Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
ичида яшаган жамоани кўпроқ эътиборга олардим. Ўзим учун танлаган бир “имиж”им бор
эди. Ўз тарихига эга, миллатчи ҳамда муҳофазакор имиж эди бу. Ўзимни ана шу имижим
билан танитар, унинг йўқолишини истамасдим. Жумладан, жума намозларига боришим
ҳам айнан шу имижимнинг мажбурий бир хусусияти эди. Аллоҳга ишонардим, имоним бор
эди, бироқ ёлғиз Аллоҳ учун намоз ўқимасдим...
Ҳозир эса, аҳвол тамоман фарқли!.. Энди на имижимни, на жамоанинг бошқа ҳукмларини
инобатга оламан. Ўзимни устидаги либоси ёниб кетган инсондек кўряпман. Неча
йиллардан буён асраб келган имижимни белгилаган шу кийимларимни шоша-пиша
эгнимдан ечиб отарканман, на жамоани кўз олдимга келтираман, на улар мени ялонғоч
ҳолатда кўриб қолишларини!..
Буларнинг ҳеч бири мени қизиқтирмайди!
Энди мен учун ягона аҳамиятга лойиқ бир борлиқ–Аллоҳ таоло!
Мен Аллоҳнинг қулиман ва шу қуллик нимани тақозо қилса, барчасини бажаришга
мукаллафман! Бор-йўғи шу! Бундан бошқа ҳеч нарса мен учун афзал эмас! Нафсим
хоҳламаса ҳам, ибодатлар шум нафсимга оғирлик қилса ҳам, бошқа мусулмонлар сингари
намоз ўқишга, бошқа мусулмонлардек ҳаромлардан қочишга ҳаракат қиламан!..
Бундан ташқари, бошқа мусулмонлардан менинг нима фарқим бор? Бой ва бообрў
эканимми? Касал бўлмасимдан олдин шундай деб ўйлардим. Тарозининг бир тарафига
мингта ишчини, иккинчи тарафига ўзимни қўйсам, албатта мен оғир келаман, дея
фахрланардим! Минг ишчини қўл остида ишлатган, мингта ишчини моддий жиҳатдан
таъминлаган бир инсон, албатта улардан оғир келиши, улардан анча юқори туриши
табиий ҳол эди!
Бироқ, хасталик хабари келиши билан ҳаммаси ўзгарди!..
Аллоҳ билан юзма-юз келган, Унга қайтишим муҳаққақ эканини бир лаҳзада
англагандим!.. Шу тушунча сабаб таниганим ягона ва энг муҳим ҳақиқат, халқ аҳамият
берадиган бойлик ҳамда обрў-эътибор сингари нарсаларга барча мулкнинг, бутун
коинотнинг соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг қиймат бермаслиги эди! Шу боис ҳам халқ
наздидаги эътиборим Ҳақ наздида якун топган эди.
Ҳақ наздида ягона қимматли нарса қуллик эди!.. Қулликнинг қадрини жойига қўйиш эди!
..
Яна ҳам аниқроқ эътироф қилиш лозим бўлса, Ҳақ наздидаги тарозининг бир тарафига
менга ўхшаган бир бошлиқни, иккинчи тарафига Аллоҳга гўзал қуллик қилган бир ишчини
қўйсалар, ҳеч шубҳасиз, ана шу ишчи оғир келган бўларди! Шундай экан, дунёвий
обрў-эътибор билан кибрланишга, ғурурланишга асло ҳожат йўқ эди! Нафсимга қанчалик
оғир келмасин, Аллоҳга лойиқ қуллик қилишга, ҳатто беш минг машаққат билан бўлса
ҳам, беш вақт намозни ўқишга ҳаракат қиламан! Маҳкам тутганим бу маънавий арқонни
асло, асло қўйвориш ниятим йўқ!..
Кейинги кунларда бош оғриғим бир оз кучайди.
Бу оғриқларнинг сабабини билмаган кунларимда фақатгина оғриқни ҳис қилар ва
улардан тезроқ қутилишни истардим. Энди эса бу оғриқлар улкан бир дарахтнинг кичик
тиканларидек кўринарди кўзларимга.
Шифокорим Закийбек эса, аҳвол қанчалик умидсиз бўлмасин, тиббий муолажани
бошлашимни истарди. Муолажанинг бошқа тарафлама таъсирларини ўйлаб, бунга рози
бўлмадим. Баъзи яқинларимга бир оғайнимнинг хаста эканини айтгандим. Гиёҳлардан
19 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |