Перспективы вхождения узбекистана в



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

Ключевые слова: Нурота, Қизилқум, БМТ, БТТ, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз. 
Organization of recreational resources in the recreational areas (on the example of the 
recreation centre «Sarmishsay») 
Annotation: The article discusses the problems of leisure and recreative opportunities as well as 
development of tourism on the territory of Navoi region. 
Key words: Нурота, Қизилқум, БМТ, БТТ, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз. 
Кириш. Бугунги кунда табиат муҳофазасида ва инсонларда экологик онг ва маданиятни 
шакллантиришда экотуризмнинг муҳим ўрнини даставвал тушунган давлатлар қайд қилинган 
методлар ва халқаро моделларни ҳеч иккиланмасдан қабул қилдилар ва ўз давлатларида 
экотуризмни 
жадал 
суратлар 
билан 
ривожлантириб 
бормоқдалар. 
Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг туризм 
соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2016 йил 2-
декабрдаги ПФ-4861 сонли Фармони мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда туб 
бурилишни, янги босқичнинг заминини, истиқболли ислоҳатларнинг шароитларини яратди. 
Президент фармонида:
«Мамлакатда туризмни жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм салоҳиятидан янада 
тўлиқ ва самарали фойдаланишда: 
 ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий 
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш»;
 Республиканинг 
барча 
минтақаларида 
замонавий 
жаҳон 
стандартларига, 
туристларнинг талаблари ва эҳтиёжларига жавоб берадиган туризм индустрияси 
объектларини ривожлантириш; белгиланган. 
Фармон 
туризм 
тармоғини 
жадал 
ривожлантиришни 
таъминлаш, 
туризмга 
иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, уни мамлакат иқтисодиётини барқарор 
ўстиришнинг, минтақаларда туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг, аҳоли турмуш 
даражаси ва сифатини оширишда туризм ролини кучайтиришнинг қудратли воситасига 
айлантиришга қаратилгандир. Бу фармон мамлакатимизда туризмнинг барча турларини бир 
текис ривожлантириш масалаларини тадбиқ қилишга, туризмни ҳудудий ва минтақавий 
ривожлантириш учун асосий дастур бўлиб хизмат қилади. Шу нуқтаи-назардан ва «Фармон»да 


187 
экотуризмни ривожлантириш алоҳида таъкидланганлиги ҳам, экотуризмни жадал 
ривожлантиришнинг жиддий муаммоларини аниқлашимиз ва бу муаммоларнинг ечимларини 
ишлаб чиқишнинг илмий-амалий тадқиқотларни бошлашимизнинг вақти келди. Экотуризмни 
ривожлантиришдаги кўплаб муаммолар ҳам мамлакатимизда экотуризмни ривожлантиришга 
киришганимиздан кейингина аниқланмоқда.
Ҳозирга келиб республикамизда экотуризмни ривожлантиришда ечимлари жиддий бўлган 
муаммолари ҳам юзага чиқмоқда. Бу муаммоларнинг биринчи навбатда ўз ечимини кутиб 
тургани, экотуризм учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади. Мамлакатимизда 
экотуризмни ривожлантиришда давлат табиат қўриқхоналаридан фойдаланишда бу 
қўриқхоналарга экотуризм-рекреация маршрутларини ишлаб чиқишнинг долзарблиги 
юқорида келтирилган асослардан иборат. Экотуризмнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида 
«Табиатни муҳофаза қилиш Ҳалқаро иттифоқи», «Халқаро туризм жамияти», «Ёввойи табиат 
умумжаҳон жамғармаси» ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар Бутунжаҳон туризм 
ташкилотининг экотуризм ҳақидаги таърифини қабул қилишди. Юқорида экотуризмнинг 
объекти ва предмети тўғрисидаги таърифлардан кўриниб турибдики, экологик туризм ўтган 
асрнинг оҳирларидан бошлаб жаҳон туризми индустриясига аста-секинлик билан кириб келди. 
Ҳозирги кунга келиб, экотуризм жаҳонда жадал суръатларда ривожланиб бораётган 
иқтисодиёт соҳаларидан бирига айланди. 
Ўзбекистонда экотуризмнинг ривожланиши, нафақат маънавий, илм-фан, маданият-
маърифат балки табиатни муҳофаза қилиш, экотуристларни табиатимизга жалб этиш, ноёб 
ўсимлик ва ҳайвонот оламини сақлаш ва кўпайтириш муаммоларни ҳал қилишга, шу билан 
бирга иқтисодий масалаларни-маҳаллий халқнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш, 
уларни янги иш жойлари билан таъминлаш ҳамда ватанимизнинг иқтисодиётини ўсишига 
катта хисса қўшади. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг ўртасида, экотуризмнинг 
ривожланиши учун қулай бўлган транспорт чоррахасида жойлашганлиги ҳам экологик 
туризмни ривожлантиришда кўплаб салоҳиятли имкониятларни яратади. Экотуризм 
ватанимизнинг табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида, нафақат хорижий 
сайёҳларни Ватанимизнинг ажойиб табиат ландшафтлари, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва 
набобат дунёсига бой ва бетакрор табиати билан таништириш, халқлар ўртасида дўстлик 
ришталарини боғлаш, мамлакатлар ва турли халқларнинг бир-бирини атрофлича билишга, 
маданиятини, урф одатини ўрганишга имкон беради. Шу билан бирга Ўзбекицон ҳудудида 
йўқолиб кетиш арафасида турган ноёб ўсимлик, ҳайвонот ва набобат дунёсини сақлаш ва 
кўпайтириш мақсадларида қўриқхоналар таркибида ва атрофида жаҳон талабларига жавоб 
бериладиган миллий табиий боғларни яратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни амалга 
ошириш орқали муҳофаза қилинадиган ҳудудларда экотуризм объектларининг моддий-
техника базасини яратиш учун «Давлат экотуризм дастур»ларини ишлаб чиқиш зарур бўлади. 
Дунё ҳамжамиятига хизмат қилувчи юқоридаги халқаро марказларнинг ўз олдига қўйган 
мақсадлари ҳар хил бўлсада, экотуризмнинг ўрнини белгилашдаги хулосалари деярли бир хил. 
Чунки, экотуризмни тарғиб қилаётган ташкилотларнинг иш тартиби, мақсадлари доимо бири-
бирини тўлдиради. Дастлабки икки халқаро жамият табиатдан туристик мақсадларда 
фойдаланиш тарафдори, кейинги халқаро ташкилот эса табиатни муҳофаза қилиш билан 
машғул. Бу халқаро ташкилотлар экотуризмни бир хил маънода таърифлар экан экотуризмда 
табиат ҳам муҳофаза қилинади ҳам унинг ресурсларидан инсон фойдаланади. Экотуризмнинг 
ҳақиқий мухлислари ўзининг янги табиат гўшаларига саёҳати вақтида «табиат-жамият 
дўстлиги, бардамлиги» муносабатларини кўришни хохлайди». Умумий фикрларни жамлаб 
таҳлил қилганимизда экотуризм табиат қўйнида бўлишдир. Экотуризм билан табиатшунослик 
ва табиатни муҳофаза қилишнинг қўшилиб кетгани экотуризмни ривожлантиришга илмий-
амалий меъёрлардан кўпроқ эътибор берилаётганлигидадир деб тушуниш тўғри бўлади. 


188 
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов Сингапур 
Республикасига Давлат ташрифи арафасида шу мамлакатнинг марказий нашрларидан бири 
мухбирининг саволларига берган жавобларида Ўзбекистонда экологик туризмнинг катта 
салоҳиятга эга эканлигини таъкидлаган ҳолда, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳақида 
қуйидагиларни келтиради 

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish