Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
ишларида ёрдамчи бўлишимни тавсия қилишаркан, Аллоҳдан асло умид кесилмаслиги
лозимлигини “унга” етказишимни билдиришди... Мен албатта бу насиҳатларни ўрнига
қўйишимни айтиб, хайрлашдим.
Анча енгиллашгандим!..
Ўлим ва охират ҳақидаги китобларни сотиб олдим. Уларни бир неча марта диққат билан
мутолаа қилдим. Бу китобларни олдин ўқиганимда ҳеч шубҳасизки, бу қадар
англаёлмаган, ҳозиргидек таъсирланмаган бўлардим.
Мавзуга оид ояти карималар, ҳадиси шарифлар мени ростдан ҳам тўлқинлантирди,
қалбимни титратди...
Гарчи, ўлим тушунчасини ҳамон ёқтирмасдим, аммо бу тушунча мени олдингидек қўрқувга
солмай қўйганди. Ўлимдан қочишнинг иложи йўқ эди, барча инсонлар албатта ўлажакди.
Менинг ана шу инсонлардан ягона фарқим, ўлимим ҳақида олдинроқ хабар олганим ва
тез орада ўлишимни билганим эди. Яхши, аммо бу қандай фарқ эди? Бир кишининг ўз
ўлими ҳақида хабар олиши, қачон ўлишини аниқ билиши унинг учун бирор қийматга
эгамиди?
Ўлимнинг не эканини билган ҳолда, ўлимини кўрган ҳолатда ўлимга қараб юриш яхшими,
йўқса, ўлимдан бехабар яшаркан, бир лаҳзада унга рўпара келишми?
Бу саволга аниқ бир жавоб тополмайман! Масалага охират назари билан қарарканман,
ўлимнинг не эканини билган ҳолда, ўлим ҳақ эканини эътибордан қочирмаган ҳолатда
яшашнинг охиратдаги оқибати албатта яхши бўлади, деган қаноатдаман. Чунки, биз
ёқтирмасак-да, ўлимга, ўлимдан кейинги ҳаётга томон бир-бир босиб бормоқда эдик. Шу
боис кун сайин, дақиқалар, сониялар сайин яқинлашиб бораётганимиз ўлимимиздан
хабардор бўлиш, унга тайёрланиш, ўлимнинг чангалига тасодифан тушгандан кўра
яхшироқ бўлса керак...
Бироқ, инсонлар бунга чидай оладиларми, ўлим хабарини кўтара олишармикин?
Серқатнов шоҳкўчалар бўйлаб номаълум сел янглиғ оқиб кетаётган шу одамларнинг
барчаси, ҳеч шубҳасиз, ҳаммаси ўлиши аниқ. Уларнинг орасида албатта мендан аввал
ўладиган ким қанча инсон бор эди. Агар ана шу қачон ўлишларини билмайдиган
кишиларга қай пайт ўлишлари билдирилганда нима қилишарди? Ёки барча одамларга
баъзи ҳайвонлар сингари, маълум бир йилгача умр берилганда, ўлишларига бир неча
йил, бир неча ой ва ё кун қолганда, нима қилган бўлардилар?
Бунга қандай чидашарди, демайман! Чунки, чидай олишмасди!..
Қўлларидан баъзи моллари олиб қўйилган вақтда жазавага тушадиган, ўзини у ёқдан-бу
ёққа урадиган неча инсонлар, қўлларидан ҳаётлари олиб қўйилганда ҳеч шубҳасизки,
чинакам телба, ҳақиқий жиннига айланган бўларди!..
Дунёга, бойликка ҳирс қўйган қанча инсонга уч йилдан кейин ўласан эмас, ўттиз уч
йилдан сўнг ўласан, дейилса, ўзгаришга ҳаракат қилар, ўлимига ўн йил қолганда
дунёдан этагини силкиган бўларди!
Ҳайратланарли эмасми! Ўлишларини, мутлақо ўлишларини билган бу инсонларга, фақат
қачон ўлишлари билдирилсагина, ҳамма нарса, дунёдаги ҳамма нарса бирдан ўзгаради.
Чунки, ўлимни билиб, ўлимни кўриб яшаш, йўлбарслар кезиб юрадиган ўрмонда сайр
қилишдек бир гап эди!..
Ҳар лаҳзада устингизга ташланиши мумкин бўлган йўлбарсларни била туриб, худди ҳеч
қандай хавф-хатар йўқдек, гулханда гўшт пиширишингиз, ўйин-кулгу қилишингиз
мумкинми?! Албатта йўқ! У ҳолда, бу инсонлар ўлимдан бехабар экан, ўлим рамзи бўлган
13 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |