- 21 -
Volume 1 Issue 05, May 2021
ISSN 218
ISSUE 9. SENTABR
да, уларнинг замирида экспансия
15
ифодаланган. Шу сабабли миллий
маданиятимиз ҳар қандай салбий
таъсирлардан ҳимояловчи саналади.
Айни пайтда мамлакатимизда 7
миллиондан ортиқ оила мавжуд бўлса,
уларда камолга етаѐтган жондан азиз
фарзандлар – мамлакатимиз эгалари,
келажагимиздир. Ҳар бир оиланинг
мустаҳкам бўлиши, уларда соғлом муҳит
қарор топиши фарзандлар тарбиясида
муҳим роль ўйнайди. Шундай экан бу
борадаги саъй-ҳаракатлар кўламини
янада кенгайтириш ўзининг тўла
ечимини кутаѐтган энг долзарб
муаммолардан биридир деб таъкидлайди
Т.Нарбаева
16
.
Соғлом оила – тинч ва тотув, салоҳиятли,
таҳдидбардош жамият негизи
ҳисобланиб, ижтимоий-иқтисодий
ҳаѐтнинг ўсишига таъсир кўрсатувчи
муҳим омил сифатида ифодаланади.
Негаки ижтимоий институт сифатида
оила, бошқа
ижтимоий институтлардан
ажралиб туради ва бошқа бирон-бир
институт унинг ўрнини эгаллай олмайди.
Ижтимоий фанларда оила турли
белгилари асосида классификация
қилинади. Масалан, ―Муҳаббат ва оила‖
асарида авлодларнинг таркиби, оилада
15
Экспансия. лот. Кенгартириш,
ерини кенгайтириб
юбориш. Ўзбек тили изоҳли луғати. 5-жилд. / Масъул
муҳар. А.Мадвалиев. – Тошкент: O‘zbekiston мilliy
ensiklopediyasi, 2020. – Б. 26.
16
Нарбаева Т.К. Оила институтини мустаҳкамлашга
инновацион ѐндашув – мамлакат тараққиѐтининг муҳим
омили // Фалсафа ва ҳуқуқ, 2018, 2-сон. – Б. 2-6.
анъаналарга амал қилиниши, оила
аъзоларининг миллий таркиби ва
уларнинг
маълумот даражаси, касб-кори
ва бошқалар индикатор сифатида
танланган
17
. Эътиборли томони шундаки,
ҳар бир оила ўзига хослиги билан
ажралиб туради. ―Давлат
хизматчиларининг оиласи жамиятда
алоҳида ўрин эгаллаб, доимо хавф билан,
яъни оила етакчисини йўқотиш билан
юзма-юз бўлиб келган‖
18
. Бунга бир
қатор тарихий мисолларни келтириш
мумкин. Касбий фаолият ва оиланинг
бир-бирига таъсири қатор сабаблар билан
белгиланади. Булар маълум
бир касб
эгасининг, ватанни ҳимоя қилиш йўлида
танланган касбнинг мақсад ва
вазифалари билан боғлиқдир. Айрим
касб эгалари хизмат тақозосига кўра
оиласи билан меҳнат фаолияти давомида
бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кўчиб
ўтади. Бу ўз навбатида оилавий
муносабатлар, яъни эр-хотин ҳамда
фарзандлар ва ота-оналар каби
муносабатларда ифодаланади.
Оила бир қатор ижтимоий функцияларни
бажариш билан бирга, айрим таъсирларга
ҳам учрайдики, бу эса ижтимоий
функцияларда ўз ифодасини топади.
17
Шоумаров Ғ. Б., Шоумаров Ш.Б. Муҳаббат ва оила. –
Тошкент: Ибн Сино, 1994. – Б. 120.
18
Самаров
Р.С.
Қуролли
Кучлар
тизимининг
феминизациялашуви: ривожланишнинг ўзига хослиги ва
ижтимоий механизми (Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучлари
мисолида)
//
Фалс.ф.д,
диссертацияси.
– Тошкент: ЎзМУ, 2005. – Б. 195.