Пешоб лаборатор таҳлиллари, буйрак патологиясида биохимик текширувларнинг клиник интерпретацияси



Download 48,05 Kb.
bet4/10
Sana24.02.2022
Hajmi48,05 Kb.
#245726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу Пешоб лаборатор тахлиллари.

Кетон таначалари

Соғлом одамларда сийдик билан кунига 20-50 мг кетонлар ажралади. Одатдаги сифат синамалари (Легал, Ланге, Лестраде ва бошқалар) бу миқдордаги кетонларни аниқлай олмайди. Сийдик билан кўп миқдорда кетонларнинг ажралиши кетонурия деб аталади.


Кетонурия углевод, ёг ва оқсил алмашинувлари бузилганда пайдо бўлади ва муҳим клиник ахамиятга эга.
Кетонурия кичик ёшдаги болаларда очликда кучсизланиш фонида (токсикозлар, гастроэнтероколит, дизентерия ва бошқалар), шунингдек иситмалашда, алкоголли интоксикацияда, заҳарланишда, оғир кечувчи юқумли касалликларда кузатилади.
Кетонурия операциядан кейин, катта механик мушак жарохатларида (краш- синдром) стресс гормонлари (катехоламин, глюкокортикоидлар, глюкагон) билан чақирилган протеолиз фаоллашуви натижасида оқсил парчаланиши, шу билан бирга Кребс циклидаги жараёнларни чегараланишдан икки углеродли бирикмаларни, жумладан, ацетил-КоАни тўқимада тўпланиши билан тушунтирилади.


Қон
Сийдикда қон эритроцит (гематурия синдроми) ёки эритроцитлар парчаланиш маҳсулотлари (гемоглобинурия, сидеринурия синдромлари) бўлиши билан аниқланиши мумкин.
Гематурия. Соғлом одамда сийдикда битта - иккита эритроцитлар бўлиши мумкин. Соғлом одамларда кунига 1 миллионгача эритроцитлар ажралади, бу 1 мкл сийдикда бир дона эритроцитга тўғри келади.
Микрогематурия - сийдик ранги ўзгармаган, сийдик чўкмаси микроскопиясининг чамаловчи усул билан (кўриш майдонида 5дан кўп эритроцитлар) ва самарали - миқдорий усулда (1 мл сийдикда 1000 эритроцит ёки кунига 1000000 эритроцит) эритроцитлар аниқланиши.
Макрогематурия сийдик бўялиши билан намоён бўлиб, сийдик ранги эритроцитлар миқдорига қараб пушти, қизғиш, қизил, “гўшт сели” рангларида бўлиши мумкин. Микро - ва макрогематурия орасидаги чегара 1 л сийдикда тахминан 0,5 мл қон (1 мкл сийдикда 2500 эритроцит) бўлиши ҳисобланади.
Баъзи дори воситалари потенциал нефротоксик эффектга эга (аминогликозидлар, антибиотиклар, аналгетиклар, циклоспорин А, цитостатик препаратлар, уротропин, сульфаниламидлар).



Download 48,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish