Plants reproduction


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI *



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/61
Sana20.07.2022
Hajmi0,72 Mb.
#829462
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61
Bog'liq
0ГулДУ ахб 2020 ijt № 4

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI * 
* Gumanitar -ijtimoiyfanlar seriyasi, 2020. 
№ 4 * 
 
42 
Бу вазият, афтидан уструшоналиклар учунгина эмас, Панч учун ҳам, Чоч учун ҳам
хавфнинг кучайишига олиб келиши мумкин эди. Уструшоналиклар ва панжикентликлар 
Табарийнинг хабарига кўра, биргаликда Фарғона ҳукмдори Алутардан бошпана сўраганлари
ҳам бежиз бўлмаган. Бироқ, маълумки, бу режа Алутарнинг ўз ваъдасидан қайтгани туфайли 
амалга ошмаган. Вазиятдан хабар топган араблар Хўжанд яқинида йўл устидаги
мусофирларни қириб ташлаганлар. Шундан кейин панчликлар ҳам сафар ниятидан 
қайтганлар”[16] 
Уструшонадаги йирик маъмурий бирликлардан яна бири Дизак (Жиззах) бўлган. М. 
Пардаевнинг ёзишича, Уструшонанинг шимолий-ғарбий сарҳадларида жойлашган Фекнон 
(Фағнон) рустоқининг тарихий географик ҳудуди ҳозирги маъмурий бўлинишлар бўйича, 
тахминан, айни пайтдаги Жиззах тумани ва Жиззах шаҳри ҳудудига тўғри келади”[16]. 
Тадқиқотчига кўар, Сангзор дарёсининг қуйи оқимида жойлашган ушбу кичик воҳа ўзининг 
географик ўрни ва табиий иқлим шароити жиҳатдан қулайлиги, ушбу ҳудудда 
Мовароуннаҳрнинг ғарбий ва шарқий вилоятларини бир-бири билан боғлаган Илонўтти 
дараси (Темир дарвоза) жойлашганлиги туфайли, бу ерда қадим ва ўрта асрларда ўзига хос,
мўъжаз тарихий маданий ўлка шакллангани археологик тадқиқотлар натижасида ўз 
тасдиғини топди. Шимолий-ғарбий Уструшонада антик даврда бунёд этилган Қалиятепа,
Қўрғонтепа шаҳар масканлари, илк ўрта асрларда вужудга келган Қинғиртепа, Алмантепа, 
Пардақултепа, Комилбоботепа, Ёқуббоботепа каби қишлоқ маконлари, ривожланган ўрта
асрларда фаолият кўрсатган Ўрда, Қизлартепа, Бўзтепа каби турар-жой манзиллари
Сарбозтепа, Тўрткултепа, Кўк гумбаз сингари карвонсаройлар мазкур воҳада камида илк антик 
даврдан буён инсон истиқомати ва фаолияти узлуксиз тарзда давом этганига гувоҳлик 
беради”[17]. 
Хуллас, илк ўрта асрларда, хусусан, Турк хоқонлиги даврида Уструшона воҳаси 
Амударё –Сирдарё оралиғидаги ўнлаб воҳа ҳукмдорликлари –мулкликлар сингари муайян бир 
сиёсий уюшма бўлиб, маълум бир ҳудуди, чегараси, ўз ҳукмдор сулоласи, танга, тамға каби 
ҳокимият рамзлари, қўшини, маъмурий бирликлари –бошқарув маркази ва унга бўйсунувчи 
рустоқлар ва ҳоказоларга эга бўлган. Унинг бошқарув шакли кўп жиҳатдан қўшни 
ҳудудлардаги Чоч, Фарғона, Суғд ва бошқалардан унчалик катта фарқ қилмаган бўлса-да, 
айрим ўзига хос томонлари бўлгани кўзга ташланади. Хусусан, айтиб ўтилган қўшни 
ҳукмдорликлардан фарқли ҳолда Уструшонадаги ҳар бир маъмурий-сиёсий бирликнинг ўз 
тангаларини зарб қилдирган ёки аксинчалиги аниқ эмас. Шу пайтгача аниқланган Уструшона 
тангаларида фақат битта унвон ва тамға учрайди. 
Бу даврда Бунжикат (Шаҳристон) Уструшонанинг бошқарув маркази – пойтахти бўлиб, 
Зомин, Дизак, Бағд каби шаҳар ёки рустоқ марказлари йирик маъмурий бирликлар сифатида 
эътироф этилган. Шунингдек, Асбаникат, Куркат, Газак, Фағкат, Сабат, Нужкет ва Харкана 
каби рустоқлари ҳам Уструшонанинг алоҳида рустоқлари сифатида Уструшонанинг бош 
ҳукмдорларига бўйсунганлар. Булар қаторида Минк, Бискар, Бангам, Вакр, Шагар, Масча, 
Буттам ва Бурғар рустоқлари ҳам жой олиб, уларнинг катта бир қисми асосан тоғ дараларидаги 
маъмурий бирликлар бўлган. 

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish