Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Бу яхши, бироқ кафанни очиб, унинг ичидагига қарашимиз лозим эмасми? 
Гўштлари чириб кетган у калла суягининг нимасидан қўрқамиз? Бошимизга бармоғимиз
билан урган пайтимизда “тақ-тақ” дея эшитилган овозлар бизнинг ҳам айни оқибатга
маҳкум, худди шундай қуруқ бошга соҳиб эканимизни эслатмаяптими?!. Гўштларидан
айрилган у қуруқ калла суягида ёлғонлардан тозаланган аччиқ бир ҳақиқатни
кўрмаяпмизми?! Бош суягидаги кўз чуқурларига ўз кўзларимизни қўйиб, бир лаҳза нариги
дунёга, ундан ҳам йироқларга нега қарамаяпмиз?!.
Ҳамма ерга кўз ташларкан, босаётган тупроғимизга қараркан, борган ерларимизни
яхшилаб кўришни истарканмиз, қабрларга, қабр ичидагиларга нега қарамаймиз?!
Кун сайин, дақиқалар сайин яқинлашиб бораётганимиз у манзилдан нега юзимизни
ўгирамиз, нима учун қабристонлардан йироқроқ юрамиз! Агар юзимизни дунёга бурсак,
унда абадий қоламиз, қабристонга умуман яқинлашмаймиз, ўлим нима эканини билмай
бахтиёр яшаймиз, дея ўйлаймизми?!
Бу саволга ҳам қабрдагилар жавоб беришади:
“Ҳа, шундай деб ўйлайсиз! Биз ҳам худди шундай ўйлар эдик!..”
Бу жуда тўғри жавоб эди! Зотан, қабристонда ҳеч ким ёлғон гапирмайди! Ҳамма нарса,
ҳамма рост гапиради,бу ерда... Бу ер ҳақиқатан ҳам бошқа бир олам эди! Ҳамма нарса,
сукутда, тириклар оламидаги ғала-ғовур овозлар йўқ!.. Бу ерда ҳамма нарса шундай
сокинлик билан, шундай сассизлик билан англатилади!
Ибратомуз бир сукунат, сермаъно жимжитлик ҳукмрон қабристонда...
Бу қабристонни тўлдирган минглаб инсонлар ҳеч шубҳасиз, бир пайтлар кўча-кўйларни,
бозорларни тўлдириб, у ёқдан-бу ёққа елиб-югурган одамлар эди! Бу ерга келиб ярим
соат ўтирар-ўтирмас, сиқилиб-зериккан, нима қилишларини билмасдан, тезроқ
қабристонни тарк этишга шошилган шу инсонлар, узоқ йиллардан бери мана шу
қабрларида айни шаклда, айни сукунат ичра жимгина ётишарди.
Қабрларга қараганча, такрор-такрор ўйлай бошладим: “Ажабо, бу ерда ётган
маййитларнинг ҳеч қандай ташвиши, ғам-қайғуси йўқмикин? Шуни ўйларканман, ҳар бир
қабрга бирма-бир қарадим. Саволларимнинг жавобларини яна шу қабр остида
ётганлардан эшитишни истардим!
Йўқ, ундай эмас! Худо ҳаққи, асло! Уларнинг ҳеч бири ғамсиз, қайғусиз эмасди!
Қабрдагиларнинг барчаси, қиёматга қурилган соат, маҳшарга тортилган камон сингари
эди!..
Барчаси нафасини ютганча, қимир этмасдан, ўша онни – қайта тириладиган лаҳзаларини
кутиб ётишарди!..
Юзлари ва нигоҳлари бир-бириникидан фарқ қиларди! Қайси бирининг сўнгги
табассуми, қайсинисининг охирги пушаймонлиги, яна киминингдир энг сўнгги томчи ёши
кўзларида қотиб қолган эди!!!
Барчаси ана шундай ҳолатда кутишмоқда эди, Маҳшар кунини!..
Ажабо, менинг юзим, менинг сўнгги кўринишим қандай бўлар экан?
Юзимда энг охири қайси маъно, нигоҳларимда қандай ифода муҳрланар экан?!..
Қўрқиб кетдим, ваҳимага тушдим... Ўлимдан эмас, ўлимдан кейинги вазиятдан қўрқаётган
эдим...
Аллоҳни ўйладим, бошим эгилиб, бўйним букилиб қолди... Оёқларимдан мадор кетиб, бир
қабрнинг шундоқ ёнгинасига ўтириб қолдим. Қанчалик ожиз, қанчалар чорасиз эканимни
17 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish