Сийдикнинг кимёвий таркиби
Ҳозирги вақтда сийдикни кимёвий ўрганиш бир вақтнинг ўзида 8-12 параметр ҳақида маьлумот берувчи автоматлаштирилган усулда олиб борилмоқда.
pH
pH – одатда сийдик pH даражаси нисбатан кислотали, аммо улар хар хил реакцияларда (4.5−8) бўлиши мумкин.
Сийдик pH ининг ўзгаришига олиб келадиган сабаблар :
рН 7 дан баланд
|
рН 5 дан паст
|
Ўсимлик маҳсулотларини истемол қилганда
Кучли кислотали қусишдан кейин Гиперкалимияда
Шиш пайтида
Бирламчи ва иккиламчи гиперпаратиреозда
карбоангидразалар ингибиторини қабул қилганда
Метаболик ва нафас алкалозида
|
Метаболик ва нафас ацидозида
Гипокалиемияда
Сувсизланишда
Темпратурада
Қандли диабетда
СБЕ
Сийдик тош касаллигида
|
Тест-тилимчалар билан аниқланадиган сийдик таҳлили
Усул принципи
Тилимчалар реагент зонаси таркибида кўк бромтимол, кислота-ишқор индикатори бўлиб, у рангини pH 5-9 диапазонда ўзгарганда олов рангдан сариқ ва яшил орқали кўкгача бўяйди.
Кислоталик шкаласи:
0_----------------------------------7------------------------------14
Кислотали муҳит Нейтрал муҳит Ишқорий муҳит
Янги сийдик меъёрда кучсиз кислотали реакцияга эга бўлади (pH 6,0 атрофида). Сергўшт овқат сийдикдаги pH кўрсаткичининг кўпроқ кислотали томонга ўтишига сабаб бўлади. Таркибида хайвон оқсиллари кам, сабзавот ва мевалар кўп бўладиган овқат сийдикнинг ишқорланишига олиб боради.
Ёт омиллар таъсири ва сезгирлиги
Индикатор шкала ранги билан pH кўрсаткичини 0,5 бирликгача аниқликда ўлчаш мумкин. Натижалар ёт моддалар борлигига қараб нордон ёки ишқорий томонга силжиши мумкин.
Тестни баҳолаш
Тилимча реактив зонасининг ранги текширилаётган сийдик рН ига қараб ўзгаради. Реактив зона ранги тилимча синамадан олиниши билан рангли шкала билан солиштирилади. Шкаланинг алохида катакларининг ранги pH 5 - 6 - 7 - 8 - 9 кўрсаткичларига тўғри келади. Агар реактив зона ранги икки рангли катак ўртасида бўлса, унда натижа бутун кўрсаткичлар ёки 0.5 бирлик диапазонида оралиқ кўрсаткичларда кўрсатилиши мумкин.
Патологияси
Сийдик реакциясининг кислотали (pH нинг меъёрий кўрсаткичдан паст) бўлиши:
-Овқатда гўшт кўплигини
-Ацидоз ва ёки қандли диабет борлигини (дори-дармонлар билан ростлаб турилмаётган бўлса) кўрсатади.
-Ўткир ва сурункали буйрак касалликлари, ҳарорат кўтарилиши, фенилкетонурия ва бошқалар
Сийдик реакциясининг ишқорий (pH нинг меъёрий курсаткичдан юкори) бўлиши:
-Овқатда мева ва сабзавотлар кўп, хайвон оқсиллари камлигини
-Сийдик йулларида инфекция борлигини, сурункали уретритлар, циститларда бактериал аммиакли бижғиш ҳисобига, шишлар, транссудатлар, экссудатлар сўрилиши, меъда ва 12 бармокли ичак яра касаллиги билан оғриган беморларда қайт қилиш, тез-тез ошқозон ювишларда
-Буйрак тошлари (фосфатлар, кальций карбонат) ҳосил бўлаётганини кўрсатиши мумкин.
ОҚСИЛ
Плазма оқсилларидан кўпчилигининг молекулалари хаддан ташқари йирик бўлиб, буйрак коптокчалари мембранасидан ўта олмайди. Шу мембрана орқали ўта оладиган майда молекулалар меъёрда қайта сўрилиб кетади. Меъёрий сийдикда фақат оқсил излари (24 соат давомида 0,15 г дан кам) бўлиши мумкин, шунга кўра оқсилни текшириш учун қуйиладиган стандарт синамалар бундай миқдорларни аниқлаб бера олмайди. Протеинурия, яъни сийдикда меъёрдан кўпроқ миқдорда оқсил бўлиши, буйрак касалликларидан дарак берадиган муҳим кўрсаткичдир.
Сийдик билан оқсил экскрециясининг кучайиши, протеинурия, буйракларнинг деярли барча патологиясида учрайди.
Тестни баҳолаш
Реактив зона ранги ўзгарган ҳолда тест мусбат ҳисобланади. Сийдикда альбумин миқдорига қараб реактив зона яшил рангдан кўк ранггача ўзгариши мумкин. Оқсилнинг миқдорини аниқловчи бу ранглар баъзи зоналари альбумин миқдорига мос келувчи: 0,3; 1,0; 3,0 ва 10,0 г/л рангли шкала билан солиштирилади. Агар реагент зонанинг ранги шкаланинг икки катаги орасида бўлса, у ҳолда натижа шкаладаги рангга кўпроқ мос келадиган зона бўйича аниқланади. Синов чизиқлари ва сулфосалицил кислота методлари билан оқсилни аниқлаш аниқ ва мураккаб аналитик усулларнинг натижалари билан яхши боғлиқ эмас. Синов чизиқлари албуминларги сезгир аммо енгил занжир Ig ( Бенс-Джонс оқсилини ) аниқламайди, шу сабабли миелома билан оғриган беморларда ушбу усул қўлланилмайди. Сулфосалицил кислота усули барча оқсилларни шу жумладан парапротеинларни ҳам аниқлайди.
Протеинуриянинг 2 та асосий гуруҳлари мавжуд:
Физиологик протеинуриянинг вақтинча бошланиш ҳолатлари касаллик билан боғлиқ эмас. Бундай протеинурия соғлом одамларда оқсилга бой кўп миқдорда овқат истеьмол қилганда, кучли жисмоний зўриқишда, кучли стрессларда, эпилептик тутқаноқлардан кейин кузатилади.
Патологик протеинурия ренал ва экстрареналга бўлинади.
❑ Ренал протеинурияда оқсил сийдик йўлига буйрак паренхимасидан тушади. Бу буйрак каналчаларидаги ўтказувчанликнинг ортиши билан боғлиқ. Ренал протеинурия ўткир ва сурункали гломерулонефритда, пиелонефритда, ҳомиладорлик нефропатиясида, тана ҳарорати ортган ҳолларда, оғир сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак амилоидозида, липоид нефрозда, буйрак сил касаллигида, геморрагик иситмада, геморрагик васкулитда, гипертоник касалликда учрайди.
❑ Экстраренал протеинурия оқсил аралашмасидан келиб чиқади: сийдик ажратиш йўллари ва жинсий аьзолар касалликларидан келиб чиқади; цистит, пиелит, простатит, уретрит, вулвовагинит ва бш. Бундай протеинурияда камдан-кам ҳолларда оқсил миқдори 1г/л дан ошади.
Глюкоза
Қонда ва организм ҳужайраларида глюкоза миқдори гомеостазнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. У ичак, жигар, буйрак, ошкозон ости бези, буйрак усти бези, ёг тўқимаси ва бошқа аъзоларни маълум даражада ушлаб туради.
Сийдикда глюкозанинг физиологик миқдори жуда паст, соғлом одамларда 0,06 дан 0,083 ммоль/л гача бўлади. Сийдикда глюкозанинг бундай паст концентрацияси кўпгина усулларнинг сезгирлик поғонасидан паст деб ҳисобланади. Бу сийдик билан глюкоза фақатгина патологик ҳолатларда ажралиб чиқади деб ҳисоблашга асос бўлади. Шу билан бирга, сийдикда глюкозанинг миқдори физиологик даражадан паст бўлиши ёки умуман бўлмаслиги - бактериал инфекция - бактериуриянинг кўрсаткичидир.
Патологик глюкозурия - сийдик билан глюкозанинг кўп миқдорда ажралиши (бир литр сийдикда глюкоза микдори 0,3 - 0,5 г/л дан бир неча граммгача), бирор бир патология билан кечади.
Кандли диабетни эрта аниқлаш мақсадида ўтказилган аҳолининг ялпи текширувлари шуни кўрсатдики, касалликнинг бошланғич босқичлари бирор -бир яққол ифодаланган симптомларсиз кечади. Турли баҳолашлар бўйича қандли диабет 30%дан то 50%гача бўлган ҳолатларда аниқланмасдан қолади.
Метаболик синдром ва қандли диабет учун ҳос бўлган симптомлар пайдо бўлган одамларда чуқур текширувлар ўтказилиши керак. Алиментар глюкоза билан зўриқишдан кейинги глюкозурия аниқланганларнинг тахминан учдан бир қисми қандли диабет билан оғриганлиги тасдиқланган.
Шунинг учун соғликни сақлаш тизими ривожланган барча мамлакатларда сийдикда қанд миқдорини аниқлаш муҳим диагностик тестлардан бири ҳисобланади. Бу таҳлил клиник - диагностик лабораторияларда сийдикни текширувда мажбурий ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |