зотигина ўзига белгиланган ҳаѐт муддатини тўла яшамасдан дунѐдан ўтиб кетади. Ёввойи ҳайвонлар ўз
инстинктларига суяниб, қандай яшаш, нима ейиш ва нима ичишни сезадилар. Улар бетобликларида парҳез
қилиб, овқатланмайдилар. Даволовчи ўсимлик ва бошқа воситаларни қидириб топадилар. Инсон эса барча
нарсани истеъмол қилади, ҳатто ҳазм бўлиши қийин бўлган нарсаларни ҳам, бунинг устига заҳарли
ичимликлар ичади, кейин эса нима учун юз ѐшгача яшамаганига ажабланади. Аслида барчамиз узоқ умр
кўришни истаймиз. Ҳаѐтимизда эса бунинг тескарисини қиламиз. Бунда мантиқ борми ўзи?
Руҳ ва танани мужассам қилиб, мукаммал яратилган инсон организми — мўъжизавий механизм. Неча
асрлардан бери ҳайкалтарошлар ўз маҳоратларини ишга солиб, мусобақалашиб келадилар. Лекин унга
тўлалигича ўхшата олмайдилар. Нима учун шундай мўъжизавий механизмни ўзимиз бузишимиз керак?
Ватикандаги Апполоннинг мармар ҳайкали бутун дунѐга машҳур бўлган санъат асари ҳисобланади.
Ҳақиқатан ҳам Апполон ҳайкали мукаммал ишланган. Ўша даврда танаси Апполонникидан қолишмайдиган
одамлар кўп бўлган. Лекин негадир Апполоннинг мармар ҳайкали бебаҳо нарсадай сақланиб келинади.
Ваҳоланки, инсон олийжаноб, илмли, нозик ва сезгир бўлса ҳам, ўз ажабтовур танасига мушуги ѐки итига
қаратадиган эътибордан кам эътибор қаратади.
Барча ақли расо инсонлар узоқ, бахтли ва соғлом ҳаѐт кечиришга лойиқлар. Афсуски, бу ҳаммага насиб
этавермайди.
Касал бўлиш — жиноят Жиноятчи бўлманг
Аср бўсағасида мен жисмоний тарбияни ривожлантириш ҳаракатининг асосчиси ва отаси бўлмиш Бернар
Макфалден билан кўп мулоқотда бўлдим. «Жисмоний тарбия» журнали ношири билан ҳам тўғридан-тўғри
учрашардим.
Журнал муқовасига ҳар доим қўйидаги сўзлар ѐзилган бўлади: «Касал бўлиш — жиноят! Жиноятчи бўлманг!»
Жисмоний кучсизлик, ҳолсизланиш, касалликни жиноят деб биламан, шундай чиройли ва мукаммал
яратилган инсон танасига нисбатан ҳақорат деб тушунаман.
Соғлигимни тузатиб, кучимни қайта тиклаганимдан бери ўзимни шундай ҳолда сақлаш учун нима зарур
бўлса, барчасини қатъий бажаришга одатландим. Чидамлилик, ҳаѐтчанлик, соғлиқ ва сабр-тоқат идеалларига
содиқ бўлиб, мен бебаҳо нарсага эга бўлмоқдаман, соғлиқ «миллионер»ига айланмокдаман. Бунга эришишг
учун ўз устингизда тинимсиз ишлаш талаб қилинади. Бундай ҳаѐт билан завқланиш сири инсон танасини
янгиловчи табиий озуқа, парҳез, очлик, тоза ҳаво, машқлар, дам олиш каби тамойилларга асосланади.
Агар сиз организмингизни мунтазам очлик ва табиий озуқа билан тозалаб борсангиз, кундалик машқларди
бажаришга иштиѐқингиз ортиб боради. Машқлар билан эса сиз ўз танангизни барпо қиласиз, танангиз
кўнглингиздагидек ҳолга келади. Бир дақиқа ўйлаб кўринг-а, сиз танангизни жисмоний мукаммал ҳолга
келтирмоқдасиз. Бу китобдан олган билимларингиз билан қандай яшаш зарурлигини тушуниб етасиз.
Инсон — ноѐб, ўзига бўлган қизиқишни борган сари орттириб борувчи маҳлуқот. Инсонларни бошқарувчи
ҳаѐт қонунлари эса оддий ва тушунарли, фақат буни билиб олиш учун бироз вақт ажрата олса, бу қонун
кундан-кунга қандай ишлаѐтганини билиб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: