Poliz ekinlari



Download 0,73 Mb.
bet18/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#228004
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Poliz ekinlarining ahamiyati

Саволлар:


  1. Полиз экинларининг уруғлари навининг тозалиги жиҳатидан нечта категорияга бўлинади?


  2. Полиз экинлари уруғларининг экинбоплик сифатларини яхшилаш учун яна қандай тадбирлар қўлланилади?


  3. Уруғлик полиз экинлари майдонларида апробация қандай ўтказилади?


  4. Полиз мевалари пишганда уларнинг уруғлари етиладими?


  5. Сақланадиган уруғларга қандай талаблар қўйилади?




МУНДАРИЖА

1-МАВЗУ: КИРИШ. ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАРҚАЛИШИ. ПОЛИЗЧИЛИК ТУРЛАРИ ВА МАКОНЛАРИ. 4

2- МАВЗУ: ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ БОТАНИК ТАСНИФИ ВА НАВЛАРИ 7

3-МАВЗУ: ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ВА БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ. 13

4-МАВЗУ: СУҒОРИЛАДИГАН ЙЭРЛАРДА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЙЭТИШТИРИШ ТЭХНОЛОГИЯСИ. 17

5-МАВЗУ: ЛАЛМИКОР ПОЛИЗЧИЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ. 24

6-МАВЗУ: ПОЛИЗ МЭВАЛАРИНИ ЙИҒИШ, ТАШИШ ВА САҚЛАШ. 27

7-МАВЗУ: ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ УРУҒЧИЛИГИ. 29


Кузги қовунларни қуруқ об-ҳаво шароитида пишган ва бир оз хомроқ пайтида йиғиб олинади. Банди пичоқ ёки қайчи билан танасига зарар бермасдан қирқилади. Қовунларни сақлаш учун энг яхши ҳарорат 0, +1˚C ҳисобланади. Ҳавонинг нисбий намлиги эса 85% га яқин бўлиши керак. Бундай шароитда узоқ сақланадиган қовунларни совутгичда май ойигача сақлаш мумкин.
Қовунларни омборхоналарда осилган ҳолатда сақлаш мумкин. Бунда омборхоналарда трубалар ўрнатилган бўлиши зарур ва қовунлар бу трубаларга осиб чиқилади. Қовунларни стеллаж қаватларига солинган сомоннинг устига бир қатор қилиб, бандини пастга қилиб, териб чиқилади.
Қишга сақланадиган қовун 2-3 см ли банди билан ўткир пичоқда кесиб олинади. Кўкиш, етилмаган қовунлар сақлашга ярамайди, чунки улар камшира бўлиб, пишмай қолиб тез бузилади. Палакдан узиб олинган қовунлар бир қатор қилиб терилиб, даланинг ўзида 10-15 кун қуёш тафтида ушланади. 4-5 кунда бир ағдариб қўйилади. Шу вақт давомида қовунда тегишли физиологик жараёнлар содир бўлиб, бу унинг сақланиш қобилятини оширади. Сўнгра қовунлар омборга ташилади. Бунда машина ёки трактор устига юмшоқ тўшама солиб, қовунлар устма-уст терилади.
Қовун сақланадиган омборларнинг ҳаво ҳарорати 2-4˚C, нисбий намлиги 70-80% бўлиши керак. Намлик бундан ошиб кетса, замбуруғли касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Қовунни ҳам ҳар хил сақлаш мумкин: токчаларга териб, яшикларга жойлаб ёки осиб қўйса ҳам бўлади. Қовун осиб қўйилганда нисбатан яхши сақланади. Бунинг учун омборларда ўрнатилган 4-5 ярусли қилиб, оралиғи 80-90 см қолдириб, диаметрик 10-12 см ли ходалар ўрнатилиб, уларга қовунни тўрга солиб илиб қўйилади.
Токчанинг икки томонидан қовун сақланадиган жой тайёрланади, булар 3-4 ярусли бўлиб, бир-биридан ярим метр масофада жойлашади. Токчага қуруқ қипиқ сепилади. Сўнгра қовунлар бир-бирига тегмайдиган қилиб, бир қатор териб чиқилади. Токчадаги ҳар бир қовун тагига алоҳида-алоҳида тўшама қилинса яна ҳам яхши бўлади. Қовунни яшикларда ҳам сақлаш мумкин. Бунинг учун яшик тубига 10-15 см қалинликда похол тўшалиб, устига эҳтиёт қилиб бир қатор қовун терилади.
Юртимизда қовунни асосан омборхоналарда сақланади. Бундай омборхоналарнинг баландлиги 3-4 м дан 5-6 м гача, ўзи оддий, девори қалин лой сувоқ бўлади. Деворларига маҳсус қопқоқли туйнукчалар ўрнатилади. Бундай омборхоналарда ҳарорат кузда 10-15˚C, қишда 4-7˚C бўлади. Ҳар бир қовун йирик кўзли тўрхалта ёки қамишдан тўқилган қовуқга солиниб осиб қўйилади. Бунда ҳаво яхши юришади ва қовунлар яхши сақланаётганини назорат қилиб туриш мумкин бўлади.
Қисқароқ муддатли сақлов учун қуйидаги навларни олиш мумкин: ўртапишар навлардан Ўзбекистон – ичи қизил 1233, Кўкча-588, Оқ қовун-557, Кўктўнли-1087, Чўли, Оқ гулоби-803 ва бошқалар. Кузги-қишки ва қишки навлардан Қариқиз-700, Қўйбош-476, маҳаллий Қорапўчоқ-3744, Умрвоқи-3748, маҳаллий Оққош, сариқ Қора қўтир ва бошқалар.
Манба: “Ҳосилни сақлаш ва қайта ишлаш” (Набижон Ҳошимов, “Дизайн-Пресс” МЧЖ нашриёти, Тошкент-2012) қўлланмаси.
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Испанская–73, Кашгарская–1644, Палов каду–268.
Уруғ танлаш. Экиладиган қовоқ уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.
Ер тайёрлаш. Қовоқ етиштиришда ерни экишга тайёрлаш кейинги барча технологик чора-тадбирларни яхши наф беришини таъминловчи муҳим шартдир. Кузда 35 см чуқурликкача ер шудгор қилинади. Ерни шудгорлашдан олдидан минерал ва органик ўғитлар берилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун ерга узун тишли хаскаш ёрдамида ишлов берилади. Қовоқ экини эрта муддатларда экилганда ерни баҳорда қайта шудгорлашнинг ҳожати йўқ. Экинлар кечки муддатларда экилганда ерни қайта шудгорлаш зарур. Бунда тупроқни ағдармасдан туриб, 22 см чуқурликда чопиб чиқилади.
Экиш муддати ва схемаси. Қовоқ уруғининг униб чиқиши экиш муддатини тўғри белгилашга боғлиқдир. Жанубий вилоятларда 15 апрельгача, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 20 апрельгача, шимолий минтақаларда 30 апрельгача экилади. Қовоқ уруғини ер ҳарорати 14–15 °С га етганда экишга киришилади.
Қовоқ экиш учун қатор оралари 360 сантиметрли кенг эгат олинади. Бундай эгатлар қовоқ палакларини яхши таралишига имкон беради. Уруғлар 3–6 см чуқурликка экилади ва ҳар 1 сотих ерга 50–60 г уруғ сарфланади.
Парваришлаш ўсимликларни яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғирлаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади. Яганалаш икки босқичда – биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда, иккинчиси биринчи чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққач 20–25 кун ўтказилиб, 2–3 чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки сув берилиб, озиқлантирилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25–30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4–5 марта чопиқ қилинади.
Ўғитлаш. Қовоқ учун 1 сотихга тук ҳолда 0,750 г азотли, 0,750 г фосфорли ва 0,500 г калийли, органик ўғитлардан 300–400 кг солинади. Қовоқнинг ўсув даври мобайнида тупроқ намлигини суғориш олдидан энг кам нам сиғимига нисбатан 75–80% сақлаш талаб қилинади. Экинга 1 сотихга 4–5 м3/га меъёрда 5–6 марта сув бериб, тупроқнинг шу даражада нам бўлишига эришилади.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Касалликлари: илдиз чириш, фузариоз сўлиш, ун шудринг.
Зараркунандалари: полиз бити (шираси), ўргимчаккана, оққанот. Кимёвий усул: зараркунандаларга 10 сотихга – Моспилан 20% н.кук. (25–30 г), касалликларга – Проксанил 45 % сус.к.(150 мл), Курзат Р н.кук. (200–250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. Кимёвий препаратлар 60–70 литр сувга тайёрланган аралашма пуркалади.
Ҳосилни йиғиштириш. Қовоқ мевалари кеч кузда бир марта йиғиштириб олинади.
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар – Ўринбой, Манзур, Чиллаки F1, Крисби F1, Кримстар F1 ва ўрта-эртапишар – Сурхон тонги, Дилноз, Шарқ неъмати, кечпишар – Ҳайит қора, Қўзибой.
Уруғ танлаш. Экиладиган тарвуз уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.
Ер тайёрлаш. Полизчиликда ерни экишга тайёрлаш кейинги барча технологик чора-тадбирларни яхши наф беришини таъминловчи муҳим омилдир. Кузда ер 35–40 см чуқурликкача шудгор қилинади. Ерни шудгорлашдан олдидан минерал ва органик ўғитлар берилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун ерга узун тишли хаскаш ёрдамида ишлов берилади. Тарвуз эрта муддатларда экилганда ерни баҳорда қайта шудгорлашнинг ҳожати йўқ. Экинлар кечки муддатларда экилганда ерни қайта шудгорлаш зарур. Бунда тупроқни ағдармасдан туриб, 22 см чуқурликда юмшатиб чиқилади.
Экиш муддати ва схемаси. Марказий минтақада жойлашган вилоятларда тарвузнинг эртаги навлари 15 апрельгача, ўртагиси 20 апрельдан 10 майгача, кечкиси 15 майдан 10 июньгача; жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрельгача, ўртагиси 10–20 апрельда, кечкилари эса 10–20 июньда экилади. Шимолий ҳудудларда эртаги тарвузни 20 апрельгача, ўртаги навларни 25 апрельдан 10 майгача, кечки навларни 20–30 майда экиш лозим.
Қатор оралари 210–280 см бўлган кенг эгат олинади. Бундай эгатлар полиз экинлари палакларини яхши таралишига имкон беради. Уруғлар 3–6 см чуқурликка экилади. Майда уруғли тарвузларни экиш учун 1 сотихга 45–50 г, йирик уруғли тарвузларни экиш учун 55–60 г уруғ сарфланади.
Парваришлаш. Агар уруғ нам тупроққа экилса ниҳоллар униб чиққунча суғориш талаб этилмайди. Тарвуз экинини асосий парваришлаш ишлари ўсимликларни яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади. Яганалаш икки босқичда – биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда, иккинчиси чопиқ вактида ўтказилади.
Ниҳоллар ялпи униб чиққандан кейин қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққандан 20–25 кун ўтказиб, яъни уларда иккита-учта чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки сув берилади, озиқлантирилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25–30 кундан кейин ўтказилади. Вегетация мобайнида қатор оралари 4–5 марта чопиқ қилинади.
Ўғитлаш. Тарвуз учун 1 сотих ерга соф ҳолда 0,750 г азотли, 0,750 г фосфорли ва 0,500 г калийли, органик ўғитлардан 300–400 кг солинади. Бўз тупроқли ерларда ўсув даврида экинни ҳар гал 1 сотихга 4–5 м3 меъёрда 8–9 марта суғориш кифоя. Сизот суви юза жойлашган далаларда ўсимликлар бўз тупроқли ерларга қараганда камроқ (4–5 марта) суғорилади.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Уруғни экишга тайёрлаш олдидан бир сутка давомида сувда ивитилади. Экинга касалликлардан илдиз чириш, фузариоз сўлиш, уншудринг, зараркунандалардан полиз бити (шираси), ўргимчаккана, оққанот, қовун пашшаси катта зарар етказади.
Зараркунандаларга қарши 10 сотих майдонга Моспилан 20% н.кук. (25–30 г) ва касалликларга қарши Фолиар БТ 22,5% эм.к. (150 мл), Курзат Р н.кук. (200–250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. 60–70 литр сувга тайёрланган аралашма пуркалади. Бу кимёвий препаратларни мутахассислар назоратида қўллаш зарур.
Ҳосилни йиғиштириш. Пишиб етилган тарвузларни танлаб-танлаб олиш йўли билан уч-беш марта йиғиб олинади. Кечки муддатда экилган навлар ҳосили эса бир марта йиғиштириб олинади. Пишган тарвузлар полизда узоқ муддат турса нобуд бўлади.
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар – Роҳат, ўртапишар – Суюнчи–2, Олтин водий, Лаззатли, Олтинтепа, Кичкинтой, Оби новвот, Гурвак, Бўрикалла, кечпишар – Тўёна, Гурлан, Амударё, Гулоби Хоразмий, Зар гулоби, Саховат, Умрбоқий, Бешак.
Уруғ танлаш. Экиладиган қовун уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.
Ер тайёрлаш. Ер кузда 35 см чуқурликкача шудгор қилинади. Ерни шудгорлашдан олдидан маъдан ва органик ўғитлар берилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун ерга узун тишли хаскаш ёрдамида ишлов берилади. Қовун эрта муддатларда экилганда ерни баҳорда қайта шудгорлашнинг ҳожати йўқ. Экинлар кечки муддатларда экилганда ерни қайта шудгорлаш зарур. Бунда тупроқни ағдармасдан туриб, 22 см чуқурликда юмшатиб чиқиш тавсия этилади.
Экиш муддати ва схемаси. Марказий минтақада жойлашган вилоятларда қовуннинг эртаги навлари 15 апрельгача, ўртагиси 20 апрельдан 10 майгача, кечкиси 15 майдан 10 июньгача; жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрельгача, ўртагиси 10–20 апрельда, кечкилари эса 10–20 июньда экилади. Шимолий минтақаларда эртаги қовунни 20 апрельгача, ўртагисини 25 апрельдан 10 майгача, кечкисини 20–30 майда тупроқ ҳарорати 14–15 °С га етганда экишга киришилади. Қатор оралари 210–280 см бўлган эгат олинади. Бундай эгатлар полиз экинлари палакларининг яхши таралишига имкон беради. Уруғлар 3–6 см чуқурликка экилади. Майда уруғли қовун экиш учун 1 сотихга 40 г, йирик уруғлиларини экиш учун 50 г уруғ сарфланади. Сепилгандан уруғлар хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.
Парваришлаш. Қовун уруғи нам тупроққа экилса ниҳоллар униб чиққунча суғориш талаб этилмайди. Қовунни асосий парваришлаш ишлари ўсимликларни яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади.
Яганалаш икки босқичда: биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда, иккинчиси биринчи чопиқ вактида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан экин қатор ораларини юмшатишга киришилади.
Ниҳоллар униб чиққандан 20–25 кун ўтгач, яъни уларда иккита-учта чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки озиқлантирилиб сув берилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25–30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4–5 марта чопиқ қилинади.
Ўғитлаш. Қовун учун 1 сотихга тук ҳолда 0,750 г азотли, 0,750 г фосфорли ва 0,500 г калийли, органик ўғитлардан 300–400 кг солинади. Бўз тупроқли ерларда ўсув даврида экинни ҳар гал 1 сотихга 4–5 м3 ҳисобидан 8–9 марта суғориш кифоя. Сизот суви юза жойлашган далаларда эса бўз тупроқли ерларга қараганда камроқ (4–5 марта) суғорилади. Ўсув даврида полиз экинларини сув билан бир текис таъминлаш ҳосилдорликни ошириш гаровидир.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Уруғларни экишдан олдин Фундазол препарати (1 кг уруққа 4–8 г) билан ёки Понактин (1 кг уруққа 4 г) билан намлаб экиш тавсия этилади. Касалликлардан зарарсизлантириш мақсадида уруғлар экишдан олдин бирорта микроэлементларга солиб бўктириб қўйилади. Улар: мис, рух ва марганец (0,05% ёки 0,5 г/кг), темир ва бор (0,025% ёки 2,5 г/кг). Ивитиш суюқлик ҳарорати 20–22 оС бўлганда 12 соат давом этади.
Зараркунандалари – полиз бити (шираси), ўргимчаккана, оққанот, кузги тунлам, полиз қўнғизи, қовун пашшаси ва бошқалар.
Кураш усуллари: агротехник усулда экинларни алмашлаб экишга риоя қилиш, ерларни чуқур ҳайдаш, яхоб суви бериш.
Биологик усулда полиз битига ва ўргимчакканага қарши олтинкўз кушандасини, оққанотга қарши энкарзия паразитини қўллаш тавсия этилади.
Кимёвий усулда 10 сотихга оққанот, шираларга қарши Моспилан 20% (25–30 мл), Циперметрин 25% (30 мл) ва бошқа препаратлар қўлланилади. Қовун майса пашшаси ва қовун пашшасига қарши Атилла 5% эм.к. (200 мл), Суми-Алфа 5% эм.к. (300 г) препаратлари қўлланилади.
Касалликлари. Илдиз чириш, фузариоз сўлиш, уншудринг, оддий бодринг мозаикасига қарши экинларни алмашлаб экишга риоя қилиш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, фунгицидлардан Топаз 10% (200–250 мл), Курзат Р н.кук. (200–250 г), Фолиар БТ 22,5% (50 мл) препаратларини 60–70 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия этилади.
Ҳосилни йиғиштириш. Қовун ҳосили пишиб етилганларини танлаб-танлаб олиш йўли билан уч-беш марта йиғиб олинади. Кечки муддатда экилган навлар ҳосили эса бир марта йиғиштириб олинади. Пишган қовунлар полизда узоқ муддат турса нобуд бўлади.
Mavzu: Lalmikor polizchilik xususiyatlari. Reja; * 1 .Lalmikor polizchilik mintaqalari va uni rivojlantirish istiqbollari.. * 2 .Lalmikor yerlarda yetishtiriladigan qovun va tarvuz navlari. * 3 .Lalmi yerda o’sadigan poliz o’simliklarining biologiyasi. * 4. Poliz ekinlarini lalmikor yerlarda yetishtirish texnologiyasi. * 1. Poliz ekinlari qurg’oqchilikka chidamli hisoblanadi, ularni issiq iqlimli tog’oldi tumanlarida sug’ormasdan yetishtirish mumkin. Lalmikor polizchilik dengiz sathidan 1200-1500 m yuqoridagi tog’oldi tekisliklarida va zinapoyalarida joylashib, bu yerlarda yillik o’rtacha yog’in miqdori 400- 500 mm ni tashkil etadi. Shuningdek, dengiz sathidan 500-700 m balandlikda yillik yog’in miqdori 250-300 mm bo’ladigan tekisliklarda ham sug’ormasdan poliz ekinlarini yetishtirish mumkin. * Lalmikor polizchilikni rivojlantirish juda muhim, chunki bu yerda yetishtiriladigan mevalar ta’mi sug’orib yetishtirilgan mevalarga nisbatan shirinroq bo’ladi, tog’oldi rayonlarda poliz ekinlari yetishtirish birmuncha arzonroq, shuningdek, lalmikor polizchilikda o’simliklar kasalliklarga unchalik chalinmaydi. Lalmikor polizchilik Samarqand, Jizzax, Qashqadaryo, Sirdaryo, Surxondaryo va Toshkent viloyatlarida keng tarqalgan bo’lib, umumiy maydon 7,5-8 ming gektarni tashkil etadi. * Mamlakatimizda lalmi yer maydonlarini 30-40 ming gektarga, olinadigan poliz mahsulotining yalpi hosilini 150 ming tonnagacha yetkazish imkoniyatlari mavjud. Bu imkoniyatlardan to’la foydalanish aholining poliz mahsulotlariga bo’lgan talabini qondirishda muhim omil hisoblanadi. * 2. Poliz ekinlari navlari lalmikor polizchilikka har xil moslashib, turlicha natija beradi. Tarvuz o’simligining ildizi tuproqda chuqur joylashgani sababli, bu ekinning lamikorlikka moslashishini ta’minlaydi. Qovun tarvuzdan ko’ra kamroq lalmi yerlarga ekiladi. Qovoqning ildiz sistemasi tuproq yuzasiga yaqin joylashgan, o’simlikdan ko’p namlik bug’lanib ketadi, shuning uchun qovoq turlari lalmi yerlarga ekishga yaroqli emas. * Lalmikor yerlardagi tuproq-iqlim sharoitlari birmuncha keskin bo’lganligi sababli, bu yerda o’stiriladigan navlar issiqqa va qurg’oqchilikka chidamli, ildizlari yaxshi rivojlanadigan bo’lishi kerak. Bunday xususiyatlarga ega bo’lgan bir qancha navlar xalq seleksiyachilari va olimlar tomonidan yaratilgan va rayonlashtirilgan. Shulardan: Jizzax va Samarqand viloyatlarining yuqori tekisliklarida va pastki tog’oldi zonalarida yetishtirish uchun qovunning Yubileynaya, Arbakeshka 1219, Po’rsildoq, Ichi qizil; kechpisharlaridan: Gulobi bogarnaya; tog’oldi zonalarining yuqori pog’onalarida- yuqorida nomi keltirilgan navlar va shular bilan birga Zarg’aldoq-gulobi navi ekishga tavsiya etiladi. * Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarining lalmi tekisliklarida qovunning Bosvoldi, Po’rsildoq; kechpishar navlaridan -Qo’ybosh, Ichi qizil, Qo’ybosh 476, Bogarnaya 34; tog’oldi lalmi yerlarida- yuqoridagi navlar bilan birga Arbakeshka 1219, Ko’kcha 588; kechpisharlardan -Zarg’aldoq gulobi; Qora qand navlari ekiladi. * O’zbekiston g’allachilik ITI olimlari lalmi yerlarda yetishtirish uchun tarvuzning quyidagi navlarini ekishga tavsiya etadi: Jizzax va Samarqand viloyatlarining tekisliklarida Qo’ziboy bogarniy; Bagaevskiy murashka, Oq qo’ziboy 30, Tezpishar, Sputnik, tog’oldi zonasida - Qo’ziboy 30, Qo’ziboy bogarniy, Xayit qora, Sputnik, Mozaichniy; Qashqadaryo va Surxondaryo lalmi tekisliklarida - Tezpishar, Mozaichniy; Qo’ziboy bogarniy; Oq qo’ziboy, Xayit qora, Bagaevskiy murashka, Dinniy list; tog’oldi lalmikorlikda-yuqoridagi navlar bilan birga Qo’ziboy 30, Amerikanskiy beliy; Beliy dlinniy 107. * Qishloq xo’jalik ekinlarini sinash bo’yicha davlat komissiyasi tomonidan 1998 yildan Jizzax, Qashqadaryo va Toshkent viloyatlarining lalmi yerlarda yetishtirish uchun qovunning Arbakeshka 1219, tarvuzning - Mozaichniy, Sputnik va Qo’ziboy 30 navlari tavsiya etilgan. * 3. Yerda nam tanqisligi, tuproqda va uning poliz ekinlari palagi taralgan ustki qismida haroratning keskin ko’tarilishi o’simlikning o’sishi va rivojlanishiga, shuningdek, ularda kechadigan fiziologik jarayonlarga ma’lum darajada ta’sir ko’rsatadi. Tuproqdagi nam tanqisligi tufayli o’simlikka ildiz sistemasi orqali suv shimilishi buziladi, natijada o’simlikning o’suv davri, ayniqsa ob-havo noqulay kelgan yillarda uzoqqa cho’zilib ketadi. Lalmikor yerlarda havo va tuproq haroratining juda ko’tarilib ketishi, havo nisbiy namligining pasayishi poliz ekinlarining gullashini susaytiradi, g’uncha va yangi tugilgan mevalarning qurib qolishiga sabab bo’ladi. Ba’zan vazni 200-300 g keladigan yirik mevalari ham qurib qoladi. * 3. Yerda nam tanqisligi, tuproqda va uning poliz ekinlari palagi taralgan ustki qismida haroratning keskin ko’tarilishi o’simlikning o’sishi va rivojlanishiga, shuningdek, ularda kechadigan fiziologik jarayonlarga ma’lum darajada ta’sir ko’rsatadi. Tuproqdagi nam tanqisligi tufayli o’simlikka ildiz sistemasi orqali suv shimilishi buziladi, natijada o’simlikning o’suv davri, ayniqsa ob-havo noqulay kelgan yillarda uzoqqa cho’zilib ketadi. Lalmikor yerlarda havo va tuproq haroratining juda ko’tarilib ketishi, havo nisbiy namligining pasayishi poliz ekinlarining gullashini susaytiradi, g’uncha va yangi tugilgan mevalarning qurib qolishiga sabab bo’ladi. Ba’zan vazni 200-300 g keladigan yirik mevalari ham qurib qoladi. * Bunga sabab, o’simlik gulidagi changi hayot qobiliyatining pastligi (24-25 %) va sug’oriladigan yerlardagiga qaraganda gullarga hasharot changlatuvchilarning kam kelib qo’nishidir. Buni, ayniqsa ob-havo quruq kelgan yillarda o’simlik tupida bittadan meva tugilishiga yoki butunlay tugilmasligiga olib keladi. * Yerga to’kiladigan gul va tugunchalar foizini pasaytirish va mayda bo’lib, yetilmay qoladigan mevalar miqdorini kamaytirish uchun o’stirish stimulyatorlari (geteroauksin, alfa-NUK, bor kislotasi) qo’llaniladi. Qo’shimcha changlatish uchun o’simlikka asalarilar jalb etiladi yoki gullar qo’lda changlatiladi. * 4. Mamlakatimizning lalmikor yerlarida poliz ekinlari hosildor-ligini tuproqda kuz-qish oylarida to’plangan nam miqdori belgilaydi. Shuning uchun bu yerda poliz ekinlari agrotexnikasiga asosan e’tibor yerda ko’p nam to’plash va uni to’la saqlab qolishga qaratilishi kerak. * Poliz ekinlari ekish uchun yerni tug’ri tanlash juda katta ahmiyatga ega. Bunda past tekisliklardagi erigan qor va yomg’ir suvlari to’planadigan, yozda tuproq namligi janubiy qiyaliklardagiga qaraganda 1,5-2 % yuqori bo’ladigan shimoliy va shimoli-g’arbiy qiyaliklardagi yerlar eng yaxshi hisoblanadi. * Yerlarni ekishga tayyorlash kuzda 20-22 sm chuqurlikda shudgorlash va bahorda ekin ekish oldidan qayta haydashdan iborat. Lekin yerlar kuzda oddiy usulda shudgorlansa, tuproq nami qochib qolganligidan yer sifatsiz haydalib, kesak ko’chadi. Bundan tashqari, yer kuzda va bahorda qayta haydalishi tufayli mahsulot tannarxi qimmatlashib ketadi. O’zbekiston lalmikor dehqonchilik ilmiy tekshirish instituti yerlarni kuzda shudgor qilmay, bahorda aprel oyida 20-22 sm chuqurlikda haydashni va may oyida ekin ekish oldidan 16-18 sm chuqurlikda qayta haydashni tavsiya qiladi. Yerni haydash bilan bir vaqtda mola bostirish kerak. * Poliz ekinlarini ekish muddati ob-havo sharoitiga qarab belgilanadi. Obhavo quruq kelgan yillarda erta ekish yaxshi natija beradi. Namgarchilik ko’p bo’lgan yillarda esa kechroq ekish kerak bo’ladi. Poliz ekinlaridan egat hosil qilish kerak bo’lgan taqdirda, bu ekinlar uchun ajratilgan maydonning bir qismiga urug’lar aprel oyida ekiladi. * Odatda, poliz ekinlari urug’i ivitilib ekiladi. Urug’lar yerni ekin ekishga tayyorlash paytida bir yo’la ochib ketilgan sayoz egatlar tubiga 4-6 donadan qilib uyalab ekiladi, plug qayta o’tishida qo’shib ketiladi. Poliz ekinlari urug’ini mexanizatsiya yordamida ekishda g’o’za seyalkalaridan foydalaniladi. * Poliz ekinlari oziqlanish maydonining optimal kattaligi ko’p jihatdan yillik ob-havo sharoitiga bog’liq bo’ladi. Lalmikor dehqonchilik ilmiy tekshirish institutida olib borilgan tajriba natijalariga ko’ra, yog’ingarchilik ko’p bo’lgan yillari qovun va tarvuzning oziqlanishi maydoni kichik (2,5-3 m 2 ) va aksincha, quruq kelgan paytda katta (3-5 m 2 ) bo’lishi kerak. * Poliz ekinlari bitta chinbarg chiqarganda yaganalanadi. Bunda har qaysi uyada bittadan sog’lom maysa qoldiriladi. Lalmikorlikda poliz ekinlarini parvarish qilishda yog’ingarchilikdan keyin hosil bo’ladigan tuproq qatqalog’iga qarshi kurash muhim tadbirlardan biri hisoblanadi. Maysalar unib chiqqunga qadar qatqaloq rotatsion motiga yoki tishli borona bilan buziladi, unib chiqqandan keyin qator oralari yumshatiladi. * Foydalanilgan adabiyotlar. H.Ch.Bo’riev «Sabzavot ekinlari seleksiyasi va urug’chiligi», T.: «Mehnat» 1999. * Q.Qo’chqorov va boshq. «O’zbekistonda sabzavot, poliz ekinlari urug’chiligi», T.: «O’zbekiston» 1985. * X.Ch.Bo’riev, O.A.Ashurmetov «Poliz ekinlari biologiyasi va yetishtirish texnologiyasi», T.: «Mehnat» 2000.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish