Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Ва ана ўшандагина англайдилар, тушуниб етадилар ўлимнинг нима эканини!
Ўйлаяпман, беморлар ва шифохоналар ҳақида фикр юритяпман. Хасталар ҳамда
хастахонада улар ётадиган ўринларни кўз олдимга келтиряпман! Ётоғига узалганча,
дардининг изтиробидан қийналаётган инсонларнинг аҳволларини тушунишга уриняпман.
Уларни қанчалик англасам, шунчалик ачиняпман, бу бечора хасталарнинг ҳолига. Чеккан
изтиробларидан чарчаган кўзларла шифокорга термулиб, ундан биттагина мусбат сўз
эшитиш илинжида бутун вужуди қулоққа айланиб, ўзларига берилган дорини гўё обиҳаёт
ичаётгандек ихлос билан ичаётган бу бечоралар нима қилса-қилсинлар, Илоҳий
тақдирни ўзгартиришга кучлари етмайдиган ўлим маҳкумлари эди улар!
Албатта, фақат уларгина эмас, барча-барча инсонлар уларникига ўхшаш дардлар,
изтироблар қўйнида айни оқибат сари одимламоқдалар.
Ҳеч нарса бўлмагандек, ҳеч нарса бўлмайдигандек яшашда давом этаётган бу инсонлар
хаста бўлганда чекиладиган изтиробларни, ўлгандан кейинги азобларни билганларида
эди, шубҳасиз дунёга келишни истамаган бўлишарди. Чунки, шу инсонларга етишадиган,
шу инсонларга етишиши мумкин бўлган шундай азоблар бор эдики, ҳатто қирқ йил сафо
ичра яшаш ҳам бу изтиробларни чекишга арзимас эди!.. Дунё ҳаётида қирқ дақиқа сафо
сурмай туриб, шундай дардларга гирифтор бўлган минглаб инсон, миллионларча бечора
бор эди.
У ҳолда бу дунёга нега, нега келдик?! 
Мусулмонларнинг, барча мусулмон инсонларнинг бу саволга берадиган жавоблари
маълум! Бу дунё ҳаётини бир имтиҳон ери деб биладиган барча мусулмонлар “Биз бу
дунё ҳаётига Жаннатни қўлга киритиш учун келдик”, дейишади.
Тўхтадим, жим бўлиб қолдим, ўзимни йўқотаёздим!..
Аммо мен бу сўзни, бу жавобни нега ўзимга эмас, мендан ташқари мусулмонларга
нисбатан қўлладим? Ҳолбуки, мен ҳам мусулмон эдим, мен ҳам худди шу жавобни, худди
шундай қатъийлик билан беришим керак эди! Ёки мен бунга ишонмайманми?
Ўзимни тафтиш қилдим. Аллоҳнинг борлигига қандай ишонсам, ҳеч шубҳасизки,
Аллоҳнинг ваъдаси бўлган ушбу сўзга ҳам худди шундай ишонаман. Бироқ, ишонганим
билан унга керагича аҳамият бермасдим. Дунёга нима учун келдик, деган саволга
берадиган ё бешинчи, ё ўнинчи жавобим эди бу. 
Жуда соз, у ҳолда олдинги тўртинчи ёхуд тўққизинчи жавоб қайсилар эди? Ортиқча
қийналмасдан топдим бу саволнинг жавобини: бари пулга, ҳаммаси моддиятга, барчаси
нафсий орзуларга оид нарсалар эди. 
Кулдим. Уч-тўрт кунгина олдин мутлақо тўғри дея мармарга ўйилган ёзувдек, қалбимга
чуқур қилиб ёзиб олганим жавоблар, ўлим ҳақиқатининг енгилгина битта шабадасида
ўчиб кетган эди!.. Нақадар бемаъни, қанчалар беҳуда жавоблар экан, улар. Ўлимнинг
совуқ шамолида ўчиб кетмайдиган биргина жавоб бу “Жаннатни қўлга киритиш учун!..”
бўлса керак.
Бу тўғри жавобмиди?
Жаннатга эришиш, унга кириш учун шунчалик изтиробларга, азобларга арзирмикин?!
Ёшлигимдан бери Жаннат ҳақидаги эшитган, билганларимни ўйлаб кўрдим. 
Шундай бир ҳаёт ростдан ҳам бормикин? Албатта бор!
Бу дунёни ҳамда шундай улкан коинотни яратишга қодир бўлган Аллоҳ таоло шубҳасиз
Жаннатдек манзилни ҳам яратишга қодирдир! Биз яшаётган дунё ҳаёти қанчалик
11 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish