Пешоб лаборатор таҳлиллари, буйрак патологиясида биохимик текширувларнинг клиник интерпретацияси



Download 48,05 Kb.
bet9/10
Sana24.02.2022
Hajmi48,05 Kb.
#245726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу Пешоб лаборатор тахлиллари.

Гиалин цилиндрлар - ярим тиниқ, нозик, учлари юмалоқлашган гомоген таркибли, турли шаклда (калта ёки узун, кенг ёки тор, эгилган) бўлиб, препаратни ёркин ёритилганда яхши кўринмайди. Соғлом одам ва болалар сийдигида гиалин цилиндрларни фақат камерада текширилганда аниқлаш мумкин. Сийдикни Нечипоренко усули билан текширилганда меъёрда 1 мл сийдикда 20тагача гиалин цилиндрлар, Аддис-Каковский усули буйича эса кунига 20 000 тагача бўлади.
Гиалин цилиндрлар буйракнинг барча органик касалликларида сийдикда доимо учрайди, уларнинг миқдори жараён оғирлигига боғлик бўлмайди. Уларнинг юзасида кристаллар, лейкоцитлар, эритроцитлар, буйрак эпителийси, донадор оқсил массалари, бактериялар тўпланиши мумкин. Геморрагик гломерулонефритда цилиндрлар қўнғир рангга, инфекцион гепатитда эса сариқ билирубинни яшил биливердинга оксидланиши натижасида билирубин уларни сариқ, сарғимтир яшил ва яшил рангга бўяйди.
Донадор цилиндрлар - тиниқ бўлмаган, майда ёки дағал донадор таркибли, сариқ рангда ёки деярли рангсиз. Дағал донадор цилиндрлар буйрак эпителий ҳужайралари парчаланишидан ҳосил бўлса, майда донадорлар - нейтрофиллар парчаланишида ёки каналчаларда физик - кимёвий шароитларни ўзгаришида оқсил коагуляциясида ҳосил бўлади. Улар гломерулонефрит, пиелонефрит, буйрак сили, ўсмаси, диабетик нефропатия, инфекцион гепатитда, билирубин билан сариққа ёки скарлатина, тизимли қизил бўрича, остеомиелит ва бошқаларда биливердин билан яшил рангга бўялган холда аниқланади.
Эпителиал цилиндрлар буйрак эпителий ҳужайраларидан ташкил топади,
доимо кўп ёки кам интенсивликда сийдик пигментлари билан бўялади ва шу ҳужайралар фонида жойлашади. Ўткир буйрак етишмовчилигида, тубуляр некрозда, ўткир ва сурункали гломерулонефритда сийдикда аниқланади.
Ёгли цилиндрлар буйрак эпителий ҳужайраларининг ёғли дистрофиясида буйрак каналчаларида ёғ ҳужайраларидан пайдо бўлади. Ёғга айланган буйрак эпителийси фонида жойлашади, баъзан бу препаратларда холестерин кристаллари ва ёғ кислоталар игналари топилиши мумкин. Бу цилиндрлар ёг томчилари ҳисобига нурни ютади ва микроскопнинг кичик катталаштиришида ёғга айланган буйрак эпителийси каби қора туюлади.
Сурункали гломерулонефритда, пиелонефритда, асоратланган
нефротик синдромда, липоид ва липоид-амилоид нефрозда ҳамда диабетик нефропатияда кузатилади. Липоидлар поляризацион микроскопда икки томонлама нурни синдиради, микроскопнинг қора майдонида тўрт оқ сегментлардан ҳосил бўлган қора крестлар кўринишида ифодаланади. Нейтрал ёғ бундай хусусиятга эга эмас. Лейкоцитар цилиндрлар кулранг бўлиб, лейкоцитлардан ташкил топади ва улар фонида жойлашади. Ўткир пиелонефритда, сурункали пиелонефрит хуружида, буйрак абсцессида каналчаларда ҳосил бўлади. Эритроцитар цилиндрлар - пушти - сариқ ва қизғиш - жигар рангда бўлиб, буйрак каналчаларида буйрак гематуриясида ҳосил бўлади (буйрак инфарктида буйрак паренхимасига қон қуйилганда, эмболия, ўткир диффуз гломерулонефритда), эритроцитлардан ташкил топади ва улар фонида жойлашади. Цилиндрик ҳосилалар аморф тузлардан ( сохта ёки тузли цилиндрлар) иборат бўлиб, натив препарат қиздирилганда ёки препаратга 10%ли ишқор (урат цилиндрлар) ёки 30 % сирка кислотаси (аморф фосфатли цилиндр) томизилганда эриб кетади. Тузли цилиндрлар кальций оксалат кристалларидан, сийдик кислотаси ва бошқалардан, уларнинг қандайдир асос, одатда органик асосда, шиллиқдаги кристаллизацияси натижасида ҳосил бўлади. Шиллиқ сийдик чиқариш йўллари эпителийси билан ишлаб чиқарилади ва доимо сийдик чўкмасида оз микдорда учрайди.



Download 48,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish