Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
кундан буён бошим оғрияпти”, дея жавоб берди. Турган еримда қотиб қолдим! Икки
кундир боши оғриётганмиш!.. “Негадир ваҳимага тушдим”, деёлмайман, чунки нега
эканини яхши биламан. Дарҳол доктор чақирдим. Текширувдан сўнг, бир нечта дори ёзиб
берди ва хасталик у қадар жиддий эмаслигини айтди.
– Доктор! Оғриқнинг сабаби нима? – сўрадим, ҳар хил хаёллардан қутилолмай.
– Жаноб, бош оғришининг кўплаб сабаблари бор. Қизимиз бир оз шамоллабди, шунга
оғриган бўлиши мумкин,– деди.
Ростдан ҳам бош оғриғининг минглаб сабаби бўлиши мумкин эди. Аммо менинг ақлимга
келгани, мени қўрқитгани ягона, биттагина сабаб эди.
Докторнинг сўзларидан кейин анча енгил тортгандай бўлдим. Ўзимни қўлга олишга
уринарканман, “Бошимдаги шишнинг менда эмас, қизимда бўлишини хоҳлармидим?” дея
ўйладим. Бу хаёлдан титраган юрагим қаъридан бир фарёд юксалди:
“Аллоҳ асрасин!..” Бу фарёд юрагимдан тилимга кўчди”Аллоҳ асрасин!..” Қизимни,
султонимни маҳкам бағримга босдим!.. Шишимни пешонамга, қизимни қучоғимга олганча,
ич-ичимдан Тангри Таолога дуолар қилдим...
Кўнглим тўлиб кетди. Қалбимни юмшатган нарса меҳр-шафқат туйғуси эди. Отанинг,
онанинг фарзандига нисбатан ҳис қиладиган энг кучли икки туйғудан биттаси бўлган
раҳмдиллик эди бу!..
Ҳақиқатдан ҳам болаларимизни ҳатто ўзимиздан ҳам қаттиқроқ яхши кўрамиз, уларга
ўзимиздан кўра кўпроқ ачинамиз... Ва бу туйғулар ҳақиқатдан ҳам гўзал эди.
Севги ва меҳр-шафқат!
Яхши, аммо бизларга ана шу меҳр-муҳаббат туйғусини берган Аллоҳ-Таоло бизни
севмайдими, бизга бизчалик раҳми келмайдими?! Агар ҳақиқатдан ҳам бизни севса,
бизга марҳамат кўрсатса, у ҳолда пешонамдаги шу дард, балони нега берди менга? Ахир
мен эндигина ўттиз етти ёшдаман-ку! Ўлиб кетсам, икки норасида болам етим бўлиб
қолмайдими? Суюкли аёлимни бева, ширин-шакар фарзандларимни етим қилиб қўядиган
бу Илоҳий тақдир, ҳақиқатдан ҳам марҳаматли тақдирми?
Агар мен бўлганимда эди, агар менда раҳмдиллик туйғусидан бир озгина бўлганда эди!..
Тўхтадим! Тўхтаб қолдим... Ўйлай бошладим!.. Хў-ў-ш, мен бўлганимда,нима қилган
бўлардим, мен?! Бу ер абадий қолинадиган дунёми? Ёки, яхши билан ёмон ажратилиб,
яхшилар роҳатга етиштириладиган Жаннатми? Охиратдаги Жаннатни дунёга кўчириб,
дунёни абадий манзил қилармидим?! Булар нақадар аҳмоқона хаёллар эди!
Ҳамма нарсани биладиган, ҳар ишни ирода-идора қиладиган ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи!
У ҳолда, нега Унинг хоҳишига қарши чиқиб, норози бўляпман? Нега Унинг тақдиридан
хафа бўлиб, исён қиляпман? Имон келтирганим, ҳақиқатдан ишонганим Аллоҳ-Таоло
бизларга абадий дунё ҳаётини ваъда қилган. Ваъда қилиб, Ўз ваъдасидан
қайтганмидики, мен Ундан хафа бўлсам!
Албатта йўқ! Зотан Раббимиз бизга бу дунёнинг абадий эмаслигини, ҳамма инсон
албатта бир кун келиб ўлажагини билдирмаганмиди?! Шубҳасиз, билдирган эди, бироқ
билган борми? Билган билан англаган борми?
Шу инсонларга қаранг!.. Оламларнинг Парвардигори уларни яратиб қўйиб, барчасига
“Албатта ўласиз”, дея буюрмоқда, бироқ тинглайдиган одам йўқ! Чунки, одамларга
Аллоҳнинг буйруғидан кўра дўхтирларнинг гапи тезроқ таъсир қилади, гарчи уларнинг
сўзлари хато бўлса ҳам! Мабодо бир дўхтир бир кишига “Яқинда ўласан!” деса, у хаста
ўша заҳоти салкам ўлаёзади!
10 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |