Перспективы вхождения узбекистана в


ХИЗМАТЛАР СОҲАСИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ АҲАМИЯТИ 
Абдувоҳидов А.М., ТДИУ “Туризм ва сервис” кафедраси профессори 
 
Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт биринчи навбатда савдо ва интернет хизматларида 
рақамли технологиялардан – электрон тижорат, интернет-банкинг, электрон тўловлар, 
интернет-реклама, интернет ўйинлар ва бошқалардан фойдаланишга қаратилган. Таъкидлаш 
жоизки, ҳозирги даврда дунёда рақамли платформалар “Amazon”, “Alibaba”, “Facebook”, 
“Uber” ва бошқа йирик корпорациялар учун асосий бизнес моделига айланди. Бу 
корпорациялар воситачилар ва инфратузилма платформалари сифатида муҳим афзалликларга 
эга. Улар рақамли платформалардан фойдаланиувчилар ўртасидаги барча битимлар бўйича 
маълумотларни рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш имконига эга. Электрон тижоратнинг 
жадал ривожланиши виртуал маконда бозор механизми асосларини яратади ва бу битимлар 
сонининг барқаро ўсишига олиб келди. Бу ўзгаришларнинг барчаси янги бозор тизимининг 
шаклланишига ва бозор агентлари иқтисодий ҳулқ-атворининг мавжуд моделларига туб 
ўзгаришлар киритди. 
Махсус адабиётларда рақамли истеъмолчи маҳсулот сотиб олувчи ёки маҳсулот ҳақида 
онлайн маълумот олган шахс сифатида талқин этилади. Бугунги кунда уларнинг сони доимо 
ўсиб бормоқда, чунки кўпчилик истеъмолчилар тобора товарлар ёки хизматларни танлаш ва 
сотиб олишда онлайн технологияларни афзал кўрмоқдалар. Рақамли етказиб берувчилар товар 
ёки хизматларни сотиш учун онлайн технологиялардан фойдаланишлари билан тавсифланади 
ва улар фойдаланадиган бизнес модели иқтисодиётнинг виртуал майдони бўлган корхоналарни 
яратишга қаратилган. 
Бугунги кунда кўпгина илмий нашрларда электрон тижорат тушунчаси деганда ишлаб 
чиқарувчи мамлакатда онлайн дўконларнинг чакана ва экспорт савдоси тушунилади. В2В 
сегментидаги савдо, гарчи унинг улуши анча юқори кўрсаткичларга тўғри келса ҳам, электрон 
тижорат статистикасига киритилмаган. Мисол учун, АҚШ халқаро савдо комиссияси 
маълумотларига кўра, 2016 йилда глобал иқтисодиётда В2В ва В2С сегментларида умумий 
савдо ҳажми 27 трлн.доллардан ортиқ бўлди, бунда В2В сегментида савдо умумий савдо 
ҳажмининг 85%ни ташкил этди. 
Расмий маълумотларга кўра, 2018 йилда дунё бўйлаб 1,8 миллиард киши интернет орқали 
товарлар сотиб олган, харидорларнинг 57% хорижий сотувчилардан товарлар сотиб олган. 
Охирги 5 йил мобайнида электрон тижорат ҳажми икки баробардан зиёд ошди. Глобал 
электрон тижорат 2019 йилда 20,7% - 3,535 трлн.долларгача ошди. Жуда юқори ўсиш 
суръатларига қарамай, 2019 йилда аввалги икки йилга нисбатан пасайиш кузатилди: электрон 
тижорат 2017 йилда 28% га ва 2018 йилда 22,9% га ўсди. 2021 йилга келиб жаҳонда электрон 
тижорат 5 трлн.долларга етади, ўсиш суръати эса 2020 йилга келиб 20% дан пастга тушади. 


265 
Бугунги кунда интернет орқали савдо ҳажми кўрсаткичлари юқори бўлишига қарамай, 
ушбу тижорат фаолиятини ривожлантириш учун муайян тўсиқлар мавжуд. Бундай тўсиқларга 
қатор мамлакатларда қабул қилинган ташқи савдо сиёсатининг протексионистик чора-
тадбирлари, тегишли инфратузилманинг етарли даражада ривожланмаганлиги ва халқаро 
электрон тижорат соҳасида қабул қилинган ҳалқаро меъёрий ҳужжатлар киради. 
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам электрон тижоратни ривожлантиришга қаратилган 
бир қатор қонун, меъёрий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар қабул қилиндику, улар сезиларли 
натижалар берди ва электрон тижорат бозори янада жонланди. Бироқ республикада электрон 
тижорат кўрсаткичларининг таҳлили уларнинг янада яхшиланишини талаб этади ва ушбу 
кўрсаткичлар жаҳондаги мамлакатлар ўртача кўрсаткичиларидан паст.
Электрон савдо майдончалари республикада электрон тижорат элементлари орасида 
энг фаол ривожланмоқда. Ҳозирги вақтда улар сонининг ўсиши кузатилмоқда,бу эса битимлар 
ва айланма маблағларнинг барқарор ўсишига олиб келади. Ўзбекистонда электрон тижорат 
иштирокчилари сифатида ахборот воситачилари майдонга чиқади. Ўзбекистон 
Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, 
ахборот воситачиларига бир қатор юридик шахслар, шу жумладан, электрон ярмаркалар, 
аукционлар ва танловларни ташкил этувчилар киради. Бугунги кунда республикамизда бир 
қатор электрон платформалар ва майдонлар ахборот воситачиси вазифасини ўтамоқда.
Рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши банклардан анъанавий банк тизимининг 
барча асосларини тубдан ислоҳ қилишни талаб этади. Фақат мижоз маълумотларидан тўғри ва 
муваффақиятли фойдаланадиган банкларгина рақамли иқтисодиётда устунликка эга бўлади.
Бугунги кундаЎзбекистон банк тизими электрон тўлов тизимларини фаол татбиқ 
этмоқда. Ҳозирги кунда республика банклари мижоз-банкинг, интернет-банкинг, мобил-
банкинг ва SMS- банкинг каби масофавий банк хизмат турларидан фойдаланмоқда. Банк-
мижоз тизимида банкка уланиш учун мижозлар компьютер орқали кирадилар ва тўғридан-
тўғри модем алоқасидан фойдаланадилар. Интернет-банкинг банк мижозларига ўз депозит 
ҳисобларини интернет орқали бошқариш имконини беради. Ушбу турдаги банк хизматидан 
фойдаланибБ иш столидан ёки Интернетга кириш мумкин бўлган бошқа жойдан мижоз: 
тўловларни амалга ошириши; тўловларнинг боришини кузатиш; барча хизмат ҳисоботларини, 
шу жумладан пул маблағларини ҳисобга тушганлиги ҳақида маълумотларни олиши мумкин 
бўлади. 
Интернет-банкинг технологиясидан фойдаланган ҳолда мижоз ва банк ўртасидаги 
муносабатлар мобил-банкинг асосида қурилади. “SMS-банкинг”дан фойдаланиш банк 
мижозларига депозит ҳисобварақалари бўйича операциялар ҳақида маълумот олиш имконини 
беради. Бунда мижоз пул маблағлари тушганлиги, ҳисобдан маблағларнинг чиқарилганли, 
ҳисоб баланси, кун давомида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги тезкор 
маълумотларни олади. 
Ўзбекистон тижорат банклари орасида масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар 
сони бўйича банклар капиталида давлат улуши юқори бўлган қуйидаги энг йирик банклар: 
ТИФ Миллий банки, “Ўзсаноатқурилиш” банки АТБ, “Агробанк” АТБ, “Халқбанки” АТБ
етакчилик қилмоқда. 
Мижозларга онлайн ва масофавий банк хизматларини кўрсатиш амалиёти шуни 
кўрсатадики, миллий банклар жуда чекланган онлайн хизматларни таклиф қиладилар. Бундан 
ташқари, банк фаолияти ва қарорларнинг истеъмолчилар талабларига мослашуви анча суст 
кечаётганлигини таъкидлаш лозим. Онлайн ва масофавий банк хизматларини 
такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш 
лозим: 
-янги технологиялар ёрдамида банкларнинг истеъмолчилардан узоқлигини камайтириш;
-мижозлар билан барча банк хизматларини доимий консалтинг асосида ривожлантириш; 


266 
-анъанавий банклар ва профессионал ташкилотлар ўртасида янги IT-технологияларни 
жорий этиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш; 
-банк операцияларини амалга ошириш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш ва 
улардан фойдаланиш ва бошқалар.
Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш электрон тижоратни, хусусан рақамли 
иқтисодиётни республикамизда янада жадал ривожланиши ва татбиқ этилишида муҳим 
аҳамият касб этади. 

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish