1 мавзу. Қурилишда қиймат инжиниринги
Бозор шароитида инжиниринг тизимининг моҳияти ва ўзига хос
хусусиятлари тўғрисида умумий маълумот
Ҳар бир инвестицион-қурилиш лойиҳаси бир неча томондан
характерланиши мумкин: молиявий, технологик, ташкилий, вақт. Уларнинг
ҳар бири муҳим, лекин инвестицион фаолиятнинг молиявий жиҳатлари
аксарият ҳолларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бугунги кунда Россия
компанияларининг эътибори, биринчи навбатда, лойиҳалар бажарилишининг
қиймат таҳлилига қаратилган.
Жаҳон бозоридаги глобаллашув, рақобатнинг ошиши шароитларида
лойиҳалар/активлар
қийматини
бошқариш,
капитал
маблағларни
режалаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш масалалари айниқса
муҳим бўлиб қолмоқда, шу билан курс ишининг долзарблиги
тушунтирилади.
Қиймат инжиниринги — бу инвестицион-қурилиш лойиҳасини амалга
оширишнинг барча босқичларида қиймат ҳисоб-китобларини (асосларни)
ишлаб чиқариш бўйича фаолият соҳаси, у лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги
иқтисодий муносабатларни аниқлайди.
Қиймат инжиниринги буюртмачи вазифаларининг комплекс ечими
сифатида долзарб маҳсулот бўлиб ҳисобланади, унга бўлган талаб бозорда
фақат ўсиб боради. Айниқса ҳозирги шароитларда, аҳир ҳар бир компания,
шу жумладан кўчмас мулк соҳасида фаолият юритаетган корхона учун
асосий вазифа бўлиб ҳаражатларни камайтириш ҳисобланади.
Инвестицион-қурилиш лойиҳаларининг қиймат инжиниринги лойиҳалар
қийматини бошқариш тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир.
Лойиҳа қийматини бошқариш лойиҳанинг тасдиқланган бюджет
доирасида бажарилишини таъминлаш ва тасдиқлаш учун зарур бўлган
жараенларни ўз ичига олади.
Лойиҳа қийматини бошқариш тўрт жиҳат билан боғлиқ: ресурсларни
режалаштириш, сметани тузиш, лойиҳа бюджетини тузиш, қийматни назорат
қилиш. Ушбу босқичларнинг барчасига амал қилиш буюртмачининг
кутилган натижаларини тўлиқ қондириб, яъни аввал белгиланган
натижаларнинг барчасига тўлиқ эришиб, лойиҳани режалаштирилган
муддатлар ва бюджет доирасида тугатиш имконини беради.
Ишнинг назарий қисмида қиймат инжиниринги, лойиҳани бошқариш
тушунчалари кўриб чиқилган, унга лойиҳа қийматини бошқариш, қийматни
баҳолаш, лойиҳа қийматини бошқариш усуллари ва турлари тушунчалари,
ҳамда қийматни бошқариш ва назорат қилиш босқичлари киради.
Курс ишининг амалий қисмида ―Лыжник‖ спорт мажмуасининг
трамплиндан чанғида сакраш бўйича инвестицион-қурилиш лойиҳаси кўриб
чиқилган. Ушбу лойиҳага лойиҳанинг ғояси, натижаси, иштирокчилари,
жадвали ва муддатлари киритилган.
Курс иши тадқиқотининг асосий мақсади бўлиб қурилишда қиймат
инжинирингининг назарий жиҳатларини ўрганиш, ҳамда уни аниқ лойиҳа
мисолида тадбиқ қилиш ҳисобланади.
Кўрсатилган мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги вазифалар белгиланган:
1. Қурилишда қиймат инжиниринги моҳиятини аниқлаш;
2. Қиймат инжиниринги тизимининг тузилишини таҳлил қилиш;
3. Лойиҳа қиймати ва бюджети тушунчаларини кўриб чиқиш.
4. Қийматни бошқаришнинг 4 босқичларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа
қийматини баҳолашни амалга ошириш.
Кўчмас мулк соҳасида инвестицион лойиҳаларининг қиймат
инжиниринги тушунчаси ва тузилиши.
Охирги йилларда қурилиш соҳаси мутахассислари орасида янги
терминлар қўлланилмоқда – «инжиниринг», «инжиниринг хизматлари»,
ҳамда бизни қизиқтирадиган — «қиймат инжиниринги», у «қурилиш нархи»
тушунчаси билан боғлиқдир. Катта энциклопедик луғат «инжиниринг»
тушунчасини қуйидагича таърифлайди: «Инжиниринг» - фан ва техника
соҳасида халқаро тижорат алоқасининг шаклларидан бири, унинг асосий
йўналиши – илмий-тадқиқот ва тажрибавий-конструкторлик ишланмаларни
ишлаб чиқариш босқичигача етказиш бўйича хизматларни тақдим этишдир.
Ўз навбатида қиймат инжинирингига (ҚИ) норматив-ҳуқуқий
хужжатларга асосланган, қиймат ҳисоб-китобларини бажариш бўйича
фаолиятнинг барча жабҳаларини ва инвестицион-қурилиш лойиҳасининг
барча иштирокчиларини қамраб олган бошқарув тизими сифатида қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |