* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI *
* Gumanitar -ijtimoiyfanlar seriyasi, 2020.
№ 4 *
18
Қандай ажойиб кун! What a lovely day!
Ушбу ишда биз фикр юритмоқчи бўлган яна бир жиҳат сўроқ олмошларининг
функционал вазифасига кўра сўроқ гапларда отлар ёки сифатлар билан ёндошиб субстанциал
ва квалификативлик вазифасида ишлатилишидир.
Ўз ўрнида who, whose, whom, what, which олмошлари эргаш гапларда ҳам ишлатилиб
гапларда субстанциал ва квалификативлик вазифаларини бажаради ва бу олмошлар
Ask him who found this? ундан сўранг буни ким топди? агентив
Did he know who I was? Мени ким бўлганимни у биладими?
I’ll ask him what he paid?.миқдоркўрсаткичли,
маъноларидақўлланилади.
Хулоса.
Сўроқ олмошларининг гапда грамматик ва лексик маъно турларини ўргана
туриб фақатгина сўроқ сўзлар оттенкасини эмас, уларнинг ресурсларини, қайси бўлимга
таъллуқли эканлигини ва уларнинг эквивалентлик хусусиятга эга эканлигини, сўроқ
гапларнинг тилда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ўрганиб борамиз.
Қардош бўлмаган ҳар иккала тилда гапнинг сўроқ мазмунини ҳосил қилиш учун сўроқ
сўзларнинг грамматик жиҳатдан гап таркибида жойлашуви деярли бир хилликни ташкил этса,
семантик жиҳатдан англашувига кўра ҳар иккала тилда турли шаклларни талаб қилади. Бу
эса ушб тилларнинг грамматик прономинал имкониятларида фарқларни келтириб
чиқаради.
Шундай қилиб, нутқ - бу тилшунослик, психологик ва ижтимоий ҳодисалар
мажмуаси сифатида тушунилади, у ҳам грамматика қоидаларига, ҳам маълум бир тилда
сўзлашувчилар томонидан ўзлаштириладиган нутқни ташкил қилиш, талқин қилиш ва
изчиллик умумий қоидаларига бўйсунади.
Хорижий тилини ўзлаштиришда сўроқ гапларда сўроқ олмошларини грамматик ва
лексик ифодаланишини она тилига қиёслаб ўрганиш тил ўрганувчида лингвистик
лаёқатни кучайтиради. Инглиз тилида сўроқ олмошлари грамматик маъноларига қараб
шакл ўзгартирувчи ва шакл ўзгартирмайдиган олмошларга бўлинса ўзбек тилида сўроқ
олмошлари барча келишик ва сон категориясига эга. Инглиз тилида келишик
категориялари вазифасини ёрдамчи сўзлар яъни предлоглар бажаради. Шунингдек,
сўроқ гаплар ташкил қилиш учун интеррогатив сўзлар билан бирга бирикмалар
сифатида ифодаланади. Масалан: in what?, for whom?, where to?, what for? Etc….
Чет
тилини
ўрганишда
сўроқ
олмошларининг
семантик
хусусиятларидан
фойдаланишнинг самарадорлиги шундаки, сўз бойлигини ошириш ва бойитиш, нутқ ўстириш,
тилни тизимли ўрганиш, нутқий-лисоний интеграция ҳодисалари орасидаги боғлиқлик бир
вақтда ўзлаштирилиб борилади, кўрсатмалилик, изчиллик ва тушунарлилик, узвийлик ва
узлуксизлик тамойиллари билан бевосита яқиндан таништирилади. Юқоридаги дастлабки
маълумотлар интерогатив субстанциал ва квалификатив синтаксемларни батафсил ўрганиб
чиқишни ва уларни тўғри талқин қилган ҳолда алоҳида иш(илмий) ва кенг мулоҳаза юритишни
таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |