* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI *
* Gumanitar -ijtimoiyfanlar seriyasi, 2020.
№ 4 *
8
ўсимликларни етиштиришга доир технологияларни ишлаб чиқиш устивор вазифалар эканлиги
алоҳида таъкидланган [3].
Қарорда шунингдек Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги билан биргаликда доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш
бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳалар
бўйича грант танловларини эълон қилиш, бунда, доривор ўсимликлар маданий
плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни
жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилсин деган алоҳида банд кўрсатилган. Ундан кейинги
бандда доривор ўсимликларни кўпайтириш ва етиштиришга оид тегишли билим, кўникма ва
компетенцияларга эга бўлган кадрларни шакллантириш ниҳоятда зарурлигини қайд этилган
ва вазифалар белгиланган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ахборотлар олиш глобаллашиб бораётган ҳозирги
замонда олий таълим тизимида биология ва қишлоқ хўжалиги оид фанларни ўқитишда уларни
малакали кадрлар бўлиб шаклланишида талаба мустақил ишлари муҳим ўрин эгаллайди [33].
Айниқса талаба мустақил ишини замонавий
web-kvest
технологиясини қўллаш орқали
бажартириш ижобий натижалар беради.
Маълумки,
web-kvest
технологиясини қўллаш учун эса берилаётган мустақил иш
топшириқларини нима мақсадда берилаётганлиги, топшириқнинг аниқ ва равшан бўлиши,
топшириқни бажариш учун тегишли методик кўрсатмалар борлиги, уни амалга ошириш
йўллари аниқлаштирилиши ҳамда ахборот олиш мумкин бўлган сайтлар руйхати аниқ бўлиши
талаб қилинади. Бу сайтларни ўқитувчи ўзи яратиши ёки мавзуга оид Интернетдаги
сайтлардан фойдаланиши мумкин. Масалан “доривор ўсимликларнинг уруғдан кўпайтириш”
мавзусига оид маълумотларни кўриб чиқиш ва таҳлил этиш масаласи бўлсин. Ушбу мавзу
буйича мустақил иш топшириғи 2020 йилги фан ўқув-методик мажмуасининг 66-бетида
келтирилган бўлиб, унда талабалар университетнинг ички “Таълим портали” дан ва
интернетдан мавзуга тегишли материалларни излаб топиши, умумлаштириши ва таҳлил этиши
назарда тутилган. Талабаларга лекция якунида қайси манба ва интернет ресурсларидан
фойдаланиш тушунтирилади ҳамда аниқ сайтлар манзили берилади. Бунинг учун фан
ўқитувчисини ўзи АКТдан фойдалана билиш ва интернетдан керакли маълумотларни олиш
кўникмаларига эга бўлиши зарурдир.
Юқоридаги таҳлиллардан хулоса сифатида қайд этиш мумкинки, олий таълим
тизимидаги қатор таълим йўналишларда умумкасбий фанлар доирасида ўқитилаётган
ўсимликлар кўпайиш жараёнига боғлиқ мавзуларда тегишли мазмун тўлиқ ёритилмаган, унга
режалаштирилган вақт эса умуман талабга жавоб бермайди. Бу эса ушбу фанлар ўқув
дастурларини танқидий кўриб чиқиш, шу ўқув йилидан таълим жараёнига қиритилаётган
модул-кредит тизимини жорий этишда ва унинг дидактик таъминотини амалга оширишда
таълим жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритишни, жумладан дарсларни замонавий таълим
технологияларидан ва усулларидан кенгроқ фойдаланган ҳолда ташкил этиш, талабалар
томонидан мустақил ишларини бажаришда муаммоли вазиятлар ҳал этиш, мавзуга доир
маълумотларни излаб топиш, жамлаш, таҳлил этиш ва умумлаштириш ҳамда мустақил қарор
қилиш каби кўникмаларни шакллантиришни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |