Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
дори тайёрлайдиган бир кишини тавсия қилишди. Уларнинг айтишича, табибнинг
дорисидан кўпчилик тузалган экан. Таваккал қилиб, шу табибга бордим. Миямнинг
рентген суратларини кўрсатиб, аҳволни тушунтирдим. У киши менга Аллоҳдан умид
узмаслик кераклигини, берган гиёҳларини маълум тартиб билан ичишим зарурлигини
билдирди. Менга ҳам айнан мана шу тавсия маъқул келганди. Чунки, жуда оз бўлса ҳам,
мени умидлантирадиган бирор чорани қўллашни истардим. Бундан ташқари бу
гиёҳларнинг бошқа кимёвий дориларга ўхшаб, зарарли томони йўқ эди. Табибнинг
айтганига биноан, гиёҳларни ича бошладим.
Табиат бағридан йиғилган бу гиёҳлар дорихонадан олинган дориларга нисбатан яхшироқ
кўринганди, кўзларимга. Соғайишим учун агар бир мўъжиза лозим бўлса, бу мўъжиза
одамларнинг қўли билан тайёрланган дориларда эмас, Аллоҳ томонидан яратилган ушбу
ўсимликларда мавжуд бўлиши керак эди.
Фабрикада кечадиган вақтимнинг кўп қисмини асосан китоб ўқишлик билан ўтказардим.
Бу ерда ўзим учун мўъжазгина бир кутубхона ташкил қилдим. Турли мавзулардаги
қизиқарли китобларни сотиб олдим. Энг менга манзур бўлган китоблар эса, тасаввуфий
ривоятларни англатган китоблар эди. Бу дунёга не буюк зотлар келиб-кетмаганди!
Барчаларининг бир-бирдан гўзал кароматлари бор эди. Ўзларини зиёрат қилиш учун
келган одамлар билан бир оғиз гаплашмай туриб, уларнинг нима мақсадда келишганини
билишар ва эҳтиёжларини қондиришарди. Ана шундай ҳол аҳли бўлган бир киши билан
учрашишни, унга юрагимдаги дардларимни айтишни ҳамда унинг ҳақиқатдан баҳс этган
суҳбатини тинглашни истардим.
Бундай инсонлар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг “Ўлмасдан олдин
ўлингиз” деган тавсияларига амал қилиб, ҳар кун ўлимнинг нима эканини тафаккур
қилиб, ўлимни эслаб яшайдиган кишилар эди. Ўлаётган бир одамнинг аҳволини ҳар ҳолда
улар яхшироқ тушунишарди.
Ажабо, бизнинг давримизда ҳам шундай шайхлар, муршидлар бормикин?
Шундай ўйлар билан ўтирарканман, хаёлимга бирдан Исмоил келди. Дўкондаги истарали
сотувчи! Барча унга ҳавас билан қарайдиган келишган йигит. “Алсанжоқ”нинг шиддатли
сафобахш муҳитидан ўзини тортиб ололган эди. Тунги клублардаги қизлардан кўра
масжиддаги кекса кишиларнинг суҳбатини афзал билган бу хушсурат йигит, самимий
ҳаракатлари билан ҳам атрофидагиларни ҳам мени ҳайратда қолдирган эди!..
Лекин, у пайтда Исмоилнинг бу ҳаракатлари менга негадир эриш туюлганди, ёшлик
гаштини сурмайдими, дея ўйлагандим, тўғрироғи...
Исмоилни тариқатга кирган деб эшитгандим. Бу қанчалик тўғри эканини билмайман.
Суҳбати ширин бўлган бу йигит билан қаерда кўришиб қолсак, ҳар доим узоқ гаплашар,
ҳазиллашиб турардик. Унга: “Нима гаплар, замонавий ақидапараст?” дердим. Бироқ, бу
ҳазилимдан ҳеч хафа бўлмасди. Менга жамиятнинг бузилганидан, тизимнинг
адолатсизлигидан, ахлоқий меъёрларга путур етганидан сўзлар, ва: “Аввал инсон, кейин
мусулмон бўлишимиз керак”, дерди.
Албатта, унинг гапларига кўпам эътибор бермасдим!..
Жамиятда ўрнини тополмаган бундай кимсалар албатта жамиятга лой чаплайдилар.
Мен буни муваффақиятсизлик натижаси сифатида кўрардим. Шунинг учун насиҳат
қилиши ва насиҳатига қулоқ солиниши керак бўлган киши, Исмоил эмас мен эдим. Чунки
узоқ йиллар давом этган сотувчиликдан кейин, қанча машаққат билан кичикроқ бир
дўкон очган омадли инсон Исмоил эмас, мен – аканг қарағай эдим. Сўзига қулоқ
20 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |