Қиймат инжиниринги — бу инвестицион-қурилиш лойиҳасини амалга
оиширишнинг барча босқичларида қиймат ҳисоб-китобларини (асосларни)
бажариш бўйича фаолият тури (соҳаси), у лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги
иқтисодий муносабатларни белгилаб беради.
Қиймат мухандиси – лойиҳа қийматини бошқариш усуллари ва
воситаларини
амалий
фаолиятда
қўллаш
ва
ривожлантириш
(лойиҳалаштириш, техника, технология тамойиллари асосида) учун
маълумотли, ўргатилган ва юқори малакали мутахассис. Лойиҳа ўз ичига
қуйидагиларни олади: баҳолаш ва сметалар, лойиҳа ҳаражатлари ва бюджети
даражасининг қиймат назорати, қийматни лойиҳалаштириш, қурилиш
самарадорлигини бошқариш, сарфланган маблағларни (инвестицион
баҳолаш) баҳолаш, рискларни ва лойиҳанинг факт бўйича қийматини таҳлил
қилиш.
Қиймат инжиниринги фаолият соҳаси сифатида бозор иқтисодиети
мамлакатларининг билимлари трансферини ҳисобга олган ҳолда,
ихтисослашган иттифоқлар ва ассоциацияларнинг илмий – тадқиқот ишлари,
фаолияти натижасида ишлаб чиқилган ҳуқуқий, норматив ва услубий
хужжатларга таянади. У қиймат ҳисоб-китобларини (асосларни) бажариш
бўйича фаолиятнинг барча йўналишларини ва инвестицион – қурилиш
лойиҳасининг барча иштирокчиларини қамраб олади.
Қиймат инжиниринги тизими таркибига тизимостилар сифатида
қуйидагилар киради (уларни мустақил тизим сифатида ҳам тақдим этиш
мумкин):
1. Инвестицион – қурилиш лойиҳаси (ИҚЛ) таркибидаги қийматни
бошқариш (ҚБ) тизими. Бу ИҚЛнинг барча фазаларида унинг барча
иштирокчилари учун функционал амал қиладиган, ҚИнинг асосий
йўналишларидан биридир. Қийматни бошқариш деганда биз лойиҳанинг
бутун хает даври мобайнида Лойиҳаларни бошқариш (ЛБ)нинг бошқа
ункциялари
билан
интеграцияда,
асосий
функцияси
бўлиб
ЛБ
ҳисобланадиган,
лойиҳаларни
бошқаришнинг
воситалари
арсеналиниқўллаган
ва
услубиетини
бажарган
ҳолда,
қийматни
шакллантириш жараенларини бошқариш ва бошқарувнинг асосий
функцияларини (таҳлил, режалаштириш, ташкиллаштириш, йўналтириш,
ҳисоб–китоб, назорат ва тартибга солиш) амалга оширишни тушунамиз.
Қиймат ҳисоб–китоблари ва ҚБни лойиҳа иштирокчилари лойиҳанинг ички
ва ташқи муҳитини, унинг масштаби ва тузилишини ҳисобга олган ҳолда
амалга оширадилар. Инвестицион лойиҳа таркибида қийматни бошқариш ўз
ичига ҳар бир фазадаги бошқарув жараенларини ва жараенлар гуруҳлари
ўртасидаги алоқани: бошланиш, режалаштириш, бажариш, тартибга солиш ва
тугатиш жараенларини олади.
2. ҚИ нинг иккинчи асосий, ҚБ тизимини давом эттирадиган йўналиши
бўлиб, қурилишдаги икки даражанинг: нархни шакллантиришнинг федерал
ва регионал тизими (НШРТ) да нархни шакллантириш тизими ҳисобланади.
НШРТни шакллантиришнинг асоси сифатида федерал даражасининг
сметаларни меъерлаш ва нархларни шакллантириш тизими хизмат қилади.
Ўз навбатида минтақа қурилиш мажмуаларининг ташкилотлари ва
корхоналари фирма смета меъерномалари (ФСМ) НШРТга асосланади.
Қурилишда
ташкилий-иқтисодий
ислоҳ
қилишнинг
энг
муҳим
йўналишларидан бири бўлиб регионал нархни шакллантириш тизими
(РНШТ)ни ташкил қилиш ҳисобланади. У қурилишнинг барча
иштирокчиларини бутун инвестицион давр мобайнида меъерлар,
кўрсаткичлар тизими ва йиллик ЛҚнинг нархлар даражасини ҳисоблаш учун
бошқа ахборот-норматив маълумот билан таъминлаши, ҳамда якуний
ЛҚнинг эксплуатацион хусусиятларини ошириш; илмий-техник тараққиетни
жалб қилишга ва қурилиш сифатини оширишга ердам бериш; дастурий-
услубий мажмуалари (ДУМ) ва ахборот-технологик моделлари таркибида
инвестицион лойиҳанинг барча хает фазаларида, унинг қийматини ҳисоблаш
учун кўрсаткичлар тизимини ўз ичига олиши лозим.
3. Қиймат инжинирингининг бозор жиҳатлари қурилиш маҳсулотлари
(ҚМ) нархига таъсир қиладилар, (ҚМ) савдо ва танлов орқали сотилади, улар
оферентлар томонидан таклиф қилинган ҚМ нархининг кўрсаткичларини
оптималлаштиради. Оферентлар танловларда иштирок этиб, келажакда аниқ
қурилиш маҳсулотини ишлаб чиқариш учун ўзларининг потенциал
имкониятларини таклиф қиладилар. Оферентга рақобатни савдолар
предметининг нархи (ўртаминтақавийдан юқори бўлмаган), ишларнинг
сифат даражаси ва муддатларга риоя қилиш кабилар таъминлайди. Қурилиш
маҳсулотининг қиймати фирма смета меъерлари (ФСМ) ва фирма ягона
нархлари (ФЯН) бўйича ҚМ нинг бозор истеъмол хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда ониқланади. ―Қурилиш маҳсулоти‖ ва ―қурилиш маҳсулотининг
қиймати‖ тушунчаларини биз иқтисодиет назарияси доирасида бозор
истеъмол қийматига эга бўлган ва мавжуд нархни шакллантириш тизимининг
методикаси ва меъерлари асосида шакллантирилган, аниқ қийматга эга,
ташкилот (регион)нинг қурилиш мажмуасида вужудга келтирилган, меҳнат
маҳсулотларининг
умумий
суммаси
сифатида
қараймиз.
Нархни
шакллантиришнинг бозор модели истеъмолчи манфаатларига йўналтирилган,
унда қурилиш маҳсулотининг қиймати ва ишлаб чиқариш хажмини талаб
белгилайди, унда бозор нархлари қурилиш маҳсулотининг истеъмол
хусусиятларини максимал ҳисобга оладилар, унда инвестицион – қурилиш
жараенининг барча иштирокчилари фаолиятининг асосий сабаби бўлиб, ўз-
ўзини молиялаштириш, бутунлай хўжалик мустақиллиги ва фирма ички
режалаштиришнинг мустақиллиги шароитларида фойдага эга бўлиш
ҳисобланади.
4. Албатта, ҚМ қийматига ИҚЛ нинг у амалга оширилаетган ўша ―она
ташкилоти‖ доирасидаги ташкилий бошқарув жиҳатлари катта таъсир
кўрсатади. Инвестицион-қурилиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
маданиятининг мавжуд даражаси бозор шароитлари ва талабларига жавоб
бермаслиги қурилиш иштирокчилари ўзаро муносабатларининг самарали
механизмини яққол секинлаштиради. Қурилишда ташкил этишни ва
бошқарувни мувофиқлаштиришнинг асосий йўналишлари қуйидагиларни ўз
ичига олишлари лозим: ташкилотнинг ташкилий тузилмаси ва шаклларини,
таркиби ва масштабини ўзгартириш; тпшкил этишни ва бошқарувни
ўзгартириш; функционал бошқарувнинг бир поғонали тузилмасига эга
бўлган қурилиш мажмуасининг кичик, ўрта ва йирик ташкилотларини
яратиш, лойиҳаларни бошқариш усуллари ва воситаларига эга бўлган,
ихтисослашган фирмаларнинг бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида инвестицион – қурилиш
фаолиятини бошқаришнинг ахборот технологияларини, тизимларини ва
дастурий воситаларини яратиш.
5. ҚМ қийматини техник оптималлаштириш ИҚЛнинг барча
босқичларида амалга оширилади лойиҳаолди тадқиқотлар, хомаки ва ишчи
чизмалар, самарали технологиялар, материаллар, механизациялаштириш
воситаларини қўллашдан тортиб то минимал харажатларни ҳисобга олган
ҳолда бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш шароитларигача. Қурилиш
маҳсулоти қийматини материаллар сарфи қисмида камайтириш кўп жиҳатдан
лойиҳавий ечимларга ва уларда инновациялар, прогрессив илмий-техник
ютуқларни қўллашга, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, ресурсларни
тежайдиган тизимларни жалб қилишга, бино ва иншоотлар бўйича
конструктив ва хажмли-режалаштириш ечимларни оптималлаштиришга
боғлиқдир.
Қурилиш маҳсулотининг истеъмол хусусиятлари ошишига бўлган
замонавий талаблар янги маҳсулот яратишни талаб этади, бу эса албатта
унинг нархи ошиши ва биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва қурилишнинг
техник қайтақуроллаш учун харажатлар билан боғлиқ. Бунда ривожланган
мамлакатларнинг янги техник ечимларини татбиқ этиш зарур.
6. Информацион таъминот тизими аввалги барча тизимларни гўе
бирлаштиради ва дифференциациялайди, қиймат муҳандисининг ишлаб
чиқариш фаолиятига ердам беради. Қурилиш маҳсулотининг қийматини
шакллантиришда инвестицион лойиҳанинг барча хает даври фазаларида ҳам
ресурсли, ҳам қийматга оид юз минглаб кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Бозор иқтисодиетига ўтишда инвестицион жараен иштирокчиларининг
қиймат инжиниринги масалаларидаги ўзаро муносабатлари қуйидагилар
билан асосланиши керак:
мос ҳудудий сметавий-норматив база билан;
услубий тавсиялар ва маълумотномалар билан;
қиймат ҳисоб-китобларини автоматлаштирилган тарзда амалга
оширишнинг замонавий дастурий-услубий мажмуалари билан.
Рақобатбардош ташкилотнинг самарали ИСХ етарли ва ишончли
ахборотларга, унинг оператив қўлланилишига, информацион таъсир
кўрсатиш тизимининг рационал ташкил этилганлигига, замонавий ахборот
технологияларини жалб қилишга таянади.
7. Қиймат муҳандисларини тайерлаш тизими таълим фаолиятининг
барча турларини ўз ичига олиши лозим. Қиймат муҳандисларини тайерлаш
бу қаторда бўлиши ва мутахассислик олий таълим муассасасида
бошланииши керак. Бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда ўз бўйнига
масъулиятни олиб, буюртмачи, пудратчи, лойиҳа ташкилотларида ва
қурилиш ишлари ва хизматлари бозори инфратузилмасига кирувчи бошқа
фирмаларда профессионал даражада ишлай оладиган мутахассисларни
тайерлаш бўйича бутун тизимни ҳосил қилиш зарур. Персонални
тайерлашнинг барча усуллари ўринли: малакани ошириш, қайта тайерлаш,
тажриба ўрганиш ва цехли тайергарлик, иккинчи олий маълумотга эга бўлиш
ва бошқа вариантлар. Қиймат инжинирингини амалга оширадиган фирмалар
ва мутахассислар учун мос ассоциацияларда профессионал аттестация
ташкил этилиши иақсадга мувофиқ, ҳудди Россия Лойиҳаларни Бошқариш
Ассоциацияси (РЛБА) каби.
Қиймат инжиниринги буюртмачи вазифаларининг комплекс ечими
сифатида ҳақиқатан бозорда талаб ўсиб борувчи, актуал маҳсулотдир.
Айниқса ҳозирги шароитларда, ҳар бир компания учун, хусусан кўчмас мулк
соҳасида ишлаетган корхоналар учун асосий вазифа бўлиб харажатларни
камайтириш ҳисобланган пайтда.
Инвестицион-қурилиш соҳасида қиймат инжиниринги тизимининг
тузилишини катта қилиб қуйидаги ташкил этувчилар билан кўрсатиш
мумкин:
- федерал/ регионал даража (қурилишда нархни шакллантириш
тизимини
ривожлантириш),
давлат/регионал
бюджет
ҳисобига
молиялаштириладиган лойиҳалар қийматининг мониторинги;
- инвестицион – қурилиш фаолиятида иштирок этувчи компаниялар
(қурилиши
маҳсулотлари ва хизматлари қийматларининг меъерлар
корпоратив тизимини яратиш, компания қийматини бошқариш, компания
иштирок этадиган лойиҳалар қийматини бошқариш);
- инвестицион – қурилиш лойиҳалари (лойиҳа қийматини баҳолаш,
смета ҳисоблари, лойиҳанинг барча хает босқичларида лойиҳа қийматини
бошқариш, лойиҳани бюджетлаштириш).
Инвестицион – қурилиш соҳасида қиймат инжинирингинг асосий
муаммолари:
− маҳсулот, ишлар, хизматлар информацион маълумотлар базасини
ривожлантириш;
− инвестицион лойиҳаларни тайерлаш ва реализация қилишда маҳсулот,
ишлар ва хизматлар учун буюртмаларни жойлаштиришнинг танлов тизимини
ривожлантириш;
− асосий фондларни баҳолаш амалиетини умумлаштириш ва назария,
услубиетини мукаммаллаштириш.
- ғарб компаниялари россия ―ягона‖ нархлар тизими билан ишлашда
қатор муаммоларга дуч келмоқда. Ғарб тизимларига ўтиш зарурати
туғилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |