- қовун уруғи униб чиққандан 75-88 кун, тарвузларда 100-110 кун ўтгандан кейин бошланади. Бунда асосий ва ён новдалардаги биринчи тугилган мевалар пишади.
Полиз экинларининг ўсув даврининг узун қисқалиги ўсимлик турига, навига, ташқи муҳитга ва тупроқ структурасига боғлиқдир. Ёғингарчилик-нинг кўп бўлиши, ҳаво ҳароратининг пастлиги, қуёшсиз кунларнинг кўп бўлиши ўсув даврини узайтиради. Қуёшли ерларда ўсув даври қисқа бўлади.
Полиз экинларининг ўсув даври 2 асосий қисмдан, яъни уруғ униб чиққандан то майсалик гуллар очилгунча ва мева тугилгандан то пишиб етулгунча бўлган даврдан иборат.
5. Полиз экинлари ёруғликсевар ўсимликлар, шунинг учун полиз экинларини очиқ майдонларда етиштириш керак. Ёруғлик айниқса ўсимликларнинг гуллаш ва пишиш даврида зарурдир. Ёруғликнинг етишмаслиги натижасида ўсимликларда ассимиляция жараёни 10-20 мартагача пасайиб кетади. Натижада гуллаш даври чўзилиб, маҳсулдорлик кескин пасаяди. Ўсимликларни меъёрдан ташқари қалин жойлаштириш вегетатив қисмларининг ўсиб кетиши шаклланадиган оналик гуллари сонининг камайишига, мевалар ўртача вазни камайиши ва ҳосилдорлик пасайишига олиб келади. Ҳаво булут бўлганда ўсимликлар сояга тушиб қолганда меваларда қуруқ модда ва шакар кам тўпланади. Экинлар ўсув даврида ўсимликларга 10-12 соатлик ёруғлик куни керак.
6. Полиз экинлари тупроқ ва ҳаво ҳароратига жуда талабчан ўсимликлардир. Айниқса, уруғ униб чиқиш даврида юқори ҳарорат бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам тарвуз кўпроқ чўл ва ярим чўл минтақаларида, Жанубий ва Шарқий-жанубий ноҳияларда, қовун эса иқлими энг иссиқ ва ёруғ бўлган туманларда ўстирилади. Полиз экинлари орасида қовоқнинг иссиққа талабчанлиги бирмунча пастдир. Унинг уруғи тупроқ ҳарорати 130 С қовун уруғи 150С, тарвуз уруғи эса 16-170С да униб чиқади. Бундан паст ҳароратларда полиз экинлари уруғларининг униб чиқиш хусусияти пасайиб, уруғлар чириб кетади, ёки униб чиққан тақдирда ҳам кўчатлар суст ривожланади. Униб чиққан ўсимликнинг яхши ўсиши учун мўътадил ҳарорат 25-300С ҳисобланиб, ҳарорат бундан юқори бўлса, униб чиқиш жараёни пасаяди. Қовоқ ўсимлиги учун эса мўътадил ҳарорат 20-250С бўлиши керак. 150С дан паст ҳаво ҳароратида ўсимлик ўсиши кескин тўхтаб, ҳосилдорлик жуда пасайиб кетади. Ҳаво ҳарорати -10С бўлганда қовун ва тарвуз ўсимликлари умуман ривожланмайди, қовоқ эса бирмунча шикастланади. Полиз экинлари гуллаш даврида ҳам юқори ҳаво ҳароратига талабчандир. 150С дан паст ҳароратда гул ғунчалари очилмайди, чангдонлар яхши етилмайди, чангланиш жараёни умуман ўтолмайди ва ниҳоят гуллар қуриб тўкилиб кетади. Бу эса ҳосилдорликни пасайтиради. Ҳаво ҳарорати 350С дан юқори бўлса, шу аҳвол такрорланади, гуллар яхши чангланиши учун ҳаво ҳарорати эрталаб 18-200С, кундуз куни эса 20-250С бўлиши керак. Полиз экинларининг илдиз системаси ер устки қисмига нисбатан паст ҳаво ҳароратидан кўпроқ таъсирланади. Полиз экинлари ис-сиққа чидамли ўсимликлардир. Айниқса қовун ва тарвуз ўсимлигининг Ўрта Осиё турлари бунга мисол бўла олади. Хашаки тарвуз навлари ва қовоқнинг ҳамма турлари эса иссиққа чидамлиликда қовун ва тарвузга нисбатан сустроқдир. Полиз экинлари палаги катта, баргларининг сони кўп ва барг сатҳи катта бўлганлигидан сув буғланиш коеффициенти жуда юқори. Лекин илдиз таркиби катта ва чуқур жойлашганлиги сабабли сувни сўриш қобилияти юқори бўлиб, буғланган сувнинг ўсимликдаги миқдори тўлдирилиб туради, шу сабабли полиз экинлари қурғоқчиликка чидамли ўсимлик ҳисобланади.
7. Тупроқ намлиги меванинг кимёвий таркибига ҳам таъсир этади. Кўпгина тарвуз навлари ўта тўйинтириб суғорилганда меваси таркибидаги қанд миқдори қовун ва қовоққа нисбатан паст бўлади. Лекин айрим навлар бундан мустасно. Тупроқ намлиги юқори бўлиши билан полиз мевалари таркибидаги С витаминининг миқдори юқори бўлади.
Сув-ўсимликларнинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Полиз ўсимликларининг ҳар хил қисмларида ҳаммаси бўлиб 80-90 % сув бор. Тўқималар намлик даражасини шундай юқори кўрсаткичларда сақлаб туриш учун ўсимликларга сув етарли миқдорда етиб бориши зарур.
Полиз ўсимликлари ксерофитлар туркумига киради, қурғоқчиликка чидамлидир, бу эса ўсимликлар сувни кам сарфлашидан эмас, балки уларнинг тупроқ намлигидан юқори даражада фойдаланишларидандир.
Катта барг сатҳига эга бўлган полиз ўсимликлари, айниқса қовоқ, кўп миқдорда ўзидан сув буғлантиради. Буғланиш (транспирация) коеффициенти (қуруқ модда ҳосил қилиш учун сарфланадиган сув миқдори) қовоқда -834, қовунда -621, тарвузда -600 ни ташкил этади.
Полиз экинларининг сувни тупроқдан яхши ўзлаштириш хусусияти баргларнинг ва илдизларининг юқори сўриш қобилиятига боғлиқ.
Полиз экинларининг яхши ўсиб ривожланиши учун тупроқ намлиги дала нам сиғимидан 80-85 % ва ҳаво намлиги 50-60 % бўлиши керак.
8. Полиз экинлари тупроқнинг механик таркиби ва сув физик хоссаларига талабчандир. Қовун ўсимлиги тарвузга нисбатан тупроқнинг озуқа моддаларига талабчандир, шу сабабли қовун қумлоқ тупроқларда яхши ўсмайди, кўпроқ озуқа моддаларга бой бўлган, структурали лойқа тупроқларга экилгани маъқул.
Нордон тупроқлар полиз экинлари учун яроқсиздир. Улар тупроқ рн кўрсаткичи 6,5-7,7 бўлганда яхши ўсади. Полиз ўсимликлари тупроқ шўрланишига турлича муносабатда бўладилар, хусусан, қовоқ ўсимлиги қовун ва тарвузга нисбатан шўрланишга чидамлидир. Қовун ва тарвуз унга нисбатан шўрланишга чидамсиз.
Қовунда агрономик шўрланишга чидамлилик хлор бўйича 0,015-0,017%; тарвузда 0,015-0,02% ; қовоқда 0,02%. Полиз экинларининг шўрга чидамли бир қанча навлари яратилган. Барча ўсимликлар каби, полиз экинлари минерал озиқланиш моддаларидан азот, фосфор ва калийга талабчан. Шу моддаларнинг бири кам миқдорда бўлиши ўсимликнинг ҳаётида у ёки бу салбий ўзгаришларга олиб келади.
Ўзбекистон тупроқлари калий билан яхши таъминланганлиги сабабли, бу ерларда азотли ва фосфорли ўғитлардан фойдаланиш катта аҳамиятни касб этади. Минерал озиқланишга полиз экинларининг талабчанлиги ўсув даврининг турли поғоналарида ҳар хил, бу эса ўсиш жараёнининг фаоллигига боғлиқдир. Ўсув даври бошида ўсиш тезлиги суст бўлади, шу сабабли минерал моддалар кам ўзлаштирилади. Ўсимликлар вегетатив ва генератив қисмларининг интенсив ўсиши натижасида-озиқа моддалари ўзлаштирилиши тезлашади, ўсув даври охирида эса-яна сустлашади.
Органик ўғитлар (гўнг) ҳам полиз экинлари ўсишига яхши таъсир этади. Полиз экинларидан муттасил юқори ҳосил олиш учун органик ва минерал ўғитларни зарур миқдорларда ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |