Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
– Ассалому алайкум, дадажон! Хуш келибсиз!
Бу майин овоз қизим Асмоники эди. Суюкли онажонимнинг исмларини қўйгандик унга.
“Хуш кўрдик султоним!” дея бағримга босдим уни. Уйимизнинг султони эди у.
– Хўш қандайсан, султон?– эркаладим.
Жавоб бермади. Ширингина жилмайиб, мени ўпиб қўйди. 
Биргаликда овқатланиш хонасига кирдик. 
Бир-икки луқма ейиш билан кифояландим-да, болаларимни кузата бошладим. Илгари
болаларимга қараганимда келажакка оид нарсалар ҳақида хаёл сурардим. 
Суюкли қизим катта бўлса, онасидек, ҳатто онасидан-да оқила бека бўлади. Уни ўзим
турмушга узатиб, бениҳоят гўзал, шинам уй олиб бермоқчи эдим. Бир қучоғимда
набирамни олиб, иккинчи қўлимда қизимни қучганча сайрга чиқишни орзу қилгандим!.. 
Арслон ўғлим Қутсални эса, билимли, тарбияли ишбилармон қилиб етиштирмоқчи эдим.
Барча ишларимни унга топширганимдан кейин, улкан бир яхта қурдириб, дунё бўйлаб
икки-уч йиллик саёҳатга чиқмоқчи эдим!.. Бироқ, барчаси тугаганди!..
Болаларимга қарар эканман, олти ойдан нарёғини кўра олмасдим!.. 
Олти ой сўнггидаги манзара эса, менинг орзуларимни остин-устун қилиб юборган эди.
“Юрагим пора-пора бўлди!..” деганларнинг аҳволи менимча худди шундай бўлса керак,
қалбим вайрон бўлган эди. Рўпарамда овқатланаётган икки фарзандимни эмас,
оталаридан эрта айрилган саккиз ва ўн бир ёшдаги етимларни кўрардим!..
Ғалати бўлиб кетдим. Бўғзимга аччиқ бир нарса тиқилиб қолгандек туюлди. Бутун
юзимга ҳарорат ёйилган, ич-ичимдан тошиб келаётган қайноқ бир нарса кўзларимни
тўлдираётганини ҳис қилдим.
Йиғлаётгандим!.. Оғзимни бекитганча дарҳол ўрнимдан турдим. 
“Негадир кўнглим беҳузур бўляпти”, дея ўзимни ваннахонага урдим. Эшикни бекитишим
баробарида кўз ёшларим селдек қуюлди. Неча йиллардир йиғи не эканини унутган
менингдек бахтиёр инсон тўйиб-тўйиб йиғлардим... Овозимни босишга нечоғлик уринмай,
ўкраб-ўкраб йиғлардим... Ташқарига эшиттирмаслик мақсадида ваннадаги жўмракларни
охиригача очиб юбордим. Тепадан фавворадек отилиб тушаётган сувнинг остига
кийимларим билан кирар эканман, нима қилаётганимни фаҳмлашдан ожиз эдим...
Шиддат билан оқаётган сув кўз ёшларимга қоришиб юзимни юварди. 
Менга нима бўлди, не кўйга тушдим?..
Ҳа, ваннада икки букланиб ўтирганча сел бўлиб йиғлаётган бу одам ¬¬¬– кўпчилик унга
ҳасад қиладиган ва унинг ўрнида бўлишни исташган бир жаноб, катта ишбилармон киши
бўлган – Салжуқбей эдим!..
Машинамда Ғозийамирга, яъни фабрикага қараб йўл олдим. Энди нима қилишим
кераклиги ҳақида ҳали бир қарорга келмагандим. Бундай қарорга келгунимга қадар
худди ҳеч нарса бўлмагандек, эски яшаш тарзимни, одатий бўлган ишларимни давом
эттирмоқчи эдим.
Албатта бу ташқи кўринишим эди!..
Ички дунёмда эса, аллақачон қиёмат қўпган, қиёматдан кейинги сукунат ҳукмрон эди
гўё!..
Истасам ҳам, истамасам ҳам тўхтовсиз ўлим ва ўлишим ҳақида ўйлар эдим! Ҳамма
нарсага ана шу ўлим тушунчаси билан ёндашар, ҳар бир нарсани ўлим тушунчасидан
келиб чиқиб мушоҳада қилар эдим. Фабрикага боргач, ўзимдаги бу ўзгаришни янада аниқ
ҳис қилдим. Гўё бошқа бировнинг фабрикасига киргандек эдим! Атрофимга
боқарканман, иш хусусида ҳеч қачон бундай беғам, бепарво бўлганимни эслай олмайман.
2 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish