План – конспект занятия по ознакомлению с окружающим



Download 3,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/159
Sana29.03.2022
Hajmi3,31 Mb.
#515920
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   159
Bog'liq
39.TOPLAM. TALIM FIDOYILARI QAYTA TOL YlNTwZ2

ISSUE 9. SENTABR 
ижтимоий трансформациялашувни 
биринчи навбатда тартибга келтиради. 
Оила инсон онгида бошқа қадриятлар 
ўртасида етакчи ўринни эгаллаб, шахсий 
ҳаѐт ва ижтимоий муносабатлар 
орасидаги мувозанатни таъминлайди. 
Ризоуддин ибн Фахруддин Оила асарида 
―Болаларни гўзал тарбия этиш учун 
тарбия этувчи ота-онанинг ѐки 
валийларнинг ўзлари тарбияли 
бўлмоқлари шартдир‖
9
дея, ота-онанинг 
ўзи тарбияли, яъни камолотга еришган 
бўлиши лозимлигини кўрсатган. Абу 
Ҳомид Ғаззолий ―Мукошафат-ул қулуб‖ 
асарида инсон ва унинг камолотига оид 
фалсафий мушоҳадаларини баѐн этиб, 
ўғил бола дунѐга келиши мисолида ота-
она уни камолотга етаклашиши учун бир 
қатор амалларни
10
(еттинчи куни ақиқа, 
исм қўйиш, ювиб покиза қилиш, олти 
ѐшида тарбияга эътиборни кучайтириш 
ва б.) бажаришни кўрсатиб ўтганки, 
уларнинг аксариятига бу кунга қадар 
ўзбек оиласида амал қилиб келинмоқда. 
Шу сабабли жамият ҳаѐтида кечаѐтган 
ижтимоий-маданий жараѐнлар 
динамикасини аниқлаш мақсадида оила 
ижтимоий-фалсафий тадқиқот объекти 
сифатида ўрганилмоқда. 
Ўзбек маърифати ва маънавияти ўз 
тарихига эга бўлиб, бунда буюк 
аждодларимизнинг маънавий мероси 
9
Ризоуддин ибн Фахруддин. Оила. – Тошкент: Меҳнат, 
1991. – Б. 43. 
10
Абу Ҳомид Ғаззолий Мукошафат-ул қулуб. – Тошкент: 
Минҳож, 2004. – Б. 242. 
ҳамда улар томонидан яратилган моддий 
бойликлар намуна, ибрат бўла олади. 
Уларнинг ибрати ва намунаси 
бошқаларни эргаштиришга асос бўлган. 
―Биз ҳам эргашувчи эмас, эргаштирувчи 
кучга эга халқ бўлишимиз шарт. Акс 
ҳолда, тараққиѐт йўлидан чеккага чиқиб, 
яна таназзул ботқоғига ботамиз. Ота-
боболаримиз эришган марраларни 
осонгина бой бериб қўямиз‖
11

Эргаштириш учун ѐшларимизни миллий 
руҳ асосида тарбиялаб, уларда шараф ва 
ифтихор ҳиссини шакллантириш лозим. 
Бунда оила институти муҳим рол 
ўйнайди. Боз устига, жамиятдаги 
ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий ва маданий 
ўзгаришлар биринчи навбатда оилада ўз 
аксини топиб, оила-никоҳ 
муносабатларининг динамикасига таъсир 
кўрсатади. Оила ижтимоий институт 
сифатида қайси этник маданиятга 
тааллуқли бўлса, уни яратувчиси, давом 
эттирувчиси ва ривожлантирувчиси 
сифатида амал қилади. Ижтимоий-
фалсафий жиҳатдан уни ўрганишда 
тадқиқот методлари тўғри 
танлангандагина олинган натижалар 
асосида илмий хулоса чиқариш мумкин 
бўлади. Жамият ҳаѐтида кечаѐтган 
модернизация жараѐнида оиланинг турли 
моделлари вужудга келган. Шу тарзда 
оиланинг репродуктив, ягона хўжалик 
11
Мирзиѐев Ш.М. Миллий тикланишдан-миллий 
юксалиш сари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2020. – Б. 151. 


- 18 - 
Volume 1 Issue 05, May 2021
ISSN 218

Download 3,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish